Рогалик тайёрлаш - рецепти, усуллари, ҳамири ва начинкаси турлари, тавсиялар

Рогалик тайёрлаш - рецепти, усуллари, ҳамири ва начинкаси турлари, тавсиялар

Мазали рогаликлар тайёрлаш усуллари кўп ва бу пишириқ барчага хуш келади. Қуйидаги рецепт қумоқ ҳамирдан тайёрланадиган тури хисобланади ва уни начинка билан ёки начинкасиз тайёрлаш мумкин. Начинка сифатида ёнғоқ, мурабболар, шакар аралаштирилган творог, мак каби масаллиқлардан фойдаланса бўлади.

РOГАЛИК ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат | Портсиялар сони: 6 (24 дона)
Керакли масаллиқлар:

Ун – 3 стакан (400 г);
Сметана – 1 стакан (200 г);
Маргарин – 250 г;
Истеъмол содаси – ярим чой қошиқ;
Шакар упаси.
Тайёрланиши:

Маргарин ун билан бирга аралаштириб, уваланади.
Сметанага сода солиб, аралаштириб юборилади, сўнг ҳамир ва маргарин аралашмасига қуйилади. Аралашмадан ҳамир қорилади ва у 4 та зувалага ажратиб олинади. 15 дақиқага совутгича қўйилади.
Рогалик ҳамири совугач, қалинлиги 0,5 см бўлган айлана қилиб ёйилади. Унинг диаметри таҳминан 25-28 см бўлади.

Хар бир ҳамир доираси 8 бўлакка бўлинади. Хосил бўлган бўлакчаларга бир текис қилиб мураббо суртилади ёки унинг энг кенг қисмига ёнғоқли ёки бошқа қаттиқ начинка терилади.


Энди ҳамирнинг кенг томонидан ингичка томонига қарата рогалик ўралади, у бироз тақа шаклида қилиб букилади.


Противенга пишириш қоғози ёзилади (агар бўлмаса, маргарин билан ёғлаш хам мумкин), устидан рогаликлар терилади. Oлдиндан 190-210 °C гача қиздирилган печда таҳминан 30 дақиқа пиширилади.
Тайёр бўлган рогаликлар совутилади, сўнг устидан шакар упаси сепилади. Пишириқ тайёр, ёқимли иштаха!
ТАВСИЯЛАР
Рогаликнинг начинкаси қуриб қолмаслиги учун унинг икки четини қатлаб қўйинг, у очиқ қолмаслиги крак. Шунингдек у ёпилмаса, суюқроқ мураббо оқиб чиқиб кетиши хам мумкин.
Ҳамир юмшоқ, шу билан бирга қўлга ёпишмайдиган консистентсияда бўлмоғи лозим.
Имкон бўлганда, маргарин ўрнига сариёғ ишлатиш хам мумкин, бу пишириқнинг таъмини янада мазали қилади.
Агар начинка ўрнида қўлламоқчи бўлган мураббо жуда суюқ бўлса, унга бироз ун қўшиб, аралаштириб юборинг.

Фикр қўшиш