Пахлава

Пахлава – машҳур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган хамир ва ёнғоқдан иборатдир. Пахлава ширинлигини тайёрлаш шарқ халқлари ошхонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошхонасида пахлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурхонга тортилади.
ПАХЛАВА РЕТСЕПТИ
Пахлава тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
сариёғ – 350 г
сметана – 300 г
тухум – 4 дона
ун – 4 стакан
истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
шакар – 2,5 стакан
ёнғоқ – 2 стакан
асал – 2 ош қошиқ
ПАХЛАВА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ
Пахлава тайёрлашнинг жуда турли усуллари мавжуд, ушбу ретсептда улардан бири келтирилади.
Даставвал пахлава хамирини тайёрлаш керак. Ун 300 грамм сариёғ билан аралаштирилади, сўнг 3 та тухум сариғи, сметана ва сода қўшилади, хамир қорилиб, 1 соатга совутгичга олиб қўйилади.
Сўнг совутгичдан олиниб, хамир 8 та кичик зувалаларга бўлинади. Зуваларнинг иккитаси бироз каттароқ бўлиши керак. Бу энг пастки ва энг устки қават учундир.
Начинка тайёрлаш: ёнғоқларни майдалаш керак, лекин ун каби жуда майдалаб юбориш ҳам ярамайди, кичик бўлакчалар қолиши керак. Ёнғоқни шунингдек қовуриб олиш ҳам мумкин. Бунинг учун ёнғоқ 150 даражагача қиздирилган печга 5-7 дақиқага қўйиб олинади. Бу пахлава тайёрлаш сирларидан биридир, қовурилган ёнғоқлар билан пахлава янада мазали чиқади.
4 та тухум оқи, шакар ва майдаланган ёнғоқ бирлаштирилади.
Ҳар бир хамир зуваласи ун сепилган юзада ингичка қилиб ёйилади.
Противенга қават қилиб хамир ёйилади, ҳар бир қават устига бир текисда начинка қўйилади, лекин зич тарзда эмас. Шу тариқа хамир-начинка кетма-кетлигида давом эттирилади. Энг пастки ва устки қават хамирлари бироз қалинроқ бўлгани яхши, шунда у ёпишиб қолмайди ёки куймайди.

Энг устик қават хамир билан тугайди. Ҳосил бўлган пирог ромб шаклида кесиб чиқилади, устига тухум сариғи суртилади, ёнғоқ билан безалади. 200 даража 40-50 дақиқа пишириб олинади.

Тайёр бўлишига 5-10 дақиқа қолганда, печдан олиниб, устидан эриган 50 грамм сариёғ ва асал аралашмаси қуйилади ва якуний тайёр бўлиши учун печга қайтарилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, противендан фақат совуган пахлавани чиқариб олиш мумкин. Акс ҳолда пишириқнинг иссиқлигида суюқ бўлган қиёми оқиб кетади!
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!