🍰 Ширинликлар

Рогалик

4.5К марта ўқилди
Рогалик
Керакли махсулотлар:

250гр сариёғ ёки маргарин,
2.5 стакан ун,
1 чой қошиқ истемол сода ва сирка
0.5 стакан сув
қанд упаси устига сепиш учун
Тайёрланиши:

Унни элаб хона хароратида юмшаган сариёғ билан уқалаймиз. Ярим стакан сувга истемол содаси билан сиркани (уксус) ўлдириб, аралаштириб оламиз. Сўнг ун ва сариёғли аралашмага оз оздан хамир бўлгунига қадар солиб (хаммасини солинмайди), хамиримизни тайёрлаб оламиз ва совутгичга дамга қўямиз.

Хамиримизни 6-8 зувалаларга бўлиб, айлана қилиб ёйиб саккизга бўлиб чиқамиз сўнг, юқоридан пасга қараб ўраб чиқиб рогалик кўринишда хосил қиламиз. 170 даражали иссиқлигида қизиган духовкада юзи сал қизаргунча пишириб оламиз ва иссиқликда қанд упасига белаб оламиз. Иссиқликда қанд упаси ширани яхши тортиб олади. Совугач дастурхонга тортамиз. Бу пишириқ чой билан биргаликда оғзда эриб кетади. Айниқса буви ва бобожонлар учун жуда ҳам эйишлик пишириқ.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →