🍰 Ширинликлар

Кекс тайёрлаш - ретсепти, усуллари, оддий кекс пишириш учун керакли масаллиқлар

1 дақиқа 6.9К марта ўқилди
Кекс тайёрлаш - ретсепти, усуллари, оддий кекс пишириш учун керакли масаллиқлар
Кекс деб бисквитли ёки хамиртурушли хамиридан тайёрланган ширин қандолат пишириғига аталади. Кекслар тайёрлаш усуи қадимги Римда ҳам маълум бўлган, аммо бу пишириқ Ўрта асрларда машҳурлик йиға бошлади. ХВИ асрдан бошлаб кекс Эвропа бўйлаб кенг тарқалди. Кўпгина мамлакатларда ушбу пишириқ тўй, Рождество ва Пасхага тайёрланадиган маросим пишириғи бўлиб саналади.

УЙ ШАРОИТИДА ОДДИЙ КЕКС ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Оддий, лекин мазали кекс тайёрлаш учун қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:

100 грамм сариёғ (ёки маргарин)
1 стакан шакар упаси
200 грамм сметана
2 та тухум
1/2 чой қошиқ истеъмол содаси
ваниллин
100 грамм майиз
200 грамм тозаланган ёнғоқ
8-9 ош қошиқ ун
КЕКСНИ ПИШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Кекс хамири тузилмасини яхшилаш ва пишириқ ҳаводор ва кўтарилиб пишиши учун хамирни ҳаво билан бойитиш керак. Бунинг учун унни хамирга солишдан олдин яхшилаб элаб олиш даркор.

Кексни пишириш учун:

Аввал юмшоқ сариёғ ёки маргаринни шакар упаси билан аралаштиринг;
Сўнгра тухумни уриб, уни ва сариёғ ва шакар аралашмасига қўшиб, аралаштиришда давом этинг;
Сўнг аралашмага сметана, сода ва ванилин қўшинг;
Барча масаллиқларни бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг;
Шундан кейин тозаланган майиз ва пичоқ билан майдаланган ёнғоқ қўшинг;
Барчасини аралаштиринг ва охирида унни қўшинг. Хамир қуюқ қаймоқдек консистентсияда бўлиши керак.
Иссиқликка чидамли бўлган шаклни маргарин билан ёғлаб олинг, сўнг унга хамирни солинг. Сиртини қошиқ билан текислаб, 40 дақиқа давомида печда пиширинг. Бунда печни олдиндан 180 °Ц га қиздириб олиш муҳим. Уйда тайёрланадиган кекслар ўртача ҳароратда пиширилади.

Кекс тайёрлигини гугурт ёки тиш тозалагич ёрдамида текширинг. Майизни хуш кўрмайдиганлар уни қўшмасликлари ҳам мумкин. Кексга ранг бериш учун хамирга какао қўшилади. Шунингек кексга кичик шоколад бўлаклари ва майдаланган бодом қўшиш ҳам мумкин. Кекс кичик шаклчаларда пиширилса, бу камроқ вақт олади ва уни тақсимлаш осон бўлади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →