🍰 Ширинликлар

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар

8 дақиқа 12.6К марта ўқилди
Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Музқаймоқ барча ёшдаги кишилар хуш кўрувчи десерт ҳисобланади, болалар ҳам, катталар ҳам уни севиб истеъмол қилишади. Кенг ассортимент ҳар бир киши ўзининг севимли таъмидан роҳатланишига имкон беради: соф ва қўшимчаларли пломбир, сутли ва қаймоқли музқаймоқ, мевали ва шоколадли, вафляли стаканчада ва шоколадли глазур билан. Қаршилик кўрсатиш қийин.

Ушбу ёзги десертнинг бошқа афзалликлари орасида ажойиб бир нарса – сиз осонгина уйда музқаймоқ тайёрлашингиз мумкин. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма (мороженица) бўлмаса ҳам. Уй шароитида музқаймоқ тайёрлаш қийин эмас. Бундан ташқари, уйда тайёрланган бундай ширинликни дўконда ҳеч қачон топа олмайсиз. Ва параллел равишда ажойиб кулинария жараёнидан ором оласиз. Ушбу мақолада уй шароитида тайёрласа бўладиган энг мазали музқаймоқларнинг ретсептлари келтирилади.

УЙ ШАРОИТИДА МУЗҚАЙМОҚ ТАЙЁРЛАШ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР
Маслаҳатлар ва ретсептлар ҳар қандай уйда тайёрланган музқаймоқ учун қўлланилади. Музқаймоқни музлатгичда ёки махсус қурилмада тайёрлашингиз мумкин. Тамойиллари умумий.

Энг муҳими. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмасиз тайёрланган музқаймоқ яхшилаб аралаштиришни талаб қилади. Музлатгичда сақланиши давомида ҳар 20 дақиқада – 1 соатда, ўртача 3-5 марта аралаштиришга тўғри келади.
Агар сиз музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмадан фойдалансангиз, аралашмани қуйишдан олдин идишни совутиб олинг.

Фақат энг яхши маҳсулотларни танланг. Музқаймоқ, унинг таркибидаги масаллиқлар қанчалик яхши бўлса, у шу қадар мазали бўлади. Энг янги сут, қаймоқ, тухум, мева ва резаларни сотиб олинг; фақат юқори сифатли шоколад, ароматизаторлар (табиийсидан фойдаланиш афзал), ванил. Мисол учун, табиий ванил қаламчаси музқаймоққа ўзига хос аромат бағишлайдики, унга бундай ароматни ванилин ва ҳатто табиий ванилли шакар ҳам бера олмайди.

Агар калорияларни ҳисобласангиз. Буни кейинга қолдиринг, чунки музқаймоқнинг таъми ва крем ​​тузилиши ёғ таркибига боғлиқ. Ёғсизлантирилган маҳсулотларни ишлатганда муз кристаллари бўлган музқаймоққа эга бўласиз. Бундай музқаймоқ тишларда ғичирлайди. Истисно – мевали сорбе, унда ёғ манбаи бўлмайди.

Ароматизаторлар қачон қўшилади. Ароматизаторларни, айниқса экстракт ёки хушбўй алкогол, музқаймоқ массаси совугач, энг охирги босқичда қўшилиши керак.
Агар крем қайнатма бўлса, музқаймоқни музлатгичга жойлаштиришдан олдин уни совутгичда совутиб олинг. Бир кечага қолдиришингиз мумкин, бу музлатилганда силлиқ ва қаймоқли тузилма ҳосил бўлишига олиб келади.

Ёнғоқлар, янги ёки қуритилган мевалар, шоколад бўлакчаларини қўшиш. Энг яхши натижа қўшимчалар деярли совуган музқаймоққа қўшилса олинади. Улар ҳам совуқ бўлиши керак, шунинг учун уларни ишлатишга қадар музлатгичда сақланг. Қўшилганидан кейин яхшилаб аралаштиринг.

Уйда тайёрланган музқаймоқни сақлаш вақтида муз ҳосил бўлишини олдини олиш. Агар музлатгичда сақлаш тўғри келадиган катта портсияли музқаймоқ тайёрламоқчи бўлсангиз, муз кирсталлари ҳосил бўлиши муқаррардир. Буни олдини олиш учун музқаймоққа алкогол қўшиш мумкин, масалан, мевали музқаймоққа мевали ликёр (ёки хушбўй қўшимчани истамасангиз, фақат спирт) қўшишингиз мумкин. Аммо бундай музқаймоқ болалар учун эмас, улар учун жўхори ёки инверт сироп, асал, желатин ишлатиш мумкин, бу маҳсулотлар музқаймоқ музлаб қолишига йўл қўймайди.

УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАШ УЧУН МУЗҚАЙМОҚ РЕТСЕПТЛАРИ
Музқаймоқ учун тайёрланган аралашмани қуйидагиларга жойлаш мумкин:

Музлатгичга ва ҳар 20 дақиқада-1 соатда аралаштириб туриш
Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмага, бунда кўрсатмаларга риоя қилиш керак
ПЛОМБИР РЕТСЕПТИ
Бу мазали музқаймоқ, эҳтимол, энг ёғли, унда камида 15% ёғ бўлиши керак. Бундан ташқари, энг ширини ҳам. Қизиғи шундаки, ширинлиги десертни устидан мевали соус, асал, мураббо ва шоколадни қуйиб истеъмол қилишга халақит бермайди.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керак бўладиган масаллиқлар:Пломбир ретсепти

сут – 300 мл
қаймоқ ​​35% – 250 мл
қуруқ сут – 35 грамм
шакар – 90 грамм
Ванилли шакар – 1 чой қошиқ
жўхори крахмали – 10 грамм

Уйда ҳақиқий пломбир тайёрлаш

Идишда шакарни ҳаммасини қуруқ сут билан аралаштиринг. Аралаштираётиб, аста-секин 250 мл сутни қуйинг. Қолган 50 мл сутда крахмални эритиб олинг.

Идишни ўрта оловга қўйинг, сут қайнай бошлагач, крахмалли сутни қўшинг. Аралаштириб, аралашма қуюқлашишини кутинг. Оловдан олиб, сузиб олинг, полиэнтилен плёнка билан ёпиб, совушга қолдиринг.
Қаймоқ (у совуқ бўлиши керак) енгил урилади. Сўнг совуқ сут аралашмасига қўшилиб, аралаштирилади.

Шундан сўнг – музлатгичга қўйиб, ҳар 20 дақиқада уриб туриш ёки музқаймоқдонга жойлаштириш керак. Музқаймоқ етарлича совиган, лекин ҳали юмшоқ бўлса, сиз уни қоғоз стаканчаларга қўйишингиз мумкин, шунда у бир неча соат ичида ҳақиқий пломбирга айланади.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭСКИМО ТАЙЁРЛАШ МУМКИН

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Агар пломбир шоколадли глазур билан қопланса, биз эскимо оламиз. Бунинг учун таёқчали музқаймоқ ҳосил қилиш керак. Бунинг учун махсус шакллар бўлса яхши. Агар бўлмаса, қўл остида мавжуд воситалардан бунинг учун тўғри келадиган ингичка ва баланд шакл ясаш керак. Бу стаканчаларга чўзилувчан музқаймоқни солиб, таёқчаларни ўрнатинг ва тўлиқ музлатишга қўйинг.

Глазур учун тенг миқдорда шоколад ва сариёғ олинг, глазур музқаймоқни ботириб олишга қулай бўлиши учун кўп бўлиши керак. Ҳар иккала масаллиқдан 200 граммдан олинг. Шоколад бутунлай эригунича сувли ҳаммомда қиздиринг. Музқаймоқни шаклдан чиқариб олиб, уни илиқ глазурга тезда ботириб олинг, озроқ совуши учун бир оз ушлаб туринг, сўнгра музлатгичга қўйинг (унга олдиндан пергамент қоғоз ёйиш керак).

ВАНИЛЛИ МУЗҚАЙМОҚ РЕТСЕПТИ
Бу музқаймоқ зич консистентсияли, бой таъм ва ванил ароматига эга.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқларКеракли масаллиқлар:Ванилли музқаймоқ тайёрлаш усули

• тухум – 2 та
• шакар – 0,5 стакан
• туз – бир чимдим
• сут – 350 мл
• қаймоқ ​​20% – 240 мл
• ванилли шакар – 2 чой қошиқ

Уй шароитида ванилли музқаймоқ қандай қилинади?

Уй шароитида ванилли музқаймоқ қандай қилинади?

Кичик идишга тухумларни чақиб солинг. Шакар қўшиб, венчик билан у лимон-сариқ рангга кириши ва кўпики кўп бўлишигача уринг. Туз қўшинг, аралаштиринг.

Кастрюлкада сутни қайнатиб олинг. Сўнг тухум аралашмасига ингичка қилиб қуйинг ва венчик билан тинимсиз уриб туринг. Аралашмани кастрюлкага солиб, кичик оловга қўйинг ва қуюқлашгунича қайнатинг, доимо венчик ёки ёғоч қошиқ билан аралаштириб туринг. Бу ўртача 7-10 дақиқа давом этади.

Оловдан олиб, музлатишга қўядиган идишга сузиб олинг, озроқ совушини кутинг. Қаймоқ ва ванил ёки ванилли шакар қўшинг. Музлатгичда тўлиқ совутинг (бир неча соатдан то бир кечагача).
Музқаймоқни махсус қурилма ёки музлатгичда якуний тайёрланг.

ЧЕРНИКАЛИ МУЗҚАЙМОҚ РЕТСЕПТИ
Янги, пишган, мазали черника музқаймоққа ёқимли тетиклаштирадиган таъм бағишлайди. Қуюлтирилган сутдан фойдаланиш тилда эрийдиган музқаймоққа ширинлик ва юмшоқлик қўшади. Ва қайнатма крем қилиш шарт эмас.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керакли масаллиқлар:Уй шароитида черникали музқаймоқ тайёрлаш

янги черника – 2 стакан
ёғлиги ​​12% дан кўп бўлмаган қаймоқ – 475 мл
қуюлтирилган сут – 420 мл
ёғли қаймоқ ​​- 1 стакан
ванилли шакар – 1 чой қошиқ
Уйда “бинафшаранг” музқаймоқ тайёрлаш

Черникани ювиб, тозаланг. Идишга солиб, санчқи ёрдамида эзинг, блендердан фойдаланса ҳам бўлади. Қандай қилиб эзиш хоҳишингизга кўра – пюре ёки бўлакчалар қилиб.

Бошқа идишда сут, қаймоқ, қуюлтирилган сут ва ванилни аралаштиринг. Идишни музлатгичга қўйинг ва мунтазам аралаштириб туришни унутманг ёки музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмада юмшоқ музқаймоқ ҳолатигача совутинг. Черникали пюрени қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Сўнг якуний совутишга қўйинг.

ҚОВУНЛИ СОРБЕТ РЕТСЕПТИ
Янги қовунни нафақат чанқоқни, балки очликни ҳам қониқтирадиган хушбўй сорбетга айлантириш мумкин. Бошқа турларини мустақил ўйлаб топиш қийин бўлмаган бу десерт бизнинг ҳолатда иккита – райҳон ва қулупнай билан бойитилган.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керакли масаллиқлар:Қовунли сорбет ретсепти

қовун – битта кичик ёки каттароқ қовуннинг ярими
апелсинли фреш – чорак стакан
шакар упаси – 170 грамм
туз – бир чимдим.
Уй шароитида қовундан музқаймоқ-сорбет тайёрлаш

Қовунни уруғлари ва пўстлоғидан тозаланг. Сўнг кичкина кубиклар қилиб кесинг (улар камида 300 грамм бўлиши керак). Қовун кубикчаларини блендерга солинг, апелсин шарбати, шакар упаси ва бир чимдим туз қўшинг. Барчасини бир ҳил массали пюрега айлантиринг.

Аралашмада шакар охиригача эриши учун бир дақиқача қолдиринг, сўнг совутиш учун совутгичга қўйинг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма контейнерига ўтказинг ёқи музлатгичга қўйиб, вақти-вақти билан аралаштириб туришни эсдан чиқарманг.

Таъбга кўра бу ретсептга райҳон, қулупнай, киви ёки грейпфрут қўшиш мумкин.

КРЕМ-БРЮЛЕ МУЗҚАЙМОҚ РЕТСЕПТИ
Карамелнинг таъми ва ранги – бу уй шароитида тайёрлаш мутлақо осон бўлган крем-брюледир.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керакли масаллиқлар:Крем-брюле музқаймоқ ретсепти

қаймоқ ​​35% – 95 мл
сут – 330 мл
қуруқ сут – 30 грамм
шакар – 100 грамм
жўхори крахмали – 8 грамм
Уй шароитида крем-брюле қандай тайёрланади

40 мл сут ва 40 грамм шакардан сироп тайёрланг: кастрюлкага шакарни солиб, жигарранг карамел ҳосил бўлгунича эритинг, кейин илиқ сут қуйиб, аралаштиринг. Паст ҳароратда карамел тўлиқ эриб кетгунича, аралашманинг консистентсияси эса суюлтирилган сутдек бўлгунича қайнатинг.

Озроқ сутда крахмални эритинг. Бошқа кастрюлкага қолган шакар ва қуруқ сут солиб аралаштиринг. Бир оз сут қўшинг ва бир хил масса ҳосил бўлгунига қадар яхшилаб аралаштиринг. Сўнг сиропни қуйиб, аралаштиришда давом этинг. Қолган сутни қўшинг. Сузиб олинг ва қайнагунича қиздиринг. Аралаштираётган вақт крахмал қўшинг.

Устини плёнка билан ёпиб, бироз совутинг ва совутгичга қўйинг. Қаймқони уриб, енгил кўпиртиринг. Совутгичдан аралашмани олиб, қаймоққа қўшинг ва яна уринг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма контейнерига ёки музлатгичга қўйиш учун контейнерга ўтказинг.

ГИЛОС ВА ШОКОЛАДЛИ МУЗҚАЙМОҚ РЕТСЕПТИ
Уй шароитида тайёрлаш осон бўлган мазали музқаймоқ. Битта “аммо” – бу аралашмага термик ишлов берилмайди, шунинг учун фақат янги тухумлардан фойдаланинг.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керакли масаллиқлар:Гилос ва шоколадли музқаймоқ тайёрлаш сирлари

аччиқ қора шоколад – 100 грамм
янги гилос – 100 грамм
тухум – 2 та
шакар – 180 грамм
Ёғли қаймоқ – 2 стакан
сут – 1 стакан
Уйда гилос ва шоколадли музқаймоқ қандай қилинади

Гилосларни ювиб, иккига бўлиш орқали донагидан ажратиб олинг. Бирон идишга солиб, совутгичга солинг. Шоколадни қирғични йирик тишидан ўтказиб, уби ҳам совутгичга қўйинг.

Тухумларни бир-икки дақиқа уриб кўпиртиринг. Шакар қўшиб, уришни давом эттиринг. Шакарни ҳаммаси солиб бўлингач, яна бир неча дақиқа уринг. Қаймоқ ва сут қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Музлатгич ёки музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма идишига жойлаштиринг.

2 соатдан кейин, музқаймоқ деярли қотиб қолганда, шоколад ва гилос қўшинг, яхшилаб аралаштиринг ва тўлиқ музлатишга қўйинг. Музлатгичда тайёрлаётган бўлсангиз, аралашмани биринчи ва иккинчи марта музлатишда аралаштиришни унутманг.

УЙ ШАРОИТИДА ШОКОЛАДЛИ МУЗҚАЙМОҚ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Шоколадли музқаймоқ кўпчиликни энг севимли музқаймоғи ҳисобланади. Уни уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.

Музқаймоқ тайёрлаш - ретсепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масаллиқлар
Керакли масаллиқлар:Шоколадли музқаймоқ

қаймоқ 40% – 1 стакан
қаймоқ 18% – 240 мл
Шакар – 0,5 стакан
ванилли шакар – 3/4 чой қошиқ
туз – бир чимдим
какао – 3 ош қошиқ (ёки 60 мл шоколадли сироп)
Шоколадли музқаймоқни тайёрлаш жараёни

Какаони оз миқдорда иссиқ 18%ли қаймоқда эритиб олинг. Қолган қаймоқни (18%) қиздиринг, шакар қўшиб, у тўлиқ эригунича қиздиришни давом этинг, какаоли қаймоқни қуйинг ва қайнашгача олиб боринг. Совушга қолдиринг. Совуқ аралашмага ванилли шакар қўшиб, аралаштиринг.

40% қаймоқни бир чимдим туз билан аралаштириб, кўпиртиринг ва совуган аралашмага қўшинг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма идишига ёки музлатгичга қўйиш учун идишга ўтказинг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →