Пахлава

Пахлава

Паҳлава – мащур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган ҳамир ва ёнғоқдан иборатдир. Паҳлава ширинлигини тайёрлаш шарқ ҳалқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида паҳлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурҳонга тортилади.

ПАҲЛАВА РЕЦЕПТИ
Паҳлава тайёрлаш учун қуйидаги махсулотлар керак бўлади:

сариёғ – 350 г
сметана – 300 г
туҳум – 4 дона
ун – 4 стакан
истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
шакар – 2,5 стакан
ёнғоқ – 2 стакан
асал – 2 ош қошиқ
ПАХЛАВА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ
Пахлава тайёрлашнинг жуда турли усуллари мавжуд, ушбу рецептда улардан бири келтирилади.

Даставвал паҳлава ҳамирини тайёрлаш керак. Ун 300 грамм сариёғ билан аралаштирилади, сўнг 3 та туҳум сариғи, сметана ва сода қўшилади, ҳамир қорилиб, 1 соатга совутгичга олиб қўйилади.
Сўнг совутгичдан олиниб, ҳамир 8 та кичик зувалаларга бўлинади. Зуваларнинг иккитаси бироз каттароқ бўлиши керак. Бу энг пастки ва энг устки қават учундир.
Начинка тайёрлаш: ёнғоқларни майдалаш керак, лекин ун каби жуда майдалаб юбориш хам ярамайди, кичик бўлакчалар қолиши керак. Ёнғоқни шунингдек қовуриб олиш хам мумкин. Бунинг учун ёнғоқ 150 даражагача қиздирилган печга 5-7 дақиқага қўйиб олинади. Бу паҳлава тайёрлаш сирларидан биридир, қовурилган ёнғоқлар билан паҳлава янада мазали чиқади.
4 та туҳум оқи, шакар ва майдаланган ёнғоқ бирлаштирилади.
Хар бир ҳамир зуваласи ун сепилган юзада ингичка қилиб ёйилади.
Противенга қават қилиб ҳамир ёйилади, хар бир қават устига бир текисда начинка қўйилади, лекин зич тарзда эмас. Шу тариқа ҳамир-начинка кетма-кетлигида давом эттирилади. Энг пастки ва устки қават ҳамирлари бироз қалинроқ бўлгани яҳши, шунда у ёпишиб қолмайди ёки куймайди.


Энг устик қават ҳамир билан тугайди. Хосил бўлган пирог ромб шаклида кесиб чиқилади, устига туҳум сариғи суртилади, ёнғоқ билан безалади. 200 даража 40-50 дақиқа пишириб олинади.


Тайёр бўлишига 5-10 дақиқа қолганда, печдан олиниб, устидан эриган 50 грамм сариёғ ва асал аралашмаси қуйилади ва якуний тайёр бўлиши учун печга қайтарилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, противендан фақат совуган паҳлавани чиқариб олиш мумкин. Акс холда пишириқнинг иссиқлигида суюқ бўлган қиёми оқиб кетади!
Ёқимли иштаха!

Фикр қўшиш