Тарвузли ширин ресептлар

Хозир тарвуз мавсуми жуда қизғин. Мазали полиз экини барча бозор, дўкон ва кўча расталарини тўлдириб ташлади. Тарвуз ҳарид қилаётиб барча қандай қилиб энг ширин ва пишган тарвуз танласам экан дея бош қотиради.
Аммо деярли хеч ким сотиб олгач нима қиламан, деб ўйламайди. Шунга хам бош қотириш керакми? Шунчаки, сўйиб эйсан қўясан! Бироқ шу оддий ишда хам ижод учун кенг имконият бор экан. Бугун сизни ўзингиз маза қилишингиз ва мехмонларингизни хайратга солишингиз учун бир неча тарвуздан тайёрланган таомлар рецепти билан таништирмоқчимиз.
ТАРВУЗЛИ МОҲИТО

Масаллиқлар:
2 стакан пўчоқсиз тарвуз;
35-40мл оқ ром;
4та шоҳча ялпиз;
1/2 дона лайм;
2 чой қошиқ жигарранг шакар;
3 ош қошиқ майдаланган муз бўлакчалари.
Тайёрланиши:
Тарвузни яҳлатиб, уруғидан тозалаб, кичик бўлакларга бўлинади. Блендерда майдаланади. Стаканда шакар ва лайм шарбатини яҳшилаб аралаштирамиз. Ялпиз баргларини қўшиб токи ялпиз ва лайм сви чиқмагунча майдалаймиз. Ялпиз-лайм аралашмаси солинган бокалга майдаланган муз соламиз ва устидан ром қуямиз. Тарвуз сувини қўшиб, натижадан рохаттланамиз!
ТЕЗ ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАРВУЗЛИ МУЗҚАЙМОҚ

Масаллиқлар:
6 стакан пўчоқсиз тарвуз;
2 ош қошиқ шакар.
Тайёрланиши:
Блендерда тарвуз ва шакар бўтқа холига келтирилади. Қолипларга қуйиб таёқча тиқилади ва 8 соат музлатилади. Хохишга қараб лимон, лайм ёки апелъсин шарбати қўшиш мумкин.
ГРИЛДА ГЛАЗИРЛАНГАН ТАРВУЗ

Масаллиқлар:
Уруғсиз ва пўчоқсиз 8 бўлак тарвуз;
2 ош қошиқ асал;
денгиз тузи;
янги майдаланган гармдори.
Тайёрланиши:
Тарвузни порцион бўлакларга бўлинг. Бироз туз сепиб, суви чиққунча ярим соат кутиб туринг. Кейин тарвузни сувда чайиб, ортиқча сувини салфеткага шимдиринг. Бўлакларга асал суринг ва яҳшилаб қиздирилган грилга жойланг. 5 дақиқа қовуринг. Тарвузни грилдан олиб бироз денгиз тузидан ва гармдоридан сепинг.
ТАРВУЗ ВА ФЕТАЛИ САЛАТ

Масаллиқлар:
1 кг тарвуз;
200 г фета пишлоғи;
20г ялпиз;
1 дона лайм;
Таъбга кўра қора муруч.
Тайёрланиши:
Тарвуз доналаридан тозаланади ва катта кубик шаклида бўлакчаларга бўлинади. Фета пишлоғини хам кубик шаклида тўғрайсиз. Иккиласини идишга солиб аралаштирасиз. Майдаланган ялпиз ва таъбга кўра муруч солиб, зайнут ёғи билан аралаштириб оласиз.
ШОКОЛАДЛИ МУЗЛАТИЛГАН ТАРВУЗ

тарвуз;
эритилган шоколад;
устига декоратив безак.
Тайёрланиши:
Тарвузни катта бўлмаган учбурчак шаклида кесиб оласиз ва бир неча соатга музлатгичга қўясиз. Шоколадни эритиб олиб, тарвузнинг устги қисмига қуйиб чиқасиз. Безак учун какос урвоғларини сепиб юборасиз. Тарвуз ва шоколад тез эриб кетмаслиги учун, дастурҳонга тортиқ қилишдан олдин яна музлатгичга қўйиб қўйишингиз мумкин.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!