🍰 Ширинликлар

Маст олича торти (Торт Пьяная вишня).

3 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Маст олича торти (Торт Пьяная вишня).
Керакли махсулотлар:

Бисквит учун:

9 дона тухум,
180 гр шакар,
130 гр ун,
0.5 чой қошиқ хамир қавартмаси,
80 гр какао кукуни.
Крем учун:

300 гр сариёғ,
400 гр қуйлтирилган сут.
Начинкаси учун:

2.5 стакан данаксиз олича ёки гилос (яхлатилган ёки банкага беркитилган бўлса ҳам бўлади),
0.5 стакан ароқ, коняк ёки вино,
2 ош қошиқ шакар.
Шоколадли глазур учун:

150 гр шоколад,
180 гр қаймоқ,
30 гр шакар
25 гр сариёғ.
Тайёрланиши:

Бу торт номи билан маст олича бўлиб, тортни тайёрлашдан 1 кун олдин 2.5 стакан данагидан тозаланган олича ёки гилоага 2 ош қошиқ шакар солиб энгил аралштириб, ярим стакан спиртли ичимликлардан ароқ, коняк ёки вино солиб ва устини ёпиб хона хароратида 1 кун қолдирамиз (банкака беркитилган беданак гилос ишлатилса шакар солинмайди. Болалар учун бўлса спиртли ичимликлар ўрнига сув ишлатиш мумкин).

Бискивит тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 9 дона тухумларнинг оқи ва сариғини алаоҳида қилиб ажратиб олиб, оппоқ тусга киргунча тухум оқи кўпиртирамиз. Сўнг 90 гр шакар оз оздан солиб кўпиртириш давом этирилади. Алохида идишгатухум сариғи ва 90 гр шакар солиб, оппоқ тусга киргунича кўпиртирамиз.

Алохида идишга ун, хамир қавартмаси ва како кукини биргаликда элакдан ўтқазиб аралаштириб оламиз. Тухум саригили массага, тухум оқининг ярмини солиб охиста аралаштириб, сўнг оз оздан унли аралашмани солиб асталик билан қўшилади ва қолган тухимнинг оқини қўшиб, бир йўналишда юқоридан паста ковлаган холада бир хил масса бўлгунча қўшамиз.

Олдиндан тайёрлаб қўйилган пишириқ қоғоз тўшаб ёгланган 26 см қолибга бисквит хамири солиб, текистлаймиз. Олдиндан қиздирилган духовкада 170-180 даражада иссиқликда 50-60 дақиқа давомида пиширамиз. Пишганини билиш учун гугурт чўпи билан текширилади.

Пишган бисквитни озроқ қолибга турган холда совутиб, сўнга қолибдан кўчириб олиб. пишириқ қоғозларини олиб 5 соат совутгани қўямиз.

4-5 соатдан сўнг начинкани тайёрлашни бошлаймиз. Оличани суви силқиши учун элакга солиб сувуни туширамиз, суву бизга бисквутни намлантириш учун керак бўлади.

Энди крем тайёрлаб оламиз. Сариёғ хона хароратида юмшаган бўлиши керак. Сариёғни миксернинг юқори қисмига қўйиб оппоқ тусга кириб, икки баравар кўтарилгунча кўпиртирилади. Кўпртириш давом этган холда қуюлтирилган сут солиб крем тайёрлаб оламиз. Хохишга кўра ўзингиз ёқтирган сариёғли крем ёки шарлота, қайнатма ёки қаймоқли кремлардан фойдаланишингиз мумкин. Маст оличали тортимиз учун крем тайёр безатиш учун 2-3 ош қошиқ кремдан олиб қўямиз.

Совуган бискивитимизни устидан 1.5 см қалинликда кесиб оламиз. Қолган бискивитни ичи, юмшоқ қисмини уйлиб оламиз. Бискивитни ушоғи бирқисми безак учун олиб қўямиз, қолгани майдалаб олича билан бирга кремга солиб аралаштирилади.

Ичи уйиб олинган бискивит оличадан чиқган шарбати билан намланади. Кремли начика солиб иккинчи бисквит бўлаги билан ёпиб совутгичга қўямиз.

Тортимиз совигунча шоколадли глазур тайёрлаб оламиз. Идишга қаймоқга ва шакар солиб, шакар эригунча қиздирамиз. Бошқ идишга шокалдларни майдалаб оламиз ва қаймоқли массани солиб аралаштирамиз, ялтироқ бўлиши учун сариёқ соламиз бир хил масса бўлгунча қўшамиз.

Эритиб олган шоколадли глазуримисни торт юситдан қуюб чиқилади ва бир хил текислаб чиқилади. Сўнг тортнинг ён томонларига шоколад қириндиси ёки орасидан олиб қўйилган бисквит ушоғларини сепиб чиқамиз. Сақлаб қўйилган кремдан торт юзини безатиб, олича териб чиқилади. Торт устки қисми очиқ жойига ҳам ушоқ сепиб безатамиз. Маст олича тортимиз тайёр 3 соат совтгичга сақлаймиз танавул қилишдан 1 соат олдин совутгичдан чиқарилиши керак.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →