🍰 Ширинликлар

Медовик торт тайёрлаш: ретсепти, усуллари, сирлари, уй шароитида қандай пишириш керак

6 дақиқа 9.4К марта ўқилди
Медовик торт тайёрлаш: ретсепти, усуллари, сирлари, уй шароитида қандай пишириш керак
Медовик ретсепти (медовий торт, рус. медовый торт – асалли торт) тахминан 200 йил олдин, император Александр И нинг ошпази унинг хотини учун ажойиб ширинликлар тайёрлаганида пайдо бўлган. Кулинарнинг номи тарихда сақланиб қолмаган, аммо русча медовик торти қандолатчилик санъати классикасига айланди. Ҳозирги кунда мазали асалли тортнинг жуда кўп ретсептлари мавжуд, лекин даставвал машҳур торт сметанадан тайёрланган кремли асалли коржлардан иборат эди. Ҳозирда медовик торти қандай тайёрланади?

МЕДОВИК ХАМИРИ УЧУН ОДДИЙ РЕТСЕПТ
Ҳар бир уй бекасининг уй шароитида медовик тайёрлаш учун ўз ретсепти бор, чунки ўз қўллари билан пиширилган торт, бўёқлар, консервантлар ва хушбўйлантиргич моддалар билан тўла фабрикат пишириқдан кўра анча яхшироқдир. Шундоқ ҳам мазали бўлган асалли тортнинг таъмини сунъий равишда яна кучайтиришнинг нима кераги бор?

Хамирни тайёрлаш учун сизга озгина суюқ асал (гул ёки жўканинг), тухум, шакар, сариёғ (у маргарин билан алмаштирилмаслиги керак), ун ва қабартма (разрыхлитель) керак.

Даставвал, сув ҳаммомида асал, шакар ва сариёғ эритилади, кейин уриб кўпиртирилган тухум, қабартма ва озгина ун қўшилиб, барцаҳси миксер ёрдамида яхшилаб аралаштирилади. Хамирни сув ҳаммомида аралаштириш, коржларни айниқса юмшоқ ва майин қилади. Аралашмани оловдан олгандан сўнг, хамир уни ёйиш мумкин бўлган ҳолатгача олиб келинади ва кейин 40 дақиқага совутгичга қўйилади.

МЕДОВИК ТОРТИ УЧУН КРЕМ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Асалли торт учун крем оддий тайёрланади – сметана шакар билан кўпиртирилади, баъзан эса қуюлтирилган сут қўшилади. Сметана янги, совутилган ва юқори ёғ фоизига эга бўлиши керак, шунда крем ​​янада ҳаводор ва майин чиқади. Суюқ сметана асосида тайёрланган кремлар торт коржларига мукаммал шимилади, аммо улар орасида крем қавати бўлмайди. Агар сметана суюқ бўлса, уни бир неча марта тахланган марляга қуйиб, ортиқча суюқлиги чиқиб кетиши учун 3 соатга осиб қўйинг. Сметана қуюқлашади ва мукаммал равишда кўпиради.

Агар шакар ўрнига шакар кукуни ишлатилса, кремнинг текстураси янада ёқимли бўлади, шакар доналари эса тишлар орасида ғичирламайди. Кремга кокос бўлакчалари, ёнғоқ, мураббо, повидло, майдаланган мевалар, бироз апелсин ёки лимон седраси, какао ёки шоколад қўшиш мумкин. Ушбу торт учун қайнатма крем ҳам жуда мос келади.

Айтганча, медовик ёғли крем билан ҳам тайёрланади: бунинг учун юмшоқ сариёғ (ёғ миқдори камида 82,2%) қайнатма қуюлтирилган сут билан масса ҳажми кўтарилгунича 10-15 дақиқа давомида кўпиртирилади. Агар коржлар орасига навбатма-навбат турли хил кремлар суртсангиз, медовий торт ўзига хос таъмга эга бўлади, чунки қуюлтирилган сут ширини сметананинг бироз нордонлиги билан сусайтирилади ва асалли торт ўта ширин бўлиб кетмайди.

МЕДОВИК УЧУН КОРЖЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ КЕРАК

Медовик торт тайёрлаш: ретсепти, усуллари, сирлари, уй шароитида қандай пишириш керак
Совутгичда тиндирилган хамир корж сонига қараб бўлакларга бўлинади ва ҳар бир бўлак юпқа айлана қилиб ёйилади. Қолган хамир бу пайтда салфетка ёки плёнка билан ёпилган бўлиши керак, акс ҳолда у қуриб қолади. Одатда стандарт ретсептда тахминан 7-10 та корж чиқади, уларни бир хил кесиш учун тарелка ёки бошқа шаклдан фойдаланиш мумкин.

Коржлар бир неча жойларида санчқи билан тешилиб, печда 5-7 дақиқадан пишириб олинади. Пишганидан сўнг, тайёр корж четлари пичоқ билан кесилиб, корректсия қилинади, эътибор беринг, коржлар пишгачгина кесилганида силлиқ ва текис чиқади. Шундан сўнг, коржларга крем суртилади ва устидан қолган корж талқони, ёнғоқ ва шоколад сепилади. Тортга крем суртишда унинг ёнларини эсдан чиқарманг, улар ҳам яхши намланиши ва юмшоқ бўлиши керак.

ҚАНДОЛАТЛАРДАН БИР НЕЧТА СИРЛАР
Хамир учун гречка ва акатсиядан олинган асалдан фойдаланманг: бундай асалнинг ноёб таъми ва ҳидига қарамасдан, коржлар бироз аччиқ чиқади. Хамир қуюқлиги бир хил чиқиши учун асал суюқ бўлиши керак, шунинг учун шакарланиб қолган асални сувли ҳаммомда эритиб олиш тавсия этилади.

Хамирни тайёрлашдан олдин, тухумлар совутгичдан чиқариб қўйилиши керак – улар хона ҳароратида бўлиши зарур, ун ҳам енгил ва ҳаводор бўлиши учун эланган бўлиши талаб этилади. Хамир сув ҳаммомида аралаштирилганда, идишдаги сув кучли қайнамаслиги керак, балки озгина биқирлаб туриши керак, яъни олов паст бўлиши мақсадга мувофиқдир. Агар истеъмол содаси ўрнига қабартмадан фойдалансангиз, уни аралаштиришни охирида қўшинг. Баъзи уй бекалари содани хамирни тайёрлаш вақтида эмас, балки кўпиртириш вақтида тухумларга қўшишни маслаҳат беришади, шунда улар ҳажми нисбатан тезроқ кўтарилади.

Яна бир қимматли маслаҳат: медовик коржларини теришни бошлаганингизда, олдин идишга бироз крем суртинг ва ундан кейин устидан биринчи коржни қўйинг, шунда торт янада юмшоқроқ чиқади.

УЙ ШАРОИТИДА КЛАССИК МЕДОВИК ПИШИРИШ: БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ РЕТСЕПТ
Медовик ретсептини босқичма-босқич тайёрланишини кўриб чиқамиз. Бизнинг кўрсатмаларимиз билан бу қандолатчилик санъатини тезда ўрганиб оласиз.

Масаллиқлар: тухум – 3 дона, сариёғ – 50 г, шакар – 600 г (хамир ва крем ​​учун 300 г дан), суюқ асал – 150 мл, сода – 1 чой қошиқ, ун – 500 г, сметана – 500 г.

Тайёрлаш усули:

1. Каттароқ идишни сув билан тўлдиринг ва оловга қўйинг (сув ҳаммоми учун).

2. Кичикроқ идишда тухум билан шакарни бирлаштириб, кўпиргунига қадар яхшилаб уринг.

3. Кўпиртирилган тухумга сариёғ, асал ва сода қўшинг.

4. Идишни сув ҳаммомига қўйинг ва аралашманинг ҳажми икки марта ошгунича 15 дақиқа давомида аралаштириб туринг. Масса енгил ва ҳаводор бўлиши керак.

5. 1 ош қошиқ ун солинг ва ун яхшилаб аралашиб кетгунига қадар яна 3 дақиқа эзиб аралаштиринг.

6. Идишни оловдан олинг ва қолган ун билан юмшоқ ва пластик хамир ҳосил бўлгунча яна аралаштиринг.

7. Хамирни 8 та бўлакка бўлиб, озиқ-овқат плёнкасига ўранг ва музлатгичда ярим соатча қолдиринг.

8. Ҳар бир бўлакни юпқа айлана бўлгунича ёйинг.

9. Коржни пишириш қоғози билан ёпилган ва мойланган товага қўйинг. 180 °Ц да 3-5 дақиқада пишириб олинг.

10. Коржлар четини кесиб ташланг ва уларни совутинг, чиққан қолдиқларини ушатинг.

11. Сметана ва шакарни миксер билан аралаштириб, крем ҳосил қилинг.

12. Коржлар орасига крем суртиб, тортни тера бошланг.

13. Медовик устидан корж қолдиқлари майдаланганларини сепиб чиқинг.

14. Тортни хона ҳароратида 1,5-2 соат ушлаб туринг, шунда у кремни шимиб олади, сўнг уни музлатгичда камида 8 соат давомида сақланг.

Классик медовикни шоколад ёки ёнғоқ бўлаклари билан безатиш ва кремга озгина майдаланган мева қўшиш мумкин. Тортни кўпроқ қилинг, чунки жуда тез еб қўйилади. Ёқимли иштаҳа!

ЯРИМ СОАТ ИЧИДА ТЕЗДА МЕДОВИК ТОРТИ ТАЙЁРЛАШ
Агар вақт танқис бўлса, классик медовий торт тайёрлаш усулидан фарқли бўлган ушбу ретсептдан фойдаланишингиз мумкин. Сиз 7-10 та корж эмас, балки битта бисквит пиширасиз, у эса кейинчалик бир нечта коржларга кесилади.

Бир стакан шакар билан 4 та тухум оқини уриб кўпиртириб, кейин навбатма-навбат 4 та сариғини, 3 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ сирка билан сўндирилган сода ва 1,5 стакан ун қўшинг. Хамир қуюқ қаймоқдек бўлиши керак. Уни ёғланган товага солинг ва 170-180 °Ц ҳароратда ярим соат давомида пиширинг.

Тайёр бисквит баланд (тахминан 10 см), енгил ва ҳаводор бўлади. Уни 5 та коржга кесинг ва 400 мл қуюқ сметана ва 0.5 стакан кукун шакаридан тайёрланган крем ​​суртиб, тера бошланг. Кремга бироз майиз ва ёнғоқ қўшинг, улар билан тортни ўзини ҳам безатинг, коржлар кремни шимиб олишига вақт беринг ва дастурхонга тортинг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →