Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, ретсепти, босқичлари, сирлари, хамири ва креми

“Наполеон” торти – бутун дунё севиб истеъмол қиладиган энг мазали ширинликлардан бири. Италия ва Франсияда бу тортни “минг қатлам” деб аташади, Белгия ва Нидерландияда эса шунга ўхшаш “Томпус” ширинлиги мавжуд ва у кўпиртирилган қаймоқ ва пушти глазурдан иборат. Қизиғи шундаки, кўпинча “Наполеон” торти, қандолатчилик махсулотларини сотиб олиш қийин бўлган ва шунинг учун ҳам уй бекалари ширинликларни уй шароитида ўзлари тайёрлашга мажбур бўлган Совет даври билан қиёсланади. Шунинг учун ҳам ушбу тортни уй шароитида пиширишнинг жуда кўп ретсептлари бор, чунки ҳар бир оилада бу ширинликни тайёрлашнинг ўз сирлари бор эди.
“НАПОЛЕОН” ТОРТИ ПАЙДО БЎЛИШИ ТАРИХИ
1912 йилда Россияда Наполеон устидан қозонилган ғалабанинг юз йиллигини нишонлаш тараддуди бўлаётганди ва шу муносабат билан қандолатчилар учбурчак шаклга эга бўлган қаватли хамир (слоеное тесто) ва сут ва сариёғдан ташкил топган қайнатма кремдан иборат ширинликни яратадилар. Франтсузлар эса бир асосий версияга асосланиб бу нозик таъмга эга тортни яратиш ҳуқуқи уларга тегишли дея ҳисоблашади.
Бу версияга кўра, айёр қаср ошпази Бонапартни мамнун қилиш мақсадида оддий кексни бир нечта коржларга бўлган ва улар орасига кўпиртирилган қаймоқ ва қулупнай сурган. Шундай қилиб янги торт пайдо бўлган ва ушбу ширинлик ‘”Наполеон” дея атала бошлаган.
УЙ ШАРОИТИДА НАПОЛЕОН ТАЙЁРЛАШ
Классик “Наполеон” нинг асосий хусусияти коржларнинг шакарсиз пиширилишида, лекин улар жуда енгил, ҳаводор ва жуда мазали чиқади. “Наполеон” пироги қандай хамирдан пиширилишини ҳамма ҳам билмайди, чунки кесилганда жуда кўп қатлам бўлади. Кўпинча, бошқа вариантлар мавжуд бўлса-да, қаватли хамирдан фойдаланилади. Одатда коржлар муздай сув ёки сут, сариёғ ёки юқори сифатли маргарин, туз, коржларни қаватли чиқариш учун сирка ва элаб олинган юқори навли ундан тайёрланади. Баъзан хамирга сметана, сут, тухум, ароқ, пиво ва пишлоқ қўшилади. Тайёр хамирдан 1-2 мм қалинликда ёйилган коржлар кесиб олинади ва 200° Ц ҳароратда қиздирилган газ печида 8-15 дақиқа давомида пиширилади. Энг муҳими – коржлар синмаслиги учун, уларни пишгандан сўнг кеса кўрманг. Тайёр ва крем билан қопланган тортни эҳтиёткотлик билан чиройли текисланг.
“Наполеон” учун керакли креми тайёрлаш ҳақида гапирайлик. Торт учун кўпинча қайнатма, сметанали, қаймоқли ва сариёғли крем тайёрланади, хохишга кўра баъзан шоколад ҳам қўшилади. Крем сурилганидан сўнг, сингиши учун тайёр тортни 10 ва ундан кўпроқ соатга тиндиришга қўйилади. Тайёр бўлган ширинликни хохишга кўра исталган ёнғоқ тури билан безатиш мумкин-бунда Наполеон яна ҳам мазалироқ бўлади.
УЙ ШАРОИТИДА “НАПОЛЕОН” ТОРТИ: БИР НЕЧА СИРЛАР
Хамирга жуда кўп ун қўшманг – у фақатгина яхши ёйилса бўлгани. Жуда қаттиқ хамир коржларни қуруқ ва синувчан қилади- торт эса юмшоқ бўлиб сингимайди. Коржлар қанча юпқа ёйилса шунча яхши. Крем эса қанча кўп бўлса торт янада мазали бўлади.
Ёғли сариёғ ёки маргарин олиб, хамир қоришдан аввал уни албатта яхшилаб совутинг. Лекин сариёғ музлаб қолмаслиги лозим, акс ҳолда коржларни ёйиб бўлмайди, улар йиртилиб кетади.
“Наполеон” коржлари анча шишади, шунинг учун уларни вилка билан пиширишдан олдин тешиб чиқамиз, шунда улар мукаммал тарзда текис чиқади. Агар тортингиз юмшоқ ва сувли чиқишини хоҳласангиз кремни коржлар тайёр бўлган заҳотиёқ суринг, агарда қисирлоқ (хрустящий) тортни маъқул кўрсангиз кремни коржлар совугандан сўнг суринг.
“НАПОЛЕОН” ТОРТИ: БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ РЕТСЕПТ
Ушбу тортни тайёрлаш қийин эмас, лекин сизнинг яқинларингиз қанчалик хурсанд бўладилар! Шундай қилиб, сизга қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Хамир учун:
сув – 160 мл;
эланган юқори навли ун – 400 г;
сариёғ ёки маргарин – 260 г;
туз – 1/4 чой қошиқ;
сирка – 15 мл.
Крем учун:
шакар – 300 г;
сут – 700 мл;
сариёғ – 200 г;
тухум – 2 та;
крахмал – 20 г;
таъбга кўра ванилин.
Тайёрлаш усули:
Туз, ун ва сариёғни чуқур идишга солиб увоқ ҳолига келтиринг.
Музли сувни сирка билан аралаштиринг.
Сувли аралашмани сариёғли увоққа тўхтовсиз аралаштирган ҳолда солинг.
Тез хамир қоринг.
Хамирни 10 ёки ундан ортиқ бир хил бўлакларга бўлинг (бу сизнинг тортингиз қанчалик катта кичик эканлигига боғлиқ).
Зувалачалар ясаб, уларни бир соатга музлатгичга қўйинг.
Столга пишириш қоғози ёки пергамент парчаси қўйинг, уни ёғ билан ёғланг ва ҳар бир зувалани ёйинг.
Идишнинг қопқоғи ёки бирон бир тарелка ёрдамида текис қилиб кесиб олинг. Қолган хамирни кейинги зувалачаларга қўшсангиз бўлади.
Корж юзасини вилка билан бир нечта жойида тешиклар қилинг.
Коржларни 200 ° Ц ҳароратда 7-10 дақиқа давомида пиширинг.
Кремини тайёрлаш босқичлари:
Крем учун крахмал, ванилин ва шакарни чуқур кастрюляга солиб аралаштиринг.
Тухумни ҳам ўша кастрюляга солиб яхшилаб кўпиртиринг.
Ушбу аралашмага сутни солинг.
Идишни оловга қўйиб тинимсиз, крем юзида пуфаклар пайдо бўлгунча аралаштиринг.
Совутилган кремга сариёғни қўшинг.
Кремни яхшилаб кўпиртириб олинг.
Тайёр крем билан ҳар бир коржни суриб торт ҳолатига келтиринг ва битта коржни урвоқлаб торт устини безатиш учун қолдиринг.
Тортни 2 соатга крем сингиши учун қолдиринг.
Крем ёрдамида торт ёнларини суриб текислаб олинг ва қолган битта коржни урвоқлаб торт усти ва ёнларига сепиб чиқинг.
Тайёр Наполеон тортини 10 соат давомида музлатгичда қолдиринг.
Наполеон торти тайёр.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!