Помидорли брускетлар

Помидорли брускетлар
Помидорли брускетлар


Италя ошхонасининг машҳур газакларидан бири. Жуда ҳам нозик ва мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 4 бўлак оқ нон
  • 400 грамм помидор черри
  • 20 каперси
  • 30 грамм зайтун доначаси (данакциз, яшил ва қора)
  • Туз, мурч, орегано
  • Зайтун ёғи
  • Райҳон кўкати
  • 20 грамм песто соуси
  • Қуритилган помидор доначалари
Тайёрлаш усули:
1. Черри помидорини 2 ёки 4 қисмга бўлинг.
2. Зайтун доначалари ва каперсини майда бўлакларга бўлинг.
3. Кесилган масаллиқларни бир идишга жамланг. Қуритилган помидорларни солинг.
4. Қуритилган кўкатлар жамланмасидан солинг. Туз сепинг.
5. Зайтун ёғидан қуйинг ва аралаштиринг.
6. Нон бўлакларини тостр ёрдамида қуритинг. Қиздирилган това ёки газ печида тайёрлаш ҳам мумкин. Нон бўлакларини саримсоқ доначаси билан суртинг.
7. Нон бўлакларига тайёрланган аралашмадан солинг.
8. Райҳон шохчаси билан безатинг. Песто соусидан сепинг.
9. Италян ошхонасининг мазали газаки тайёр ! Дастурхонга тортинг ва яқинларингизни лол қолдиринг.
Ёқимли иштаха!

Бахор салати

Бодринг, тухум, помидор узунасига 4га булиниб, паррак тугралади. Кукатлар йирик тугралади. Бринза кубик тугралади. Хамма масалликлар аралаштирилиб, тузи ростланади....

Куймокли салат

Тухумдан оддий куймок пишириб олинади. Барча масалликлар туртбурчак тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Аёл кайсарлиги салати

Номланиши ноанъанавий бўлган мазали ва нозик салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Айсберг салати

Айсберг туртбурчак килиб тугралади. Кайнатилган (пишган) тухум 2 га булиб, паррак килиб тугралади. Товук гушти хам паррак килиб тугралади. Кукатлар майда тугралади. Хамма масалликни майонез ва жухори билан аралаштирилади....

Мимоза салати

Идишга консерва балик солинади. Устидан санчкида булакланади. Балик устига сувда кайнатилган ва киргичдан чикарилган картошка солинади. Унинг устига кайнатилган тухум оки киргичдан чикарилади. Кейинги катламга майонез суртилади. Устига киргичдан чикарилган пишлок сепилади. Колган тухум сариги билан салат безатилади....

Турпли салат

Хамма масалликлар майда сомонча тугралади. Тугралган турпни тахири чикиши учун бироз муддатга сувга солиб куйинг. Сунгра, барчаси аралаштирилади....

Кискичбакали рулет газаги

Мўжизавий газак! Нозик ва жуда ҳам мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Баклажонли салат

Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Баклажонлар 5-7 см калинликда паррак килиб тугралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёгда икки томони кизаргунича ковурилади....

Дармон-дори салат

Кайнатилган лавлаги киргичнинг йирик тишидан чикарилади. Ёнгок ва саримсок пиёз эзилади, ёки майда тугралади. Тайёр массага майонез кушилади. Ёнгок ёки саримсок пиёзни хушламайдиганлар уни кушмаса хам булади....

Бир зумда салати

Барча масалликлар кубик килиб тугралади. Таъбга караб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади....

Фикр қўшиш