🥗 Салатлар

Аёл қайсарлиги салати

7.2К марта ўқилди
Аёл қайсарлиги салати
Номланиши ноанъанавий бўлган мазали ва нозик салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 400 грамм товуқ гўшти филеси (қайнатилган)
  • 100 грамм қора олхўри қоқиси
  • 4 дона тухум
  • 200 грамм бодринг
  • 100 грамм пишлоқ
  • 180 грамм маёнез
  • 1 чой қошиқ туз
Аёл қайсарлиги салатиТайёрлаш усули:
1. Олхўри қоқисини совуқ сув билан ювинг, 10 дақиқага иссиқ сувда уютинг.
Аёл қайсарлиги салати2. Бодрингни сомонча шаклида тўрғанг ёки қирғичдан чиқаринг.
Аёл қайсарлиги салати3. Пишлоқ салатда янада нозик бўлиши учун пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
Аёл қайсарлиги салати4. Совутилган товуқ гўштини майда шаклда тўрғанг.
Аёл қайсарлиги салати5. Пиширилган тухумни майда тўртбурчак шаклда тўрғанг ёки сабзавот майдалагичдан чиқаринг.
Аёл қайсарлиги салати6. Олхўрини майда шаклда тўрғанг.
Аёл қайсарлиги салати7. Салатни йиғишни бошланг. Салат йиғиладиган идишга ҳалқа қолипини қўйинг.
Аёл қайсарлиги салати8. Биринчи қаторга товуқ гўштини солинг, маёнез суртинг.
Аёл қайсарлиги салати9. Бодрингни солинг ва маёнез суртинг. Ҳар бир салат қаторини маёнез билан суртинг.
Аёл қайсарлиги салатиАёл қайсарлиги салати10. Тухумни солинг.
Аёл қайсарлиги салатиАёл қайсарлиги салати11. Олхўрининг бир қисмини безаш учун олиб қўйинг. Қолган қисмини солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқни солинг.
Аёл қайсарлиги салатиАёл қайсарлиги салати12. Пишлоқ устини қолган олхўри билан безатинг. Сўнг, қолипни олинг.
Аёл қайсарлиги салатиАёл қайсарлиги салати13. Мехмонларни ва яқинларингизни лол қолдириш учун салатни дастурхонга тортинг.
Аёл қайсарлиги салатиЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →