Аёл кайсарлиги салати

Аёл кайсарлиги салати
Аёл кайсарлиги салати


Номланиши ноанъанавий бўлган мазали ва нозик салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 400 грамм товуқ гўшти филеси (қайнатилган)
  • 100 грамм қора олхўри қоқиси
  • 4 дона тухум
  • 200 грамм бодринг
  • 100 грамм пишлоқ
  • 180 грамм маёнез
  • 1 чой қошиқ туз
Тайёрлаш усули:
1. Олхўри қоқисини совуқ сув билан ювинг, 10 дақиқага иссиқ сувда уютинг.
2. Бодрингни сомонча шаклида тўрғанг ёки қирғичдан чиқаринг.
3. Пишлоқ салатда янада нозик бўлиши учун пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
4. Совутилган товуқ гўштини майда шаклда тўрғанг.
5. Пиширилган тухумни майда тўртбурчак шаклда тўрғанг ёки сабзавот майдалагичдан чиқаринг.
6. Олхўрини майда шаклда тўрғанг.
7. Салатни йиғишни бошланг. Салат йиғиладиган идишга ҳалқа қолипини қўйинг.
8. Биринчи қаторга товуқ гўштини солинг, маёнез суртинг.
9. Бодрингни солинг ва маёнез суртинг. Ҳар бир салат қаторини маёнез билан суртинг.
10. Тухумни солинг.
11. Олхўрининг бир қисмини безаш учун олиб қўйинг. Қолган қисмини солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқни солинг.
12. Пишлоқ устини қолган олхўри билан безатинг. Сўнг, қолипни олинг.
13. Мехмонларни ва яқинларингизни лол қолдириш учун салатни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Помидорли брускетлар

Италя ошхонасининг машҳур газакларидан бири. Жуда ҳам нозик ва мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Дудланган пишлокли салат

Барча масалликлар сомонча тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Бир зумда салати

Барча масалликлар кубик килиб тугралади. Таъбга караб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади....

Баклажонли аччик газак

Баклажон ювиб, тозаланиб, паррак килиб кесилади ва ёгда икки томони кизаргунича ковурилади. Помидор ювиб тозаланиб, киргичдан чикарилади. Тугралган пиёз алохида идишда бироз ковурилади. Сунг устига помидор солиниб, ковуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз колганда тугралган саримсокпиёз ва уруги олиб ташланган калампир солинади....

Кукламой салат

Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез булган витаминларга бой бахорий салат. Бодринг ва кукатлар ювиб, майда тугралади. Таъбга кура зираворлар солиб, катик билан аралаштирилади....

"Киш зийнати" салат

Картошка ва лавлаги сувда кайнатиб олинади. Ок пиёз иккига булиниб, майда паррак килиб тугралиб, бироз сувда чайкаб олинади. Шунда пиёзнинг аччиги кетади. Кук пиёз майда тугралади. Барча масалликлар туртбурчак килиб тугралади ва аралаштирилади....

Соя соуси остидаги бодринг

Бу жуда ҳам мазали ва ҳушбўй! Жуда ҳам тез тайёрланаиган, оддий салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Витаминга бой салат

Саримсок пиёзни майда туграб, карам, зираворлар хамда ёг билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой кошикда сирка солинади ва усти беркитилади. Колган масалликлар сомонча усулида тугралади. Сунгра хамма масалликлар бирга аралаштирилади. Бу салатга гушт кушилса, янада мазали ва хушхур булади....

Коулсло салати

Европа пшхонасининг машҳур салатларидан бирин эътиборингизга тақдим этамиз. Енгил ва витаминларга бой салат. Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мазали ва лаззатбахш таъмни сизга тақдим этади....

Хитойча баклажон салати

Ажойиб газак! Тайёрланиши оддий, натижаси бутун бир лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Яқинларингизга лаззатланишни улашинг. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    феруза
    феруза 14 декабря 2020 07:39
    кивили салат хакида ёзила илтимос

Фикр қўшиш