🥗 Салатлар

Соя соуси остидаги бодринг

1 дақиқа 11.9К марта ўқилди
Соя соуси остидаги бодринг
Бу жуда ҳам мазали ва ҳушбўй! Жуда ҳам тез тайёрланаиган, оддий салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 500 грамм мол гўшти (қайнатилган)
  • 400 грамм бодринг
  • 1 дона пиёз
  • 30 мл соя соуси
  • 25 грамм кўк пиёз
  • 2.5 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 1 ош қошиқ лимон шарбати
  • 1 чой қошиқ қизил қалампир кукуни
  • 1 чой қошиқ занжабил
  • 1 ош қошиқ кунжут
  • Таъбга кўра туз
Соя соуси остидаги бодрингТайёрлаш усули:
1. Бодрингни узун сомонча шаклда, ўрта қалинликда тўрғанг.
Соя соуси остидаги бодринг2. Пиёзни ҳалқа шаклида кесинг. Товада қиздирилган ёғда қувуринг. Пиёз тилла тусга кириши билан пиёзни ёғдан сузиб олинг.
Соя соуси остидаги бодринг3. Қайнатиб, совутилган мол гўштини сомонча шаклда тўрғанг.
Соя соуси остидаги бодринг4. Ошхона тоғорачасига гўшт, бодринг, майда тўрғалган кўк пиёзни бирлаштиринг ва пиёз қовурилган иссиқ ёғни масаллиқлар устидан қуйинг.
Соя соуси остидаги бодринг5. Алохида идишда соя соуси, лимон шарбати, занжабил, қизил қалампир ва тузни бирлаштиринг.
Соя соуси остидаги бодринг6. Тайёр аралашмани бир неча дақиқага қолдиринг.
Соя соуси остидаги бодринг7. Салатни безаш учун 1 дона бодрингни корейсча сабзи тайёрланадиган қирғичдан чиқаринг.
Соя соуси остидаги бодринг8. Тайёр соусни тайёрланган масаллиқлар билан бирлаштиринг, аралаштиринг. 10-15 дақиқага қолдиринг.
Соя соуси остидаги бодринг9. Тайёрланган салатни салат идиши ўртасига солинг. Кунжут сепинг. Салат идиши четларини қирғичдан чиқарилган бодринг ва ёрқин рангдаги мева билан безатинг. Масалан ушбу ретсептда қизил смородинадан фойдаланилган. Тайёр салатни дастурхонга тортинг.
Соя соуси остидаги бодрингЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →