Соя соуси остидаги бодринг

Соя соуси остидаги бодринг
Соя соуси остидаги бодринг


Бу жуда ҳам мазали ва ҳушбўй! Жуда ҳам тез тайёрланаиган, оддий салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 500 грамм мол гўшти (қайнатилган)
  • 400 грамм бодринг
  • 1 дона пиёз
  • 30 мл соя соуси
  • 25 грамм кўк пиёз
  • 2.5 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 1 ош қошиқ лимон шарбати
  • 1 чой қошиқ қизил қалампир кукуни
  • 1 чой қошиқ занжабил
  • 1 ош қошиқ кунжут
  • Таъбга кўра туз
Тайёрлаш усули:
1. Бодрингни узун сомонча шаклда, ўрта қалинликда тўрғанг.
2. Пиёзни ҳалқа шаклида кесинг. Товада қиздирилган ёғда қувуринг. Пиёз тилла тусга кириши билан пиёзни ёғдан сузиб олинг.
3. Қайнатиб, совутилган мол гўштини сомонча шаклда тўрғанг.
4. Ошхона тоғорачасига гўшт, бодринг, майда тўрғалган кўк пиёзни бирлаштиринг ва пиёз қовурилган иссиқ ёғни масаллиқлар устидан қуйинг.
5. Алохида идишда соя соуси, лимон шарбати, занжабил, қизил қалампир ва тузни бирлаштиринг.
6. Тайёр аралашмани бир неча дақиқага қолдиринг.
7. Салатни безаш учун 1 дона бодрингни корейсча сабзи тайёрланадиган қирғичдан чиқаринг.
8. Тайёр соусни тайёрланган масаллиқлар билан бирлаштиринг, аралаштиринг. 10-15 дақиқага қолдиринг.
9. Тайёрланган салатни салат идиши ўртасига солинг. Кунжут сепинг. Салат идиши четларини қирғичдан чиқарилган бодринг ва ёрқин рангдаги мева билан безатинг. Масалан ушбу рецептда қизил смородинадан фойдаланилган. Тайёр салатни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Кискичбакали рулет газаги

Мўжизавий газак! Нозик ва жуда ҳам мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Айсберг салати

Айсберг туртбурчак килиб тугралади. Кайнатилган (пишган) тухум 2 га булиб, паррак килиб тугралади. Товук гушти хам паррак килиб тугралади. Кукатлар майда тугралади. Хамма масалликни майонез ва жухори билан аралаштирилади....

Газак "Фаберже тухуми"

Гўзал ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхонидан ёрқин ўрнини эгаллайди. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Бахор салати

Бодринг, тухум, помидор узунасига 4га булиниб, паррак тугралади. Кукатлар йирик тугралади. Бринза кубик тугралади. Хамма масалликлар аралаштирилиб, тузи ростланади....

Винегрет салати тайёрлаш - рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар

Винегрет хам байрам дастурҳони, хам кундалик тамаддилар учун жуда мос келадиган салат. Барчага маълумки, салатнинг асосини сабзавотлар ташкил этади ва бу организм учун жуда фойдалидир. Ўсимлик мойи бу холда маёнез ўрнини яҳши боса олади. Винегрет тайёрлаш хатто ёш бекаларда хам қийинчилик чақирмайди. Демак, мархамат....

Бир зумда салати

Барча масалликлар кубик килиб тугралади. Таъбга караб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади....

Куймокли салат

Тухумдан оддий куймок пишириб олинади. Барча масалликлар туртбурчак тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Витаминга бой салат

Саримсок пиёзни майда туграб, карам, зираворлар хамда ёг билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой кошикда сирка солинади ва усти беркитилади. Колган масалликлар сомонча усулида тугралади. Сунгра хамма масалликлар бирга аралаштирилади. Бу салатга гушт кушилса, янада мазали ва хушхур булади....

Исмалокли салат

Камконликни олдини олувчи ва витаминга туйинтирувчи бахорий салат. Исмалок тозаланади ва кайнаб турган сувга солиниб, 1 дакика мобайнида ушлаб турилади. Сувдан олиб, силкитилади. Пиёз туграб, ёгда ковурилади. Силкиган исмалокка ковурилган пиёз, соя, таъбга кура зираворлар солиб, аралаштирилади....

Кукламой салат

Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез булган витаминларга бой бахорий салат. Бодринг ва кукатлар ювиб, майда тугралади. Таъбга кура зираворлар солиб, катик билан аралаштирилади....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Самат
    Самат 13 сентября 2022 12:00
    Канча.вакт.саклаш.мумкин

Фикр қўшиш