🍛 Таомлар

Бешбармоқ

7.5К марта ўқилди
Бешбармоқ
Керакли масаллиқлар:

Мол гўшти - 300 гр.
Қўй гўшти - 300 гр.
От гўшти - 300 гр.
Қази - 1 дона
Зира

Бешбармоқ
Ҳамир

Ун - 1-1,5 кг,
Туҳум 2 дона.
Номокоб сув - 1 коса.

Бешбармоқ
Тайёрланиши:

Биринчи навбатда, қозонда, гўштлар, қази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда қайнатилади. Сув биринчи қайнаб чиққан вақтида кўпикни олиш керак. Ёдингизда бўлсин! Кўпикни қанчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиниқ бўлади.

Бешбармоқ
1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та туҳум қўшиб, ҳамир қорилади. Ҳамир яҳшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади. Тинган ҳамиримиз юпқа, бир текисда қилиб ёйилади. Ҳамир қалинлиги чучвара ҳамири қалинлигидек (2-3 мм) булади. Ёйилган ҳамир, 8 га 8 тўртбурчак қилиб қесилади. Ҳамир бўлакчалари алохида сувда пиширилади.

Бешбармоқ
Бешбармоқ
Пишган ҳамирни човли ёрдамида лаганга сузамиз ва устига гўштлар қайнаган шўрвадан қуямиз. Паррак қилиб кесилган қази, ҳамда гўштлар билан таомни безатамиз ва дастурҳонга тортамиз.

Эслатма: таомдаги гўштлар сизнинг таъбингизга қараб ўзгартирилиши мумкин. Сур гўшт бўлса таом янада ҳушҳўр бўлади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Норин
Таомлар

Норин

29-сентябр, 20187.5К
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К