🍛 Таомлар

Гўштли рулет

4.8К марта ўқилди
Гўштли рулет
Керакли масаллиқлар:

1. Ун
2. Сут - 750 гр.
3. Маргарин - 250 гр.
4. Туҳум - 4 дона
5. Шакар - 1 чой қошиқ
6. Ёғ - 200 гр.
7. Ачитқи - 2 ош қошиқ
8. Туз - 3 чой қошиқ
9. Қийма - 1 кг
10. Пиёз - 2 дона.

Гўштли рулет
Гўштли рулет
Тайёрланиши:

Қийма.
Қийма гўштга пиёз, туз солиниб, товада бироз қовуриб олинади.

Туҳумни оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ ҳамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ ҳамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та туҳум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ ҳамир қорилади. Ҳамирни 5 га бўлиб, ҳар бир бўлагини целофанга ўраб, яна музлаткичга 1 соатга қўйилади. Сўнг, ҳар бир зувалани ёйиб, 50 грдам ҳона ҳароратида юмшаган маргарин суртилади.

Гўштли рулет
Гўштли рулет
Ёйилган ҳамирга қийма солиниб, расмда кўрсатилган шаклга келтириб ўралади. Дуҳовка листига ойсимон шаклда қўйилиб, устига туҳум сариғи суртилиб, седана сепилади ва ўрта оловда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.

Гўштли рулет
Гўштли рулет
Эслатма: Тайёр зувалаларни музлаткичда сақлаган холда эрталабки нонуштага биттадан пишириш мумкин.

Ёқимли иштаха!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Норин
Таомлар

Норин

29-сентябр, 20187.5К
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К