🍛 Таомлар

Кўза шўрва

6.1К марта ўқилди
Кўза шўрва
Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт - 500 гр.
2. Пиёз - 2 дона
3. Картошка - 3 дона
4. Сабзи - 1 дона
5. Помидор - 1-2 дона
6. Булғор қалампири - 2 ҳил 1тадан
7. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлак
8. Кўкатлар

Кўза шўрва
Тайёрланиши:

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса хам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ дуҳовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ дуҳовкасининг олови ўртача пасайтирилади. Бунда, кўзадаги сув миқдори камайиб кетмаслиги шарт. Бу кўза шўрвани, гўштнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига қараб, 1,5-2 соат пиширилади.

Кўза шўрва
Таом шўрваси алохида косада ва масаллиқлари ликопчада дастурҳонга тортилади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К