🍛 Таомлар

Тошкентча ош (палов)

1 дақиқа 7.2К марта ўқилди
Тошкентча ош (палов)
Керакли масаллиқлар:

1. Қўй гўшти - 1 кг.
2. Қўй думбаси - 200 гр.
3. Сариқ сабзи - 1 кг.
4. Пиёз - 0,5 кг.
5. Гуруч - 1 кг.
6. Ивитилган нўҳот - 1 стакан.
7. Зираворлар.
8. Зиғир (паҳта) ёғи - 1 чўмич

Тошкентча ош (палов)
Тайёрланиши:

Қозонга ёғ солинади. Ва у қизигач, гўшт солиниб, қизаргунича қовурилади. Устига тўғралган пиёз солиб, уни хам қизаргунича қовурилади. Ошни ранги пиёзни қовурилишига қараб ўзгаради. Агар сиз оқишроқ ошни хохласангиз, пиёзни кўп қизартириб қовурманг. Агар пиёзни гўшт рангига яқин қизартириб қовурсангиз, ош қизил тусда бўлади.

Тошкентча ош (палов)
Тошкентча ош (палов)
Қизарган пиёз устига тўғралган сабзини соламиз. Сабзи эзилиб, йўқ бўлиб кетмаслиги учун уни узоқ қовурманг. Сабзи бироз ўлгач, масалллиқлар кўмилгунича сув соламиз. Кейин, ошда думба эриб, йўқ бўлиб кетмаслиги учун сувга думба солинади. Агар думбани таъбингиз кўтармаса, қозонга солинадиган ёғнинг миқдорини икки баробар кўп солинг. Сўнг, таъбга кўра туз, зира, думба ва нўҳотни соламиз. Ушбу дақиқада ош учун маҳсус зираворлар тўпламини солишингиз хам мумкин.

Тошкентча ош (палов)
Тошкентча ош (палов)
Масаллиқлар 15-20 дақиқа қайнагач, тузини яна бир маротаба текшириб кўриб, етарли бўлмаса, созлаймиз. Қозон тагидаги олов баландланиб, устига гуруч соламиз. Бунда, гуручни икки ҳил усулда солиш мумкин. Бирида гуруч тозаланиб, ювилиб, солинади. Иккинчисида гуруч аввалдан сувда ивитиб қўйилади. Иккинчи усул қўлланган холатда қозондаги қайнаётган масаллиқ суви миқдори камроқ бўлиши лозим. Чунки гуруч ивитилган вақтда керакли сувни шимиб олган бўлади.

Тошкентча ош (палов)
Тошкентча ош (палов)
Қозонга солинган гуруч суви тортилгунича аралаштирилмай қайнатилинади. Бунда қозондаги гуруч бир ҳилда қайнаши лозим. Акс холда, қайнаётган томон гуручи етилиб, қайнамаган жойи гуручи эса тирик бўлиб қолиши мумкин. Сув тортилганини қозон четига капгирни тиқиб кўриб, биламиз. Сув тортилгандан сўнг гуруч ўртага дўппидек йиғилиб, ўртасига капгир санчилади. Бу капгир санчиш гуруч атрофида буғ айланишини таъминлайди. Сўнг, қозон усти ёпилиб, ош 15-20 дақиқа паст оловда димланади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К