Кесма лағмон

Керакли масаллиқлар:
Қайла учун:
1. Гўшт - 0.5 кг.
2. Булғор қалампири (қизил) - 2 дона
3. Булғор қалампири (яшил) - 2 дона
4. Корейс карами япроқлари - 0,5 кг.
5. Корейс турупи - 1 дона
6. Қизил сабзи - 1 дона
7. Кабачки - 1 дона
8. Помидор - 2 дона
9. Пиё0 - 2 дона
10. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлакча
11. Кўкат (селъдр) - 1 боғ
12. Соя соуси - 2 ош қошиқ.

Ҳамир учун:
1. Ун - 4-5 стакан
2. Туҳум - 2 дона
3. Номокоб сув - 1 коса.

Қайла тайёрланиши:
Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади.

Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш холига этганида, олов баландлатилади. Ва, йирик тўғралган барча масаллиқлар кетма-кет солиниб, қовуришда давом этилади.

5-7 дақиқадан сўнг, соя, туз, янчилган аччиқ қизил қалампир таъбга кўра солинади. Сўнг, масаллиқлар кўмилгунича сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилади ва 15-20 дақиқа қайнатилинади.

Ҳамир тайёрланиши:
Ун устига 2 та туҳум ва шўр сув солиниб, қаттиқ ҳамир қорилади. Ҳамир узоқ муштланиб, тиндирилади.
Тинган ҳамир ёйилади. Устига ун сепиб, шу холида 5-10 дақиқага қолдирилади. Ёйилган ҳамир бироз қотгач, уни таҳланади ва керакли қалинликда ҳамирни кесиб чиқилади. Кесилган ҳамир бармоқлар ёрдамида титиб юборилади. Ва бу ҳамир қайнаётган шўр сувда пиширилади.

Истеъмол қилиш:
Аввал идишга пишган ҳамир солинади. Сўнг устига қайла солиниб, тўғралган кўкат ва оқ пиёз билан безатилиб, дастурҳонга тортилади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!