Чойҳона димлама

Ушбу таом бош ошпаз Хислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойҳонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.
Керакли масаллиқлар:
1. Мол гўшти - 3 кг.
2. Қўй думбаси - 0,5 кг.
3. Картошка - 2 кг.
4. Пиёз - 1 кг.
5. Карам - 1 дона
6. Помидор - 0,5 кг.
7. Булғор қалампири - 0,5 кг.
8. Қизил сабзи - 0,5 кг.
9. Саримсоқпиёз - 4 бош
10. Кўкатлар (петрушка, кашнич, селъдр) - 1 боғдан
11. Зираворлар
Тайёрланиши:
Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади.

Думба ўртача юпқаликда паррак қилиб кесилади. Гўшт керакли катталикда бўлакларга бўлинади.

Бироз қизиган қозон тагига думба булаклари териб чиқилади. Устига гўшт солинади ва унга туз, зираворлар сепилади.

Кейинги қатламга тўғралган пиёз, сабзи, саримсоқпиёз бўлаклари солинади. Устига керакли катталикда бўлинган картошка солинади.

Картошка устига озгина туз сепилиб, тўғралган помидор ва булғор қалампири солинади. Устига карам бўлаклари солинади.

Оҳирги қатламга барча ювиб, тозаланган кўкатлар бутунлигича териб чиқилади ва яна туз сепилади. Ва нихоят, қозон усти ёпилади ва 2 соат давомида ўртача оловда димланади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!