Окрошка (яҳна шўрва)

Керакли масаллиқлар:
1. Мол гўшти - 500 гр.
2. Туҳум - 5 дона.
3. Бодринг - 4 дона.
4. Картошка - 5 дона.
5. Қатиқ - 1 литр.
6. Кўкатлар (кўк пиёз ва кашнич) - 1 боғдан.

Тайёрланиши:
Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва туҳум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга хамма масаллиқлар солинади. Қатиқни хам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.
Бу таом ёзнинг иссиқ кунларида офтоб тафтини олади.
Таом масаллиқларини кубик холида хам тўғраш мумкин. Бу сизнинг хохишингизга қараб.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!