Винегрет салати тайёрлаш - рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар

Винегрет салати тайёрлаш - рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар
Винегрет салати тайёрлаш - рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар


Винегрет хам байрам дастурҳони, хам кундалик тамаддилар учун жуда мос келадиган салат. Барчага маълумки, салатнинг асосини сабзавотлар ташкил этади ва бу организм учун жуда фойдалидир. Ўсимлик мойи бу холда маёнез ўрнини яҳши боса олади. Винегрет тайёрлаш хатто ёш бекаларда хам қийинчилик чақирмайди. Демак, мархамат.

ВИНЕГРЕТ САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ
Тайёрлаш вақти: 50 дақиқа | Портсиялар сони: 4-5
Керакли масаллиқлар:

Лавлаги – 200 г;

Сабзи – 100 г;
Картошка – 200 г;
Тузланган карам – 100 г;
Тузланган бодринг (ёки маринадланган) – 100 г;
Кўк пиёз – 75 г;
Яшил нўҳат (консерваланган) – 100 г;
Ўсимлик мойи – 50 мл;
Таъбга кўра туз, мурч, қалампир.


Тайёрланиши:

Картошка, лавлаги ва сабзи қайнатиб олинади, совутиб, пўстидан тозаланади.
Картошка, лавлаги, сабзи ва бодринг кубик шаклида тўғралади, кўк пиёз майдаланади.
Лавлагидан ташқари барча сабзавотлар идишга солинади, тузи ростланади, бироз ўсимлик мойи қўшилади ва аралаштирилади.
Лавлаги алохида идишга солиб, унга ўсимлик мойи қўшиб, аралаштирилади. Бу холда юзаси ёғланган лавлагининг ранги бошқа сабзавотларга ўтмайди. Бироқ, тўқ қизил рангли салатни ҳохласангиз, лавлагини хам бошқа сабзавотлар билан биргаликда аралаштиришингиз мумкин.


Лавлаги бошқа сабзавотларга қўшиб, аралаштирилади. Винегрет салати тайёр. Ёқимли иштаха!
ТАВСИЯЛАР
Сабзавотларни пўстлоғи билан бирга қайнатинг. Бу холда уларда кўпроқ витамин сақланиб қолади. Сабзавотларни қайнаб турган сувга солиш керак.
Агар барча сабзавотларни бирга қайнатадиган бўлсангиз, даставвал сувга лавлагини солинг, чунки у энг қийин пишади (таҳминан 60 дақиқа), кейинги ўринда сабзи (40 дақиқа), сўнг картошка (30 дақиқа). Сабзавотлар тайёр бўлгач, уларни бошқа идишга солинг, сувда асло қолдирманг. Акс холда уларнинг таъми бузилади ва эзилувчан бўлиб қолади.
Салат тайёрлашдан олдин сабзавотларни совутинг. Иссиқ ёки илиқ сабзавотлардан тайёрланган винегрет сифати тезроқ бузилади.
Дастурҳонга тортиқ қилиш. Салатни тортиқ қилишдан олдин уни 30-60 дақиқа совутгичга қўйиб олиш тавсия этилади.

Витаминга бой салат

Саримсок пиёзни майда туграб, карам, зираворлар хамда ёг билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой кошикда сирка солинади ва усти беркитилади. Колган масалликлар сомонча усулида тугралади. Сунгра хамма масалликлар бирга аралаштирилади. Бу салатга гушт кушилса, янада мазали ва хушхур булади....

Табассум салат

Кабачки, булгор калампири, бодрин ва помидор йирик сомонча килиб тугралади. 1 та тухум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тугралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сунг, ёгда ковурилади. Иккинчи тухум алохида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тугралган булгор калампири солиниб, аралаштирилади ва у хам алохида ёгда ковурилади....

Мужской каприз салати тайёрлаш рецепти - усуллари, ресторанча варианти

“Мужской каприз” – кўпчилик энг севимли салатларидан бири хисобланади. Унинг таркибида турли гўштлар мавжудлиги сабабли, эркаклар кўпроқ уни ҳуш кўришади. Ушбу салатнинг афзаллиги – у жуда тўйимли хисобланади, хатто асосий таомнинг ўрнини босишга хам қодир....

Баклажонли салат

Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Баклажонлар 5-7 см калинликда паррак килиб тугралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёгда икки томони кизаргунича ковурилади....

Газак "Фаберже тухуми"

Гўзал ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхонидан ёрқин ўрнини эгаллайди. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Ноз-ноз салат

Товук гушти кулда майдаланиб, тухумга аралаштирилиб, ёгда ковуриб олинади. Алохида идишга сухарик, майдаланган саримсокпиёз, 1 ош кошик майонез солиниб, (таъбга караб кукат кушишингиз мумкин) аралаштирилади. Колган масалликлар кубик килиб тугралади ва алохида идишда аралаштирилади....

Тинатин рулети

Мўжизавий газак! Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кабачкили салат

Кабачкилар ювилиб, 0,5 - 0,7 см калинликда паррак килиб тугралади. Тухум, ун, туз идишга солиниб, яхшилаб аталанади. Кабачкилар тухумли массага ботирилиб, товадаги ёгда икки томони кизаргунича ковурилади. Ковурилган кабачкилар совутилади......

Баури салат

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, кузикорин, тухум сомонча шаклида тугралади. Пишлок киргичнинг йирик тишидан чикарилади. Хамма масалликлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади....

Исмалокли салат

Камконликни олдини олувчи ва витаминга туйинтирувчи бахорий салат. Исмалок тозаланади ва кайнаб турган сувга солиниб, 1 дакика мобайнида ушлаб турилади. Сувдан олиб, силкитилади. Пиёз туграб, ёгда ковурилади. Силкиган исмалокка ковурилган пиёз, соя, таъбга кура зираворлар солиб, аралаштирилади....

Фикр қўшиш