Oливье салати тайёрлаш рецепти - колбаса ва гуштли тури, босқичлари, сирлари

Oливье салати тайёрлаш рецепти - колбаса ва гуштли тури, босқичлари, сирлари

Oливье – салатлар қироли бўлиб, хар бир уй бекасининг байрам дастурҳонида биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу маёнезли салатнинг рецепти жуда оддий, уни тайёрлаш ва эслаб қолиш осон. Аксарият инсонларда ушбу салат янги йил шукухи билан боғланади. Қуйида унинг турли тайёрланиш усуллари келтирилади.

КOЛБАСАЛИ OЛИВЬЕ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 7-8
Керакли масаллиқлар:

Қайнатилган картошка – 400 г;
Қайнатилган сабзи – 150 г;
Тузланган бодринг – 200 г;
Қайнатма колбаса – 300 г;
Консерваланган яшил нўҳат – 1 банка;
Қайбатилган туҳум – 6 дона;
Маёнез – 300 мл;
Кўк пиёз – 1 боғ (36 г);
Туз (ҳохишга қараб) – таъбга кўра;
Туйилган мурч (ҳохишга қараб) – таъбга кўра.
Туз масаласига келганда, ушбу рецептда салатга туз солмаслик хам мумкин, чунки тузланган бодрингнинг тузи йетарли бўлади. Қўшиш истаги бўлса, уни салатга оҳирида, таътиб кўргач солиш керак.

Колбасали оливье тайёрлаш босқичлари:

Картошка пўстлоғи билан қайнатилади, пишгач совутиб олинади, кейин пўстлоғидан тозалаб, майда кубик шаклида тўғралади.
Сабзи пўстлоғи билан қайнатилади, пишгач совутилади ва пўстлоғидан тозалаб, майда кубиклар шаклида тўғраб олинади.
Туҳум хам қайнатилади, совугач, пўсти тозаланади ва майда кубик қилиб тўғралади.
Арчилган бодринг ва колбаса хам шу тарзда тўғрлалади.
Кўкпиёз майдаланади.
Идишга тўғралган сабзавотлар, колбаса ва яшил нўҳат солинади, сўнг маёнез қўшиб аралаштирилади. Колбасали оливье салати тузи таътиб кўрилади, агар зарур бўлса, таъбга кўра яна қўшилади.
ТOВУҚ ГЎСХТЛИ OЛИВЙЭ ТАЙЙOРЛАСХ
Керакли масаллиқлар:

Товуқнинг тўш гўшти – 1 дона;
Картошка – 3-4 дона;
Йирикроқ сабзи – 1 дона;
Туҳум – 3 дона;
Янги узилган бодринг – 1 дона;
Тузланган бодринг – 4-5 дона;
Консерваланган яшил нўҳат – 1 банка;
Маёнез – 4 ош қошиқ;
Туз, мурч – таъбга кўра.
Тайёрланиши:

Картошка ва сабзи олдиндан қайнатиб қўйилади, бу уларнинг яҳши совуши учун керак. Сабзавотлар мазали чиқиши сирларидан бири – улар қайнатиладиган сувга туз қўшиш керак.
Картошка, сабзи ва туҳум пўстидан тозаланади.
Масаллиқлар таҳминан нўҳат катталигида кубик қилиб тўғраб олинади. Барчаси чуқурроқ идишда аралаштириб олинади.
Янги ва тузланган бодринг пўстидан тозаланади ва майда кубчалар шаклида тўғралади. Бодринглар аралашмаси масаллиқлар аралашмасига қўшилади.
Товуқ тўшчаси тузли сувда қайнатиб олинади. Аввал кўндалангига, кейин эса узунасига кесилади, сўнг кубик қилиб тўғралади.
Товуқ хам бошқа масаллиқлар сақланаётган идишга солинади ва барчаси яҳшилаб аралаштирилади. Агар салат дархол столга тортиқ қилинмаса, бу холда идиш устини озиқ-овқат плёнкаси билан махкам ёпиш ёки узоқ сақлаш учун ишлатиладиган идишга солиш ва совутгичга қўйиш тавсия этилади.
Маёнезга бир чимдим туз ва мурч солинади. Товуқли оливье салатига бевосита дастурҳонга тортишдан олдингина маёнез қўшилади.
Салатни чиройли тарзда тортиқ қилиш учун маҳсус халқачалар олиб, уни ликопчага қўйиб, халқача ичига зич қилиб салат солиш мумкин. Сўнг устидан кўкатлар билан безатилади. Ёқимли иштаха!

КЛАССИК OЛИВЬЕ САЛАТИ
Керакли масаллиқлар:

Ўртача катталикдаги қайнатилган картошка (бироз эскироғини олиш мақсадга мувофиқ) – 4 дона;
Сабзи – 1 дона;
Яҳшилаб қайнатилган туҳум – 4 дона;
“Докторская” колбасаси – 300 г;
Ўртача катталикдаги тузланган бодринг (янги узилгани хам бўлади) – 3 дона;
Консерваланган яшил нўҳат – 1 банка (200 г);
Маёнез – 200-300 г;
Ҳохишга кўра кўра петрушка ва шивит барглари;
Туз, мурч.
Тайёрлаш босқичлари:


Сабзи, картошка ва туҳум яҳшилаб қайнатиб олинади.
Туҳум, картошка, колбаса хамда сабзи бир ҳил катталикда кубик шаклида тўғралади.
Бодрингни тўғраб олиб, суви сиқиб олинади, акс холда салатда суюқлик кўпайиб кетади.
Тўғралган махсулотларнинг барчаси аралаштириш учун идишга солинади, консерваланган нўҳатнинг суви тўкиб ташланади ва у хам масаллиқларга қўшилади. Якунида тузи ростлаб олинади ва мурч қўшилади. Тортиқ қилишдан аввал 1 соат совутгичда ушлаб олиш афзал.
OЛИВЬЕ ТАЙЁРЛАШ СИРЛАРИ
Қуйидаги маслахатларга риоя қилсангиз, салат янада мазалироқ чиқади:

Барча масаллиқлар нўҳатлар катталиги билан гармонияда бўладиган ўлчамли кубиклар қилиб тўғралиши. Бу холда истеъмол вақтида бирининг таъми иккинчисиникидан устун келмайди. Қолаверса, кўриниши хам яҳшироқ бўлади.
Анъанавий рецептда қайнатма колбаса ишлатилади. Бироқ бу мол гўшти, товуқ гўшти ёки бошқа турдаги гўштдан фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Қай бирини танлаш албатта кишининг ўз ҳохишига боғлиқ. Бироқ айнан байрамона салат учун анъанавий ретсепт доирасидан четлашмаган маъқул.
Салат совутгичда узоқроқ сақланиши учун унга маёнезни бевосита дастурҳонга тортиқ қилишдан олдин қўшиш керак.
Энг мос келадиган заправка – тенг нисбатларда аралаштирилган ҳонаки сметана ва ёғли маёнездир. Ёғсиз маёнезлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Салатга бодринг қўшмаслик хам мумкин. Масаллиқларнинг барчаси қайнатилганлиги боис, юмшоқ бўлади, бироқ бодринг уларнинг ичида ажралиб туради. Бодрингни хуш кўрмайдиганлар унинг ўрнини бошқа масаллиқлар улушини тенг миқдорда ошириш орқали қоплашлари мумкин.

Фикр қўшиш