Равшан Собиров - Согиндим де
Равшан Собиров - Согиндим де Текст песни
Қайда қолди айтган сўзларим?
Энди сени кутмас кўзларим.
Бахтли эдим сен билан бирга,
Афсус сенсиз ўтган йилларим.
Ёлғондан мени хурсанд қилгин,
Узоқдан бир бор садо бергин.
Мен сени яна соғиндим де,
Ҳали ҳамон сени севаман, де, де, де, де.
Юрагимда боримсан де,
Армонли ёримсан де,
Ҳаётимга зарурсан, де, де, де, де. (х2)
Ўтди орадан неча йиллар,
Сен томонга бошламас йўллар.
Балки ихтиёринг ўзгада,
Ўйласам шуни, юрак қийнар.
Ёлғондан мени хурсанд қилгин,
Узоқдан бир бор садо бергин.
Мен сени яна соғиндим де,
Эслаб яна овундим де.
Ҳали ҳамон сени севаман, де, де, де, де.
Юрагимда боримсан де,
Армонли ёримсан де,
Ҳаётимга зарурсан, де, де, де, де. (х2)
Ёлғондан мени хурсанд қилгин,
Узоқдан бир бор садо бергин.
Мен сени яна соғиндим де,
Эслаб яна овундим де.
Ҳали ҳамон сени севаман, де, де, де, де.
Юрагимда боримсан де,
Армонли ёримсан де,
Ҳаётимга зарурсан, де, де, де, де. (х2)