Набий алайҳиссалом қўллари билан кўтариб олган саҳоба

Набий алайҳиссалом қўллари билан кўтариб олган саҳоба

Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо иймонга бой, моли, мансаби, уйи йўқ, тўшаги тупроқ, болиши билаги, таом топса ер, топмаса рўза тутарди. Бироз кўримсиз, аммо гўзал хулқли бу саҳобанинг исми Жулайбиб розияллоҳу анҳу эди...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири бўлсалар ҳам баъзи саҳобаларга ҳавас қилганлар ва уларнинг ўрниларида бўлиб қолишни истаганлар...

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у кишига: «Эй мўминларнинг амири, васиятингизни қилинг чунки сиз яшамайсиз», деди. У зот ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар. Абдуллоҳ келгач унга мен учун дунёда фақат бир иш қолди дедилар. Ўғиллари нима экан иш отажон дея сўради. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этилиш. Ўғлим мўминлар онаси Оишанинг ёнига бор. Мўминлар амири дема, балки Умар сиздан изн сўрамоқда, сиз уйнинг соҳибасисиз. Агар изн берсангиз икки соҳибининг оёқлари остига дафн этилишини истайди», дедилар...

Пайғамбар шарафлаган хонадон эгаси (Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу)

Пайғамбар шарафлаган хонадон эгаси (Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу)

Холид ибн Зайд ибн Кулайб Ҳазражий Ансорий розияллоҳу анҳу Абу Айюб Ансорий номи билан машҳур бўлган мадиналик таниқли саҳобийлардан. Мадинанинг Ҳазраж қабиласидан, Бани Нажжор уруғидан...

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар...

Биз ҳаммани бирдан ёқасидан тутмаслигимиз лозим

Биз ҳаммани бирдан ёқасидан тутмаслигимиз лозим

Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди чиққан пайтида Умму Саламанинг қавми Бани Махзумдан кишилар келиб: «Ўзинг кетавер, аммо хотинингни кетгани қўймаймиз», деб хотини билан боласини олиб кетишди. Абу Салама розияллоҳу анҳу ноилож ўзи Мадинага кетди. Устига-устак Абу Саламанинг қавми хотинининг уруғи бўлмиш Бани Махзум қабиласига келиб: «Салама бизнинг фарзандимиз», деб Умму Саламадан болани тортиб олиб ўзлари билан олиб кетишди. Онаизор ҳам эридан, ҳам боласидан ажралиб бўзлаб қолди. Бир йил ана шундай ҳолда ўтди...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (2)

Умму Фазл эри Аббосдан ўғли Абдуллоҳ билан бирга Мадинага ҳижрат қилиш учун изн сўради. Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз оилалари билан биргаликда Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраб хат ёздилар...

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди...