![Витр намози]()
Савол: Витр намози қандай ўқилади ва у неча ракат?
Жавоб: Витр 3 ракат бўлиб, Ҳуфтондан кейин ўқилади, ундан олдин жоиз эмас. Ким витр ўқимоқчи бўлса намозни бошлаш учун такбир айтади, сўнг “Сано” “Тааввуз” “Басмала” “Фотиҳа” ва зам сураларни ўқийди. Сўнгра руку ва икки бор сажда қилади. Кейин иккинчи ракатга туради ва бошқа намозлар каби давом эттиради. Сўнг ўтириб ташаҳҳуд ўқийди ва учинчи ракатга туради. Унда “Фотиҳа” ва зам сура ўқийди ва қироатдан фориғ бўлгач қулоқларига қўлларини кўтариб такбир айтади, сўнг “Қунут” дуосини ўқийди. “Қунут”ни ўқиб бўлгач такбир айтиб руку қилади ва учинчи ракатни бошқа намозлар каби тамомлаб қўяди...