Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган…

Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади.