Сабр дарахтининг меваси

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир шаҳар бўлган экан. У ернинг аҳолиси жудаям меҳнаткаш экан. Бу шаҳарда бир этикдўз яшар экан. Унинг Кўса исмли ўғли бор экан. Этикдўз ҳар куни чарчаб ишдан қайтганда Кўса билан суҳбатлашар, боласининг бийрон жавобларидан яйраган этикдўз бирпасда чарчоғини унутиб юбораркан. Кунлар ўтаверибди. Кўса ҳам анча улғайибди...