УЗмир - Сани унутдим-а

УЗмир - Сани унутдим-а
УЗмир - Сани унутдим-а

УЗмир - Сани унутдим-а Текст песни


Мана бугун яна сани ўйладим,
Мана бугун яна сани эсладим.
Йўқ ёки яна юзимда қайғу,
Бирданига бегона бўлди туйғу.

Энди вақтлар ўтар тезлашиб,
Юрагим унутар секинлашиб.
Ёмғир тинар аста-асталаб,
Айт, қилганмидим ёки бахт талаб?

Юрагимда қолдинг ўчмас из бўлиб,
Яшаябсан ким билан бахтга тўлиб?
Ҳаётимнинг мазмуни ўзинг эдинг,
Севаман деб, охири алвидо, дединг.

Қанчалар кутардим, ортига қайтар деб,
Лекин унутдим, бўлди, бари етар деб.
Айт, нималарни сўрар эдинг Худодан?

Бу қўлларинг тушмас эди дуодан.

Бошида соғиндим-а, қанча вақт кутдим-а,
Лекин унутдим-а, сани унутдим-а. (х2)

Мана тугади барибир, сўзларим кетганди бекор,
Ахир, нима учун ўртамизга тушади девор?
Бугун хиёнат оддий ҳолатга айланиб қолган,
Ҳолингни сўраганда – бугун бошқа ўраган.

Ҳа, манга барибир, лекин етар, бас, қара,
Ҳамманинг ёнида бўлибман шунчаки масхара.
Жамият бузилади яна кимнинг дастидан,
“От” деб аташади яна буларнинг бастидан.

Кайф-у сафодан кўрмадим яна бир фойдани,
Хаёлларинг юради осмондаги ойдами.
Кимларга кўнгил қўясан, куйишга арзимас,
Бора-бора бўлади, кўнгил қўйиш ҳам яхшимас.

Ҳамма нарсани ўз ҳолича ўлчади қаричинг,
Сан ҳақингда эшитганларим бўляпти бари чин.
Майли бор, ўшалар билан энди юравер,
Устингдан кулишади, жимгина туравер.

Чарчадим сан ҳақингда ўйлашдан, бўлди,
Сандан бўлди, кўпчиликни назари тўйди.
Тўйдим, сабркосам бугун синди,
Юрагимга ёғаётган ёмғир тинди.

Кимларга сийламади сани илтифотларинг,
Ҳаммаси пул учунмиди, юрагингни сотларинг?
Узайиб кетади масофа, йўқолар ишонч,
Бора-бора кўринасан кимларга бўлиб нишон.

Бўлди эркалама, жим, юрагим тош энди,
Сан билган осмонингда ботар қуйиш энди.
Кўр эмас бугунга келиб мани кўзларим,
Энди тушингга киради шивирлаб овозларим.

Керак эмас нозлари, ёқимсиз овозлари,
Дил изҳорлари ёзилган қандайдир қоғозлари.
Йўқ энди, бўлди, туйғуларимга якун ясадим,
Ҳаётимга қизиқма, ўзим билиб яшайин.

Бошида соғиндим-а, қанча вақт кутдим-а,
Лекин унутдим-а, сани унутдим-а. (х2)

Ёр, айблагандинг мени,
Ёр, айблагандинг мени.

Орзулар, нетай, армон бўлди,
Севганим кимларга ёр бўлди?
Қайғулар менга ҳамроҳ бўлди,
Шунчаки орзулар йўқ бўлди.

Мен дарбадар кездим, ёлғонлардан бездим,
Хиёнатинг сезиб, кетдим сендан кечиб.
Кетдинг кимлар бағрига, қўл силтадинг барига,
Афсуслар энди фойдасиз, хато қилдинг қоидасиз.

Бошида соғиндим-а, қанча вақт кутдим-а,
Лекин унутдим-а, сани унутдим-а. (х2)

Сардор Рахимхон - Ё Раб, мени кечир

Ё Раб, мени кечир, тавалло айлаб Ва яна бош эгдим хузурингга ман. Гунохларим караб юрагим йиглар, Канча гунохларнинг кусуридаман....

Юлдуз Абдуллайева - Келма

Бугун биз бегонамиз, бегона дардларимиз, Йонингда бегона айол. Бизга коз тегдими йо, хийонат йенгдими йо? Тинчлик бермайди бу хайол....

Абдурашид Йоьлдошев - Ох мани Ватаним бу

Дунйо хайрон келарлар, О’збегимни биларлар, Манга хавас киларлар, Ох, мани Ватаним бу. (х2)...

Собиржон Муминов - Биринчи мухаббат

Биргина жонимни минг пора этдинг, Юрак дафтаримга армонни битдинг. (х2) Ортингдан кимларни зор-зор йиғлатиб, Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг? (х2) Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг?...

Лола Ахмедова - Айрилсам

Хеч кимни сизчалик сог’инмаганман, Девона бо’ламан сиздан айрилсам. Ахир йолг’изликка кандай чидайман? Очилмай со’ламан сиздан айрилсам. (х2)...

Шерали Жураев - Замон-замон

Йиллар утар, йиллар келар йиллар ортидан, Турналар хам учиб келар тоглар ортидан. Ватанимнинг угил-кизи, энг улуглари, Сизни кутлай ушбу кунда йилнинг олдидан....

Юлдуз Усмонова - Аллох бизни асрасин

Яхши-ёмон кунларда, Зим-зимистон тунларда, Ҳар доим, ҳар ерларда Аллоҳ бизни асрасин....

Мансурхон Нурматов - Даврага тушган гозал

Даврага тушган гозал, Нигохим куйлар газал. (х2) Сени бунча мукаммал Яратган екан азал. (х2)...

Дилнура Кодиржонова - Тинчим тамом булди

Тинчим тамом булди, ором ёък танда, Лабларимда котди шодлик ва ханда. Шундан буён оёк-кулим кишанда, Кайдан хам, ох, сени курдим ушанда?...

Божалар гурухи - Умр о’тмокда

Ранги о’чган ко’йлагим, Титрокдадир ко’лларим, Ок оралаб сочларим О’тар бо’лди умрим....

Фикр қўшиш