Севара - Шунчаки
Севара - Шунчаки Текст песни
Шунчаки орзулар сўнди,
Шунчаки юрагим кўнди,
Боғимда янги гул унди,
Шунчаки вақт давом бўлди.
Оппоқ қор ёғар сочимга,
Ёлғизлик тушди бошимга,
Раҳм қилиб бардошимга,
Яна баҳор қайтиб кел.
Хазонлар тўкилди, қара,
Афсус, энди қайтмаймиз
Ортда қолган кунларга. (х2)
Шунчаки севармидинг севмасдан?
Шунчаки ёнармидинг ёнмасдан?
Ёлғон ваъдаларга нега мени ишонтирган эдинг?
Аслида айбдор ўзинг, алдадинг нечун сен гулинг?
Сохта туйғуларингга кўмиб, умрим хазон айладинг.
Кўз ўнгимда сароб бўлганда хаёлларим,
Гоҳи ортимга қараб, хатоим тополмадим.
Билмас эдинг менинг дардим,
Билмас эдинг соғинчларим,
Энди мен ҳам бепарво яшайвераман, жоним.
Шунчаки орзулар сўнди,
Шунчаки юрагим кўнди,
Боғимда янги гул унди,
Шунчаки вақт давом бўлди.
Оппоқ қор ёғар сочимга,
Ёлғизлик тушди бошимга,
Раҳм қилиб бардошимга,
Яна баҳор қайтиб кел.
Шунчаки севармидинг севмасдан?
Шунчаки ёнармидинг ёнмасдан?
Ёлғон ваъдаларга нега мени ишонтирган эдинг?
Аслида айбдор ўзинг, алдадинг нечун сен гулинг?
Сохта туйғуларингга кўмиб, умрим хазон айладинг.