Карен Гафуржанов - Мен сени кандай севардим

Карен Гафуржанов - Мен сени кандай севардим
Карен Гафуржанов - Мен сени кандай севардим

Карен Гафуржанов - Мен сени кандай севардим Текст песни


Қандай нурли эди ишқ баҳоримиз,
Осмондан юлдузлар тўкилар эди.
Айт, қачон тугади бахт, алёримиз?
Айт, нечун юраклар андуҳга тўлди?

Хаёл дарёсида мавжланиб оқдим,
Турмушни пешладим, дедим: касби-кор.
Сендан узоқлашиб, қайда улоқдим?
Муҳаббатдан азиз айтгин, нима бор?

Мен сени, мен сени қандай севардим,
Қандай муҳаббатга ошно эди дил.
Нечун бахт риштасин узиб юбордим?
Бугун кўксим аро юрагим чил-чил.

Олис-олис кетдик бир-бирмиздан,
Ўртада етимдек бўзлайди севги.
Наҳот, энди аянч тақдиримиздан
Фақат армонларни эслайди севги?

Кўкка бўй чўзади фарёду-оҳим,
Эсласам, ўт бўлган бағрим тиғлайман.
Сенинг заволингда менинг гуноҳим,
Кечиргайми айбим Худо, билмайман.

Мен сени, мен сени қандай севардим,
Қандай муҳаббатга ошно эди дил.
Нечун бахт риштасин узиб юбордим?
Бугун кўксим аро юрагим чил-чил. (х1+х1)

Нечун бахт риштасин узиб юбордим?
Бугун кўксим аро юрагим чил-чил.

Журабек - Айт-айт

Боқсанг юрагинг адо қилади, Севги оловида ёндиради, Хаёл гумонингни сўндирар, Оҳ Лейлим-эй, оҳ Лейлим-эй....

Райхон - Йолг’он

Нечун то’килади ко’з йошларим, Нечун бо’йсунмас фарйодим? Нечун паришон бу хайолларим, Нечун сени о’йлай толдим?...

Рухшона - Иккимиз

То’килади юлдузлар йо’лларимга, Ой сочади нурини калбимга яна. Хайолим олиб кетар сен томонга, Йо’лларим бошлаб йетар хар томонга мана....

Сахар - Оша сизми

Оша сизми, деразамдан гох Гул иргитиб, йоколган бесас? Йомгир болиб, чертиб ойнамни, Хонам узра боккан серхавас....

Элёр Туйчиев - Онамни кургани бораман

Бозорга чикибди кулупнай, Етказди, Худодан айланай. Илиниб-илиниб олволай – Онамни кургани бораман....

Хосила Рахимова - Олойин

Кошга койдим османи, Козга сурдим сурмани. (х2) Сенга макул болай деб-а, Койлак кийдим бурмали-я....

Юлдуз Усмонова - Жон кизларжон жанон айоллар

Такдирми йо хайот ойини, Яна езди дилни хайоллар. Таратади четда бойини Айрим кизлар, айрим айоллар....

Алишер Зокиров - Онам (2019)

Манзилига эсон-омон борибдими, Жойи юмшоқ, чойи иссиқ турибдими? Болам узоқларда яхши юрибдими, Нигоҳлари ҳавотирга кўчган онам, Бизни дея дунёлардан кечган онам....

Муниса Ризайева - Ота-она

кувончим бу дунйода, ишончим бу дунйода, Сабабкорим, танда жоним, онажоним, отажоним. Таянчим бу дунйода, суянчим бу дунйода, Сизлар бор йо’к армоним, онажоним, отажоним....

Дилсоз - Йонингда йоринг

Бехуда коп гаплар билан озингдан, айол, Бездирма бекор йору-жонинг, Дил уйин вайрон ета кормасин хеч качон Йонингдаги мехрибонинг....

Фикр қўшиш