Сардор Мамадалиев - Бури

Сардор Мамадалиев - Бури
Сардор Мамадалиев - Бури

Сардор Мамадалиев - Бури Текст песни


Бўри бўлсанг, бўридай бўл,
Бўриларнинг зўридай бўл.
Гар увласанг, кўкдан юлдуз тўкилсин,
Оҳуларнинг жон чоклари сўкилсин.

Агар бундай қила олмасанг,
Унда итга чўридай бўл. (х2)


Бургут бўлсанг, бургут бўлгин,
Қанот ёзсанг, кўкка тўлгин.
Осмон сендан шиддат кутар,
Чангалингда тоғни кўтар.

Агар шундай қила олмасанг,
Унда тамом, булут бўлгин. (х2)

Йигит бўлсанг, йигит бўлгин,
Бўри, ҳам шер, бургут бўлгин.
Ҳар бир сўзинг қасаминг бўлсин,
Мағриб-машриқ қадаминг бўлсин.

Агар шундай бўла олмасанг,
Бир сўз дема, сукут бўлгин. (х2)

Одам бўлсанг, одами бўлгин,
Аҳли иймон ҳамдами бўлгин.
Яхшиларнинг яхшиси бўлгин,
Яхшиликнинг бахшиси бўлгин.

Агар шундай бўла олмасанг,
Бу дунёнинг бир ками бўлгин. (х2)
Бу дунёнинг бир ками бўлгин,
Бўри бўлсанг, бўридай бўл. (х2)

Лола Ахмедова - Не дардлар

Чекиб озор, йиғлайди зор Хаста юрак, хаста дил, хаста дил. Тунлар бедор, зор интизор, Сўниб борар аста дил, аста дил....

Марат Хакимов - Байрогинг бошингда хилпирар

Қалбимда куй бўлиб таралган диёр, Истиқлол завқини яратдинг бир бор. Ўзинг ягонасан, зўр чиройинг бор, Бахт тўла гул Ватан – Ўзбекистонсан....

УЗмир - Чарчадик севгидан

Сенга бағишладим боримни, аммо фойдаси ҳам бўлмади, Сени изладим, лек чарчадим, нега юрагим ҳеч тўлмади? Нега айбладинг билмадим, юрагингда меҳр йўқ эди, Нега севаман деб алдадинг, чунки сенда севги йўқ эди....

Юлдуз Усмонова ва Шахриёр - Дам-бадам

[Юлдуз Усмонова] Мана ман ҳаммасидан кечсам, Гапларингга учсам, осмонимдан тушсам. Сан, о сан яна манга ҳар кун Ўқиб эртак, афсун, алдайсан нечун?...

Шерали Жорайев - Онани хурмат килинг

Онани хурмат килинг, конглида гам болмасин, Конглига гашлик тушиб, козлари нам болмасин. Расвои олам болиб, хижрон отида йокманг, Жондан азиз бошлари, ел аро хам болмасин....

Абдували Ражабов - Йомг’ирлар

Шамолдай есиб о’тади бу йиллар, кайларга бизни елтади бу йо’ллар? Унутгандек бизни тин олмай йомг’ир йог’ар, Го’зал севгим йонингга яна кайтгим келар....

Жасур Гоипов - Бу йомг’ирмас

Ко’зларингда йош биларман нега,  Бунинг барига айбдордирман.  Есган бу шамол сочларинг силар,  Ко’з йошларингни о’зи билан олиб....

Шохжахон Жораев - Адо бо’лди

Сени севиб топганларим жафо бо’лди, Йолларимнинг ко’ргани кайф сафо бо’лди. Билолмадим, сен кандайин куйябсан, Менинг баг’рим куйиб битди, адо бо’лди....

Жахонгир Отажонов - Бевафо

Уйламайсан сен нахот, Не кечди деб дилидан. Капалак хам келиб, Хол сурайдику гулидан....

Фахриддин Умаров - Жисму-зорим

Ё қошинг янглиғ эгилган жисми зоримниму дейин? {х2} Ё сочингдек тийра бўлғон рўзгоримниму дейин? Ҳажри қотил бирла кўнглум ҳолатинму шарҳ этай, Дарди муҳлик ичра жони беқароримниму дейин?...

Фикр қўшиш