Озода Нурсаидова - Эй дўст

Озода Нурсаидова - Эй дўст
Озода Нурсаидова - Эй дўст

Озода Нурсаидова - Эй дўст Текст песни


Тилингиз бошқаю, дилингиз бошқа,
Манзилингиз бошқа, йўлингиз бошқа.
Ажаб, оёқ бошқа, изингиз бошқа,
Чарчамадингизми сохталикдан, дўст?

Миннат яширинган хизматингизда,
Ҳушёр туриш керак суҳбатингизда.
Хатар бор ҳар битта ғийбатингизда,
Чарчамадингизми сохталикдан, эй дўст?


Хатар бор ҳар битта ғийбатингизда,
Чарчамадингизми сохталикдан, эй дўст?

Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал.
Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал.

Ҳаво етмай қолди ҳаводан менга,
Ой кўринмай қолди самодан менга. (х2)
Гуноҳ ясадингиз хатодан менга,
Чарчамадингизми сохталикдан, эй дўст? (х2)

Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал.
Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал.

Зўраки жилмайиб ёнимга келманг,
Сизга меҳрибонман, ҳамдардман, деманг! (х2)
Илтимос, ҳеч қачон ғамимни еманг,
Чарчамадингизми сохталикдан, эй дўст? (х2)

Мен чарчадим рости, сиз ҳам тин олинг,
Ниқобни янгиланг, эскисин сотинг. (х2)
Икки хил юзисиз битта ҳаётнинг,
Чарчамадингизми сохталикдан, эй дўст? (х2)

Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал.
Азалдан дейдилар, азалдан азал:
Номард сохта дўстдан, мард душман афзал. {х2}

Райхон - Борлигинг

Бу майин шамоллар есганда, Хар томонда гуллар о’сганда, Хайолларим, жонгинам, Сенга кетади....

Севара Назаркхан - Орзуим

Ушалган пок орзуим менинг, калбингизга жим кетаман мен. Сиз енг йоруг’ ко’згуйим менинг, Севгим сизда акс етаман мен....

Сурат Исломов - Армоним

(Хохлар едим севиш, лекин бунча кийналиш, Бу туйг’улар еди менга буткул нотаниш.) Атрофимни о’раб олса-да бахт, Дунйолар-у берса тахт,...

Алишер Рузметов - Кора кузлар

Юрагим сенга мафтун кеча-ю кун, Бу ёъллар олис нечун? Согиниб келдим шу бир висол учун....

Азиз Нур - Исмингиз нима?

Курмагандим илгари Сиз каби гузал кизни, Ошик дилим дилбари, Исмингиз нима сизни?...

Манзура - Сабаби недур

Биз севган гуллар сулди, Армонга диллар тулди, Сабаби недур, сабаби недур? Согинчларим дилимни уйди, Кузларим хам кутмай куйди, Сабаби недур, эй, сабаби недур? (х2)...

Гулсанам Мамазоитова - Жафо килурсан

Ҳар дам манга юз жафо қилурсан, {х2} Минг дардга мубтало қилурсан. {х2} Қатлимға қилиб кўзингни жаллод, {х2} Қасдимға қошингни ёй қилурсан. {х2}...

Юлдуз Усмонова - Дона

Севган гўзал эмасдир, Севилган гўзал дерлар. Муҳаббат охири йўқ, Жаннатий гўзал дерлар....

Ягзон гурухи ва Шахбоз - Ёлгон

Ёлғонларинг чеки йўқ, охири йўқ, Ваъдаларинг чеки йўқ, охири йўқ. Ҳамма гаплари ёлғон унинг, алдайверади, Юрак билса ҳам буни, севаверади....

Шохруххон - Севмадимми

“Мен сени соғинганим рост”, – дема, “Тинглагим келмас сендан сўз”, – дема, Вақтида қадрингни мен билмадим, билмадим, “Мен сенга ишонмайман, йўқ”, – дема....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    MURODJON
    MURODJON 11 февраля 2022 12:39
    Assalomu alaykum juda zoʻr ekan menga yoqdi!!!👍👍👍

Фикр қўшиш