Ботир Хон - Попури
Ботир Хон - Попури Текст песни
Дўст бўламиз деб,
Танишган эдик иккимиз.
Сезмади севгига
Айланишини кўксимиз.
Бир ера кетсанг,
Кўзларимни ман ёшладим.
Кунда кўрсам ҳам,
Яна соғиниб ман бошладим.
Беҳуда сўксам,
Эркалатиб ўпсам агарда,
Ранжима мандан,
Ранжима мандан, ранжима! (х2)
Ғия, ғия, ғия, ғия ҳо,
Қаратовда кўк терайлик-ов,
Қани дўстлар.
Ўсдим Қаратовнинг бўйинда,
Қайга борсамда, қайда юрсамда,
Қаратовим менинг ўйимда. (х2)
Ғия, ғия, ғия, ғия ҳо,
Қаратовда кўк терайлик-ов,
Ғия, ғия, ғия, ғия ҳо,
Тоғларнинг зўри Қаратов.
Сан ёнимда ликир-ликир ўйнисан,
Ҳазиллашиб жикир-жикир қўймисан.
Шеванг бошқача экан-эй, тушунмадим,
Тўғриси нерданлигингни билмадим. (х2)
Бухоро, Навоий, Саримойданмисан?
Чирайинг башқача, сан қиз ойданмисан?
Бухоро, Навоий ё Саримойданмисан?
Чирайинг башқача, ҳей қиз ойданмисан?
Ёлғон экан суйгани,
Ҳамма сири фош бўлди.
Жондан ортиқ севар эдим,
Энди бағрим тош бўлди.
Оқ либосга бурканиб,
Ташлаб кетдинг сан мани.
Сўзсиз қолдим ўртаниб,
Не ҳам дердим, майли-да.
Кўчамиздан ўтиб кетди
Ёр-ёр билан гердайиб.
На узр, на хуш демасдан,
Қараб қўйди жилмайиб.
Унга бахтлар ярашди-ю,
Мен дард билан курашдим.
У севгисин алмашди-ю,
Мен севгида адашдим.
Осмонда ой, юлдуз қанча,
Сана, мани дардим шунча. (х2)
Очилмаған қани ғунча,
Яқдинг мани, мани бунча? (х2)
Кет, кет, кўрмайин сан каби сотқин,
Сан мани алдадинг, сочингга осдинг. (х2)
Даян севгилим, даян,
Сани деб ёндим ёмон.
Сан юракда бир донам, дунёмсан.
Аён севгилим, аён,
Дардларим этсам баён,
Орзуларим, истагим, рўёмсан. (х2)
Осмонда қушлар учганда,
Соғиниб келган чоғларда,
Ҳофиз қўшиғин айтганда,
Йўлларга қаранг, йўлларга.
Гўзалликда ойнинг қизи,
Шўхликларда сойнинг қизи,
Бўлар экан куйдирмажон
Сарой деган жойнинг қизи.