Санжар Холиков - Энди йук


Санжар Холиков - Энди йук Текст песни
Майин шамоллар етаклайди сен томонга,
Ширин хаёллар эслатади сени менга.
Иккимиз бирга орзу қилган ўша кунга
Нега етмадик, ета олмадик?
Ўтган у кунлар, қайтмас энди биз томонга,
Мендан ўзгаси ёринг бўлди энди сенга,
Энди не қилай, қандайин чидай?
Энди йўқ кўзимга боққан кўзлар,
Энди йўқ жонимга ёққан сўзлар,
Энди йўқ, хаёлдан кетмас юзларинг,
Энди йўқ! (х2)
Энди йиғлайди бизни кутган лолалар ҳам,
Энди йиғлайди бизни деб куй, нолалар ҳам.
Соғинарман кўп унутолмай сени бир дам,
Унутолмайман, унутолмайман.
Қайтариб бергин сенла ёнган зор қалбимни,
Қайтариб бергин сенла ўтган кунларимни.
Муҳаббатимни сезмадингми кўзларимдан,
Наҳот сезмадинг, наҳот сезмадинг?
Энди йўқ кўзимга боққан кўзлар,
Энди йўқ жонимга ёққан сўзлар,
Энди йўқ, хаёлдан кетмас юзларинг,
Энди йўқ! (х2)