Жахонгир Отажонов - Онажоним


Жахонгир Отажонов - Онажоним Текст песни
Таниш эшик, қадрдон уй, жонажон ҳовли,
Ичкарига йўлланаман дилим орзиқиб.
Онам пешвоз чиқар чопиб, қўлида човли,
Норин солиб турган экан шошиб, ҳовлиқиб.
Ҳар гал шундай қайларнидир кезиб келаман,
Мунисгинам ҳар сафар ҳам бир иш билан банд.
Қўли тегмас қўлига ҳеч, ҳайрон бўламан,
Қайдан экан онамдаги шунчалик ғайрат?
Онажоним, онажоним, бир дам ўтир ёнимда,
Норинни қўй, қўни-қўшни эмас гапир ўзингдан.
Онажоним, онажоним, ичикибсан, соғинибсан,
Ҳаммасини ўқиб олдим шундоққина кўзингдан.
Онажоним, онажоним, тин олгин бироз,
Майли, шу он юмушларинг битмай ҳам қолсин.
Турма фақат, ишим кўп деб қилма эътироз,
Кўзларингнинг зиёсига той боланг қонсин. (х2)
Айвон сари етаклайди сўраб ҳол-аҳвол,
Пар ёстиқлар қўяр, тўшар янги кўрпача.
Ором олиб бир озгина, ухлаб олақол,
Нориним ҳам тайёр бўлар сен тургунгача.
Ўзинг ўтир онажоним, норининг кейин,
Қўни-қўшни эмас, гапир аввал ўзингдан.
Ичикибсан, соғинибсан, яна не дейин?
Ҳаммасини ўқиб олдим шундоқ кўзингдан.
Ором на дер, билдингми сен фароғат недир?
Недир беғам бо Худо деб ёнбошлаб ётиш?
Юмушларинг занжиридан чиқиб бесабр,
Овсин, ажам, қўшниларга бироз гап сотиш.
Онажоним, онажоним, бир дам ўтир ёнимда,
Норинни қўй, қўни-қўшни эмас гапир ўзингдан.
Онажоним, онажоним, ичикибсан, соғинибсан,
Ҳаммасини ўқиб олдим шундоққина кўзингдан.
Онажоним, онажоним, тин олгин бироз,
Майли, шу он юмушларинг битмай ҳам қолсин.
Турма фақат, ишим кўп деб қилма эътироз,
Кўзларингнинг зиёсига той боланг қонсин.