Нилуфар Султонова - Севолмадинг

Нилуфар Султонова - Севолмадинг
Нилуфар Султонова - Севолмадинг

Нилуфар Султонова - Севолмадинг Текст песни

Севиш қийин экан, севиб чарчадим,
Бахтга етмоқ оғир, йиғлаб чарчадим.
Қанча қилай сабр, кулиб чарчадим,
Алвидо, алвидо, бевафо ёр.

Кунлар санаб, меҳринг кутиб чарчадим,
Ёлғонларинг сезиб, ишонмай чарчадим.
Муҳаббатинг совуқ, музлаб чарчадим,
Алвидо, алвидо, бевафо ёр.

Севолмадинг, севолмадинг, севолмадинг,
Мен сени соғинганим билолмадинг.
Айт, кимдан меҳр кутай,
Юрагимни кимга очай,
Билолмадинг, севолмадинг. (х2)

Орзу қилиб бахтни, афсус етмадим,
Севмаслигинг билиб, нега кетмадим?
Дардим ичга ютиб, сенга айтмадим,
Алвидо, алвидо, бевафо ёр.

Соғиндим, деб бир кун менга айтасан,
Зулмат қоплаб тананг, ортга қайтасан.
Севиш қийинлигин бошқага айтасан,
Алвидо, алвидо, бевафо ёр.

Севолмадинг, севолмадинг, севолмадинг,
Мен сени соғинганим билолмадинг.
Айт, кимдан меҳр кутай,
Юрагимни кимга очай,
Билолмадинг, севолмадинг. (х2)



Фикр қўшиш