Шохрух ва Тимур – Бехабар

Шохрух ва Тимур – Бехабар
Шохрух ва Тимур – Бехабар

Шохрух ва Тимур – Бехабар Текст песни


[Тимур]
Юрак қўмсаб сени соғинар,
Бехабарсан, бехабар.
Балки сен ҳам ўйлаб йиғлайсан,
Бехабарман, бехабар. (х2)

[Шохрух]
А, бехабар…
Қайлардасан – бу ман учун мавҳум,
Қайлардаман – қизиғи йўқ сан учун.
Балки излагансан, балки соғингансан,
Кечалари йиғлагандирсан балки юм-юм.

Яна бир зум бу қора тун,
Кўзларинг қорасини соғиндим ахир, тушун.
Бепарво бўлмоқликка қиламан кўплаб ҳаракат,
Кўзгуга термулганда кўраман кўзимда нафрат.

Бу на жазо а, манзилимга кўндаланг?
Беморликка тик бордим, изғиринда бошяланг.
Юрагим парча-парча муз, бир парча муз,
Гўё кимдир гапиргандай: “умидингни уз”.

Тутма осон, дардим достон,
Унинг расмини чиз менга, тиниқ осмон.
Нозик гулим гапир, айрилиққа не сабаб?
Қўлингдан келса қутқар, сабрим бормоқда тугаб.

[Тимур]
Юрак қўмсаб сени соғинар,
Бехабарсан, бехабар.
Балки сен ҳам ўйлаб йиғлайсан,
Бехабарман, бехабар. (х2)

[Шохрух]
Манзилнинг охири йўқ, тубсиз жарлик,
Юпатиш ўрнига қилдим ўжарлик.
Эҳ, бу худбинлик, ўзимман аҳмоқ,
Қўлингдан тутганимда бўлардик бахтлироқ.

Шошма бир зум, айбдор ўзим,
Шу сўзларни гапирмай қандай туролдим жим?
Кўзларинг йўлимдами, кезаман дарбадар бўлиб,
Кўзларим йўлингда, соғиндим нақадар, жоним.

Бунда жазо, бўлдима нақадар дарбадар,
Айрилиқ азобидан юрагим кесади ханжар.
Ҳар нафасда шеър битаман гўё қаландар,
Ёдимдаги тасвиринг ман учун мўтабар.

Етмас сабр, бу дард оғир,
Йўлларимда қопқон, ҳар бир манзилим занжир.
Нозик гулим гапир, айрилиққа не сабаб?
Қўлингдан келса қутқар, умрим ўтмоқда қўмсаб.

[Тимур]
Юрак қўмсаб сени соғинар,
Бехабарсан, бехабар.
Балки сен ҳам ўйлаб йиғлайсан,
Бехабарман, бехабар. (х3)

[Шохрух]
Бехабар…

Юлдуз Усмонова - Гар олсам

Самодаги юлдузларга кочсам хамки, Зулматларда шамдек йониб, очсам хамки, Олисларда сендан айро тушсам хамки, Дарйо болиб, тошар конглим, тошар конглим,...

Улугбек Рахматуллаев - Айол

(Можиза излайсиз майли, айол деб, Шундок хам бу хайот охшар ертакка. колингиздан келса, коргон болинг сиз, Айол зор болмасин бир мард еркакка.)...

Дилсоз - Йонингда йоринг

Бехуда коп гаплар билан озингдан, айол, Бездирма бекор йору-жонинг, Дил уйин вайрон ета кормасин хеч качон Йонингдаги мехрибонинг....

Шохруз - Юрибман

Хей, юрибманда о’зимча бахтли бо’либ, Гохида йиг’лаб, гохи кулиб. Юрибман-ку о’зимча бахтга то’либ, Бевафолар макридан нари бо’либ. (х2)...

Хожиакбар Хайдаров - Юр мухаббат

Ой юзидан нур ёғди сим-сим, Юр муҳаббат, кетдик бу ердан. Ширин тушлар кўрсин севгилим, Юр муҳаббат, кетдик бу ердан....

Муниса Ризайева - Афсона

Мени кечир, енди сени кечиролмайман, Айблама, йетар бошка чидолмайман. Бо’йнимдан занжирларингни ол, озод ет, ко’йвор, Егнингдан канотларингни йеч, бо’лди йетар, кет....

Асилбек Негматов - Бунчалар

Бир со’з айтмайди йорилиб, карамайди менга кайрилиб, Йонма, куйма, Йонма-йонма, куйма-куйма, Йонма, куйма,...

Гайрат Усмонов - Сени кандай кизг’онмай

Кулсанг кулгу ярашиб турса, Чиройингдан ой хам уялса, Кулсанг-ей, кулсанг, Юрсанг райхон егилиб турса-ей,...

Жорабек - Орзу

калбимда гуллар очила бошлар, кувончим ко’кка сочила бошлар, Чунки сен борсан менинг ертагим, Хайолларим сенсан....

Сарбон гурухи - кайларда ко’рганман сани З

Кулган ко’зу чехранг билан Жодуладинг, дилбар мани, (х2) Айтгин, танишдайсан о’зинг, кайларда ко’рганман сани? (х2)...

Фикр қўшиш