Жасур Мирсагатов - Гузалим бахор


Жасур Мирсагатов - Гузалим бахор Текст песни
Гулкосада сув суздим,
Гуллардан маржон туздим,
Лолазорлар бағрида
Ҳур жайрон бўлиб кездим.
Гўзалим баҳор.
Баҳор боғлар – оқ кема,
Баҳорни фасл дема.
У кўнглимнинг султони,
Ошиқман деб ғам ема.
Гўзалим баҳор.
Майсалар дил барг бўлди,
Ёмғирларга ғарқ бўлди,
Уйғонди тилак.
Куйма булбул қуш куйма,
Куйла булбул қуш куйла.
Сен ҳам, мен ҳам чин ошиқ,
Зорингни торга сўйла.
Гулкосада сув суздим,
Гуллардан маржон туздим,
Лолазорлар бағрида
Ҳур жайрон бўлиб кездим.
Гўзалим баҳор.
Чечаклар қучоғида,
Гуллади тошлар.
Гул исли саҳарлар,
Шодликка бошлар.
Кўклам, сени моҳ дейман,
Тўрт фаслга шоҳ дейман,
Ошиқ жонимда
Тортиб роса оҳ дейман.
Гулкосада сув суздим,
Гуллардан маржон туздим,
Лолазорлар бағрида
Ҳур жайрон бўлиб кездим.
Куйла булбулжон,
Булбулжон куйла.
Жон баҳор, гўзал баҳор,
Жон баҳор.
Жонимга оташ тушди,
Кўзимга қуёш тушди.
Гулкосада сув суздим,
Гуллардан маржон туздим,
Лолазорлар бағрида
Ҳур жайрон бўлиб кездим.
Гўзалим баҳор.
Баҳор боғлар – оқ кема,
Баҳорни фасл дема.
У кўнглимнинг султони,
Ошиқман деб ғам ема.
Гўзалим баҳор.
Гулкосада сув суздим,
Гуллардан маржон туздим,
Лолазорлар бағрида
Ҳур жайрон бўлиб кездим.
Гўзалим баҳор.