Ёдгор Мирзажонов - Мажрух


Ёдгор Мирзажонов - Мажрух Текст песни
Ҳар кун тунда айтилар у не қўшиқ?
Алласининг дардига дардин қўшиб.
Юрагида дарду-ҳасрат тўлиб тошиб,
Бир муниса аёл йиғлар унсиз ўксиб,
Мажруҳ фарзандини бағрига босиб.
Алла айтиб тунлари, тонггача уланади,
Пасту-баланд йўлларида гоҳ қоқилганда
Нолимайди, гарчи ёмон қийналади.
Ҳеч кимсага айтмайди юрак дардини,
Ҳеч нарсага алишмайди дилбандини.
Майиб-мажруҳ туғилган деб юз ўгириб,
Гарчи кўплар ташлаб кетар фарзандини.
Мажруҳ туғилганлик гўдакнинг айбими?
“Болам” деди, кечди орзу ҳаваслардан,
Кечди бойлик, орзу-ҳавас, олмослардан.
Бошга ғавғо, таъна тошлар ёғилди,
Фарзанд қадрин билмаган қадри пастлардан.
Эй муниса аёл, умринг бахтга тўлсин,
Ўғилчанг ҳам униб-ўсиб, йигит бўлсин.
Ўз боласин ташлаб кетган бағри тошлар
Машаққатли ҳаётингдан ибрат олсин,
Қандай аёл бўлиш сирин сендан олсин.
Алла айтиб тунлари, тонггача уланади,
Алласини тинглаб, кўзлар намланади.
Пасту-баланд йўлларида гоҳ қоқилганда
Нолимайди, гарчи ёмон қийналади.