Муножот Йулчиева - Ким десун


Муножот Йулчиева - Ким десун Текст песни
Сояедурменки боқмас, офтобим ким десун?
Бора-бора кетди қадрим, интихобим ким десун?
Бир ўқутмайдур битиб берган китобим ким десун? {х2}
Ҳажрида мундоғ мени кўрган азобим ким десун? {х2}
Ошносидин кечиб бегоналарга ёр, ёр,
Бу аламларга чидолмай, кўзда ёшим шашқатор,
Ҳеч душман бўлмасун кўйида мендек хору зор. {х2}
Кундузи бир ерда бир дам олмай орому қарор,
Лаҳзае йўқ кечалар кўзларда хобим ким десун. {х2}
Кўрмадимким, бўлмаса бошида мушкул ҳар киши,
Қадри ранжи хор бу боғдин узар гул ҳар киши.
Тешани чонқай ўзига, расмдур шул, ҳар киши,
Ўз кўмочиға, масалким, тортадур кул ҳар киши,
Бас куйиб ишқида чеккан изтиробим ким десун?