Қиш фасли ҳақидаги қизиқарли фактлар

Қиш фасли ҳақидаги қизиқарли фактлар
Қиш фасли ҳақидаги қизиқарли фактлар


Кимдир учун қиш энг ёқимли палла бўлса, бошқалар учун бу йилнинг энг “ёқимсиз” даври. Ҳаммаси унга қандай қарашингизга боғлиқ - баъзи одамлар аёз, момиқ қор ва қор билан қопланган ландшафтни ёқтиришади, кимдир қишда фақат лой ҳамда совуқни кўради. Қизиғи шундаки, дунё аҳолисининг қарийб ярми умрида ҳеч қачон ҳақиқий қорни кўрмаган.

Қиш - бизнинг мамлакатимизда бу декабр, январ ва феврал ойлари меҳмон бўлса, жанубий яримшарда - июн, июл ва август ойларида меҳмон бўлади. Астрономик қиш 21декабрдан 21 мартгача давом этади. Иқлимли қиш кунлик ўртача ҳарорат нол даражадан пастга тушганда келади.


Баъзан қиш ҳукмдорлардан бирининг буйруғи билан келиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бир пайтлар Франция қироли Людовик XIV ёзда чанага минишни хоҳлади. Ҳечқандай муаммосиз Версал атрофида дарҳол туз ва шакардан тайёрланган қор йўлаги қурилди.
Москвада энг катта қор парчалари қишда эмас, балки баҳорда ёққан. Бу 1944 йил 30 апрелда, пойтахтга тўсатдан кучли қор ёғиши билан содир бўлган. Қор парчалари туяқуш патларига ўхшаб, инсонларнинг кафтидай катта эди.

Европалик социологлар аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар давомида қизиқ хулосаларга келишди - қишда туғилганларда ўзларининг 100 ёшларига қадар яшаш имкониятларини бошқаларникига қараганда 16% кўпроқ бўларкан. Бундан ташқари, бундай инсонлар бардошлироқ ва кўпинча спортда юқори натижаларга эришадилар.
2012 йилда Венецияда шундай совуқ қиш бўлганки, гондолалар музга ботган ва сув устида ҳаракатлана олмаган. Бунгача шунга ўхшаш ҳолат 1985 йилда кузатилган.

1468 йилда Бургундия ертўлаларида қаттиқ совуқ туфайли шароблар музлаб қолган.
Қорпарчалар одамнинг бармоқ излари каби, ҳар доим бир-биридан фарқ қилади. Кўп йиллик тадқиқотлар давомида бир хил жуфтлик топилмаган.

Инсон қўлига тушган энг катта қор парчаси диаметри 38 сантиметр бўлган.

Қишни ёқтирмайдиган одамлар камдан-кам учрайдилар, аммо ундан қўрқадиганлар ҳам бор. Улар совуққа дош беролмайдилар, қор ва ҳатто муздан қўрқишади. Психологлар буни кионофобия деб таснифлайдилар.
Қишда энг паст ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилади. Шундай қилиб, Ердаги энг совуқ вақт 2013 йил 8-декабр эди - Антарктидада Япония стантсиясида ҳарорат -91,2ºС да қайд этилган.

Агар бизда қиш - декабр, январ ва феврал ойлари бўлса, унда жанубий яримшарда аксинча. У ерда тақвимий қиш бизда иссиқ ёз бўлган пайтда келади. Бу Австралия, Янги Зеландия, Африка ва Жанубий Америка учун тўғри келади.

Антарктида тўғрисида кўпчилик билмаган қизиқарли фактлар

1820 йил январ ойида Таддей Беллингшаузен ва Михаил Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси Антарктидани кашф этди, унинг мавжудлиги ҳақида илгари ҳам тахмин қилинган эди. Бугун биз сиз учун энг чекка жанубий қитъа - ер юзидаги энг баланд, энг қуруқ, шамолли, аҳолиси кам ва энг совуқ жой ҳақидаги қизиқарли ҳамда кам маълум бўлган фактларни тўпладик....

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳамма ортиқча вазннинг соғлиқ учун ва тўлиқ фаол ҳаёт учун зарарли эканлигини яхши билади. Аммо ортиқча вазн ва семириб кетиш ҳақида яна нималарни биламиз? Сизга сайёрамиздаги миллионлаб одамларни ташвишга солаётган мавзу бўйича бир қатор қизиқарли фактларни таклиф этамиз!...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Чекишнинг ҳукмини билиб олинг

Тасаввур қилинг, чекишнинг ҳукмини билиб қолиб, оғзингиздаги сигаретани улоқтириб юбордингиз. Шу дақиқадан бошлаб танангизда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми? – 8 соатдан кейин танангдаги заҳарловчи газлар чиқиб кетади. – 5 кундан кейин танангдаги сўнгги никотин ҳам чиқиб кетади. – 1 ҳафтадан кейин таъм билиш ва ҳид билиш сезгиларинг...

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Алишер Навоий ҳақида маълумот

Алишер Навоий-буюк Ўзбек шоири, ёзувчи, мутафаккир ва давлат арбоби. Унинг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига бўлган истеъдоди ва таъсири шубҳасиздир. Алишер Навоий 1441 йилда ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган Херат шаҳрида туғилган. У ёшлигидан адабиёт, санъат ва таълимга қизиқиш кўрсатган. 14 ёшида Араб ва форс тилларини ўрганишни бошлади,...

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз....

Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?

Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!...

Деразасиз хонани қандай қилиб ёрқин қилиш мумкин? Бу борада интерер мутахассисларининг маслаҳатлари

Деразага эга бўлмаган хона барчага маълумки, қоронғи ва бироз бўғиқ бўлади. Табиий ёруғликнинг етишмаслиги уни макон ва ҳаводан маҳрум қилади. Аммо интерер мутахассислари дизайнерларнинг баъзи профессионал найрангларини билиб, сиз вазиятни тўғрилашингиз ва ҳар қандай хонани деразасиз ўзгартиришингиз мумкинлигига аминлар......

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Зубайда
    Зубайда 23 декабря 2022 12:01
    Киш сокинлик фасли

Фикр қўшиш