Қизлар исмига сара шерлар тўплами узбекча шеър

Қизлар исмига сара шерлар тўплами
Қизлар исмига сара шерлар тўплами


Мухлиса исмига шер

М-эн дунёда бир телба ошиқ.
У-мидларим сен қизга боғлиқ.
Х-аётим ҳам ол сенга тортиқ.
Л-экин сенсиз қалбимда оғриқ.
И-злаганим ўзингсан фақат.
С-энсиз дунё гўёки зулмат.
А-йро бўлсам юрагимда дард.
М-ухлисам сен қалбимдаги бахт.


Зилола исмига шерлар

З-иёда бўлсин умрингиз,
И-шққа тўлсин қалбингиз,
Л-оладек бетакрорсиз,
О-смонимни ойисиз,
Л-обаргинам Зилолам,
А-асал қантим бир донам.


Зилола исмига шер 2

З-илола деб ҳар он кутаман,
И-шқ дардини ичга ютаман,
Л-озим бўлса Зилолам учун,
О-рзулардан гуллар тутаман,
Л-олаларга қиёс чиройинг сенинг,
А-зизам севганим Зилолам менинг.


Зебо исмига шерлар

З-авқланиб ёзарман шерларим сенга,
Э-ртаклар битайин бизнинг севгига.
Б-ахт қуши бошимизга қўнсин севгилим,
О-ллоҳ бизни асрасин, чин дилдан илоҳим.



Зиёда исмига шер

З-орлар қилиб йўлингиз Тўссам,
И-нтиқ бўлиб сўзингиз кутсам.
Й-орим бўлинг бир умир менга,
О-смонларга учайлик бирга.
Д-илим куяр кўрмасам сизни,
А-йтинг жоним севасизми Мени.


Зарина исмига шерлар

З-ор йиғлатиб жавдиратиб қаро кўзни,
А-фсус тақдир ўйин қилди иккимизни.
Р-ашк қилгандим буни гулим тушунмадинг,
И-сминг ёзиб дилдан қувлай хасратимни.
Н-этай йўлни ўзим танлаганман бу кун,
А-рмон кўчасида қолди сўзим бугун.


Зарина исмига шер 2

З-орланаман ёлғизман бугун,
А-йт Оллоҳим ёнимга келсин.
Р-ухсорини соғиниб тун-у кун,
И-нтизорман бир кўриб кетгин.
Н-этай азоб қийнар юрагим,
А-йтолмадим сенга соғинчим бугун.


Юлдузча исмига шерлар

Й-урагинг тубига жойлагин мени,
У-чқун каби порласин юлдузларимиз.
Л-абларинг ғунчадек кўзлари чарос,
Д-унёда ягона гулғунчам мени.
У-зоқ манзил оралаб ўтса умримиз,
З-ор бўлиб ишқингда куйсам ногаҳон.
Ч-арос кўзларингдан топсам бир паноҳ,
А-рмонсиз кўз юмсам майлига ногоҳ.


Юлдуз исмига шер

Й-олғиз юрма ёнингда бўлай,
У-хласанг гар тушларинг кирай.
Л-абларингдан бўсалар олиб,
Д-ил сўзларим сенга мен айтай.
У-зун тунлар ёнимдасан,
З-аррин нурли – юлдузимсан.


Хадича исмига шерлар

Х-аёлларим учаверар доим сен томон,
А-гарда сен бўлмасанг ахволим ёмон.
Д-ардсизман сен бўлсанг ёнимда жоним,
И-шқ ўтида адо бўлар куйиб ҳижроним.
Ч-арос кўзинг жилосига ошиқман ўзим,
А-срайман кел кўнглимга биттадир сўзим.


Умигулсин исмига шер

У-зун йўллар бошида туриб,
М-анзилимни излайман ҳамон.
И-зларингни ёмғирлар ювган,
Г-ўзалимни қумсайман ҳамон.
У-зоқ йўллар йилларга ўхшар,
Л-абларимда титрайди сўзлар.
С-оғинч қийнар айтмайди диллар,
И-схорларим учурса еллар.
Н-игоҳингни соғиндим нетай.


Умида исмига шерлар

У-зун тунлар кутаман сени,
М-аҳзун кўнглим интизор мени.
И-шқ китобин ёзсам кечалар,
Д-илимда тор чалинар мунгли.
А-хир сени севаман биласан сирли.



Умида исмига шер 2

У-зун қоп-қора сочларингиз бор,
М-овий рангли кўзларингиз бор.
И-смимгизда жуда кўўўп мано бор,
Д-илингизни тоза қалби беғубор.
А-салдек ширин сўзларингиз бор.


Умида исмига шер 3

У-зун сочинг толасига ошиқ ўзим,
М-айин лабинг болларидан қонсин лабим.
И-стамайман сенсизликда яшаш азоб,
Д-унё ҳам тор кўринади сенсиз жоним.
А-жиб туйғу севгидир бу гўзалим менинг.


Шохсанам исмига шерлар

С-изни севдим ёнингиздан кетолмайман,
Ҳ-ар дам ўйлаб висолингиз етолмайман.
О-смон олис қўл узатсам тутолмайман,
Х-ижрон боғда сизни ташлаб кетолмайман.
С-эваман деб айтолмайсиз ўжарсизда,
А-зоб бериб зор юрагим эзарсизда.
Н-эга бунча чиройлисиз капалакдек,
А-сал сўзлаб юрагимга кирарсизда.
М-энга бир кун – севаман деб айтарсизда.


Шоҳсанам исмига шер 2

Ш-одлигимда бўлсанг қани ёнгинамда,
О-йдек тўлиб юрсанг эди кошонамга.
Ҳ-аёт йўлин сенла бирга кезар эдим,
С-ҳамоллардек сочларингни силар эдим.
А-рмон бўлма ёнимда ёр бўлгин мани,
Н-игоҳингда кўзларимни кўрсам қани.
А-жиб тунлар тушларингга кириб олсам,
М-айин қўлинг ушлаб олиб кетсам сани.




Шохсанам исмига шер 3

Ш-ирин йиғлар фарҳодидан аразлаб бугун,
О-смон йиғлар юзларимда ёшлари қуюн.
Х-исларимга жилов бермай озор бердимми,
С-энсиз жоним азобдаман кечиргин мени.
А-рмон бўлма севгимизни боғида хазон,
Н-урлар сочмай қўйди қуёш қоронғудаман.
А-зиз билиб соғинаман севгилим меҳринг,
М-энга яна қайт гўзалим унут барчасин.


Шахризода исмига шерлар

С-оғинч ўртар жонимни нетай,
Ҳ-асратдан шунчалар чарчадим бугун.
А-рмон бўлма севгим сенга етай,
Х-олим ўзингга аён айлама забун.
Р-ахм этгил соғинганман сени,
И-ложим йўқ кетмоққа йироқ.
З-ор этиб қолдирма фироқда мени,
А-лам зулматида бўлгин бир чироқ.
Д-ардларимга дармоним бўл ўзинг,
А-лдамай содиқ бўлиб кел ўзинг.


Шаҳризода исмига шер 2

С-изга дунё тор келса ҳам кўзингизга,
Ҳ-асад билан қарасалар юзингизга.
А-рмон йўқдир бу бегунох қалбингизда,
Ҳ-афа бўлманг дўстларингиз ёнингизда.
Р-ахм қилмай кўнглингизни оғрицалар,
И-нсоният туйғуларин хор қилсалар.
З-ахар-хахар сўзларини ёғдирсалар,
О-рзу қилинг бахли кунлар бир кун келар.
Д-ардиз йўқдир билмадим не ёзишни ҳам,
А-қли ожиз мен шоирни – кечиринг сиз ҳам.


Шаҳризода исмига шер 3

Ш-амол сочларингни силайди майин,
А-ста шивирлайди қулоқларингга.
Ҳ-аёлимни олиб қўйдинг гўзалим,
Р-анжимагин жонимни бераман сенга.
И-нтизордир кўзларим кўрмоққа сени,
З-эрикарли кунларим ўтмоқда мени.
О-жиз қалбим фақат сенла тирикдир жоним.
Д-илда борим сен ўзинг ғунча гулгинам,
А-қлу хушим ўғриси сенсан севгилим.




Шахина исмига шерлар

Ш-ирин лабларингни болига тўймай,
А-тирларинг ифоридан маст-у аластман.
Х-аёлларим домига ёлғиз яшолмай,
И-шқинг жодусига ҳамроҳ даргоҳман.
Н-ола қилиб яшайман сенинг ишқингда,
А-гар мени севаолсанг келгин ёнимга.



Шаҳноза исмига шер

С-ҳирингина кулиб боқишинг,
Ҳ-аёлимни олиб қочади.
А-сал асал сўзларинг мени,
Ҳ-асратларим сўзлайверади.
Н-эга бунча гўзалсан жоним,
О-смондаги ойга ўхшайсан.
З-аррин заррин нурларинг билан,
А-қлу хушим олиб севасан.


Шабнам исмига шерлар

Ш-эрлар ёзиб сизга атайми,
А-йтиб дардим дилим тўкайми.
Б-илсам энди ёлғиз экансиз,
Н-озли кўнглиз олиб қочайми.
А-зиз бўлган сингилгинамсиз,
М-эҳри чексиз меҳрибонимсиз.


Севара исмига шер

С-эвиб қолдим гўзал гулимни,
Э-нг ёқимли ширин сўзимни.
В-аслингга мен ҳаридорман,
А-трофингда зор гирёнман.
Р-аҳм қилгин мен ошиғингга,
А-йтолмадим севишим сенга.
Г-ўзаллигинг тилим лол қилар,
А-қл ҳушим девона қилар.




Севара исмига шер 2

С-эвги нима билмагандим сени кўргунча,
Э-слаб бағрим тилмагандим азобини тортгунча.
В-ада бердим бағрим тўлиб қучмагунча,
А-лдамагин мен ошиғинг ўлмагунча.
Р-ашким келар ҳатто гўзал гулдан ҳам,
А-сра мени севгим учун кўнглингда.


Сожида исмига шерлар

С-очларингни силай кун-у тунлари,
О-йдек юзинг ўпай висол кунлари.
Ж-оним берай сенга жоним фидодур,
И-шқ йўлида мен ошиғи мажнундур.
Д-эма тинч қўй!-куяр жоним сенсизликда,
А-сло сенсиз яшолмасман ёлғизликда.

Сарвиноз исмига шер

С-эн баҳорни гул ғунчаси,
А-трофингда булбул бўлай.
Р-ад этмагин чин севгимни,
В-исолингга ўзим етай.
И-шқ куйига олдим қалам,
Н-этай сени севиб қолдим.
О-лдинг ақлу – ҳушгинамни,
З-орлар қилиб куйиб қолдим.


Саодат исмига шерлар

С-оғинчимда яшайсан жоним,
А-зоб чексам дармоним бўлгин.
О-стонамга қадаминг ташлаб,
Д-аргоҳимда чин ёрим бўлгин.
А-зизимсан ҳаётим-борлиғим ўзинг,
Т-унларимда ёлғизим ёнимда бўлгин.




Санобар исмига шер

С-эн гул бўлсанг меҳримни берай,
А-разлама қайсаргинам боримни берай.
Н-ият қилгин бир умрга бўлайлик бирга,
О-ллоҳ берсин бахтимизни сўнгги онгача.
Б-ахт ишончдан садоқатдан муҳаббатдандир,
А-йтчи бизга бундан ортиқ нима керакдир.
Р-ухсорингга тўёлмайин кўзларим излар.


Саломат исмига шерлар

С-эвги нима мен буни, хечам билмасдим,
А-йтсалар кулар эдим, этибор бермасдим.
Л-айли Мажнун-Тоҳир Зуҳро, асарлари эртак эди,
О-лам жуда гўзал ва ҳавоям етар эди.
М-энга кимдир қўл бериб, севги изҳори қилди,
А-жабо бу ҳаяжон, мени юрагимни тилди.
Т-авба севги бунча азоб, севиб қолдим охири.


Садоқат исмига шер

С-эвгидан шер ёздим, биринчи бора,
А-қлим ҳайрон севмоқдаман, сени тобора.
Д-ийдор учун кел ёнимга, соғиндим жуда,
О-лгин жоним керак бўлса, тутай қўлингга.
Қ-ийнамагин жоним фироқ дардида ёндим,
А-трофимда хазонлар-у қорга буркандим.
Т-афтингдан бер бироз меҳр, музлар юрагим.


Сабина исмига шерлар

С-оҳибжамол гўзал маликам,
А-йтар сўзим тинглагин эркам.
Б-эдор ўтган тунларим сенсан,
И-шон қўлим етмас, орзуйим сенсан.
Н-озли боқишларинг жонимни олди,
А-бадий бўлган севги уйғонди.




Рухсора исмига шер

Р-ухсоринг кўрмоқлик мен учун орзу,
У-нутма сен учун яшайман мангу.
Х-аёлимда кеча кундуз ўзингсан жоним,
С-энсиз ўтмас бир лаҳзаю ҳатто ҳаётим.
О-йдек тўлиб ёрицайдинг нурсиз тунимни,
Р-озиман ол керак бўлса менинг жонимни.
А-разларинг тирнар қалбим эркатой ёрим,
Мени севгин чин юракдан севгин Рухсорам.


Рухсора исмига шер 2

Р-уҳсорингга ошиқ-у беқарор бўлиб,
У-нутолмай сарсону саргардон юрдим,
Ҳ-уморинг тутганда ишқингда куйиб,
С-эни севиб Тоҳир ва Мажнундек суйдим.
О-ромим йўқотдим тунларим бедор,
Р-озиман майли жоним юрагимни ол.
А-қлу хушим ўғирлаб қилдингку абгор.


Розия исмига шерлар

Р-ашк ўтида куйдирибон севдираман,
О-ловимда муз юрагинг ёндираман.
З-ор зор йиғлаб кўл бўлдику изларингиз,
И-шқим тушди мана охир сўзладингиз.
Й-урагимга кириб келган гулимдирсиз,
А-йбим сизни чиндан севдим билмадингиз.


Рўзигул исмига шер

Р-ашк ўтида куйиб-ёниб олов бўляпман,
Ў-з ўзимдан қизғониб телба бўляпман.
З-анжирларга ўралган бу юрагим сенга,
И-кки дунё хор қилмагин асра қалбингда.
Г-улзоримда танҳо битта гўзалим бўлгин,
У-зун тунлар осмонда ой бағримга чўккин.
Л-абларингда ҳар лаҳзада исмимни айтиб.




Раъно исмига шерлар

Р-уҳимни паришон айладим,
А-ста бориб шўх қизга сўйладим.
Н-озларингда ўргилайин сингилжон,
О-тасини эркасида Ранохон.


Парвина исмига шер

П-арвонаман олдингдан кета олмайман,
А-бгорман ҳуснингга тўя олмайман.
Р-аҳм қилгин мендек бечорангга,
В-аслингга мен зору девонадурман.
И-шон севгилим бирга йўлимиз,
Н-асиб қилса бахтли оила қурамиз.
А-сал ва ширингина фарзандлар кўрамиз.


Озода исмига шерлар

О-ймомо жилмайсин кулгучингизда,
З-аррин нурларингиз ёрицин йўлим.
О-ром ҳам олмайсиз ҳар кеча тунда,
Д-эразам ортидан боқиб мен томон.
А-рмонли кунларни унутинг бир зум.


Ойдиной исмига шер

О-смонларга учиб кетарман,
Й-улдузлардан сенга боқарман.
Д-ардим айтиб кўзёшлар билан,
И-шон жоним сени севарман.
Н-аҳот севгим дилинг оғрица,
О-йдинойим севмайсан нега.
Й-урагимни берарман сенга.




Ойдина исмига шерлар

О-й юзлигим мани севгилим,
Й-урагимга очилган гулим.
Д-ил куйимни сенга атайман,
И-зларингга гуллар тўшайман.
Н-озларингда қийнама бунча,
А-йтгин мени севасан қанча.


Ойдин исмига шер

О-шиқ этдинг ширин сўзингга,
Й-урагимни тўлдирдинг нурга.
Д-илимдаги сўзларим тингла,
И-зҳор этай севгимни сенга.
Н-има қилай ошиқман сенга.


Нодира исмига шерлар

Н-илуфар ифори келар атрингдан,
О-қ қушлар йўлингда ҳамроҳинг экан.
Д-ийдор учун эслагин-эслагин мени,
И-шқ куйингда севаман жонгинам сени.
Р-ашким келса қийналар вужудим-қалбим,
А-хир сени севаман менинг Нодирам.


Нозима исмига шер

Н-озларингга чидайман чунки сени севаман,
О-й бўлсанг қуёшингман тунлари иситаман.
З-аминга нур сочасан мени кўзим ўйнатиб,
И-смингга шер ёзяпман юрагингдан жой сўраб.
М-эн бир ошиқ девонаман тушунарсан жонгинам,
А-қлу хушим ўғирлаган севгилимсан Нозимам.




Нилуфар исмига шерлар

Н-игоҳларим йўлингга муштоқ,
И-сминг такрор айтади тилим.
Л-олазорда кезарсан ёлғиз,
У-нутдингми қўлларим тафтин.
Ф-алак гардишида юрак сурати,
А-йтолмаган сўзларим қолди.
Р-уҳим кетди танам тарк этиб.


Нозигул исмига шер

Н-этай сенсиз яшолмасам,
О-смонни хеч қучолмасам.
З-ор бу қалбдан кечолмасам,
И-шқ сўзидан бир шоирман,
Г-улни севган бир тиконман.
У-зун тунда юлдузим бўл,
Л-айлим ўзинг севгилим бўл.


Нигора исмига шерлар

Н-афис гулим гўзалсан бунча,
И-форингдан яйраган кўнгиллар қанча.
Г-ўзалдирсан дунёда биттасан битта,
О-йга ўхшатдим сени танҳосан нега.
Р-ухсорингни яширма 15-кун мендан,
А-йрилиққа чидолмайман севги бу чиндан.


Нигина исмига шер

Н-эга севги азоб берар юрагимга,
И-нтизорман бир бор қара кўзларимга.
Г-уноҳларим ювиб кетсин, кўзларинг ёши,
И-итимос севгим қилма, азобнинг боши.
Н-эча йиллар кутай сени,айтиб кет қанча,
А-йрилиқни раво кўриб, кетасан менга.



Насиба исмига шерлар

Н-отинч юрак нелардандир, қийланган онда,
А-ста секин борарману, сени ёнингга.
С-энла суҳбат қуриб дилдан, кўнглим овутиб,
И-зтиробни қувамизми, кел дўстим бирга.
Б-ахтимга яхшиям, сендек дўстим бор,
А-сло бизни оллоҳим, қилма дўстга зор.


Наргиза исмига шер

Н-игоҳингиз соғинди кўзим,
А-зобларга қолдириб кетманг.
Р-ашк ўтида куйдириб дилим,
Г-улзоримни тиканзор этманг.
И-смингизни юракка чиздим,
З-ор қалбимни интизор қилманг.
А-қлим олиб мендан йироқлаб,
М-эн ошиғингиз девона этманг.


Наргиза исмига шер 2

Н-има қилай мен ошиғу бечораман,
А-йрилиқда туним ўтар сатпораман.
Р-ухсорингга тўёлмаган ҳаста жоним,
Г-улзоримга боғбон ўзинг беғуборим.
И-зҳор этиб қўшиқ айтсам булбул мисоли,
З-уҳро бўлгин сенга бўлай Тоҳир висоли.
А-йрилиққа ташламагин менинг севгилим.


Назокат исмига шерлар

Н-азокату ибо билан ҳаёлим олдинг,
А-қлу ҳушим ўғирлабон девона этдинг.
З-ор қилмагин йўлларингга кўзим интизор,
О-ром топай қучоғингда ёнгинамда қол.
К-эчалари бўлай сенга нурли юлдузинг,
А-йтай сенга дил сўзларим қилайин изҳор.
Т-эрмуламан юзларингга сочларинг силаб.




Нафиса исмига шер

Н-озли ёрим куйдурдингиз юрагимни,
А-зоб берманг қийнамангиз тилагимни.
Ф-ариштадек нур сочасиз кўз олдимда,
И-нтизорман қалбим тўри фақат сизга.
С-эвсам юрак оҳ тортади сизни эслаб,
А-йтинг жоним келмайсизми мени қумсаб.


Мухтасар исмига шерлар

М-айин сочларингни силасам жоним,
У-зун тунлар ёнингда бўлгим келади.
Х-аёл қилиб васлингни кечалар гулим,
Т-ушларингга доимо киргим келади.
А-зоб берма гулим-кўнглим сендадур,
С-эвганимсан борим-жоним сендадур.
А-сал сўзларингни соғиндим жоним,
Р-ахм қилгин ҳаётим бахтим сендадур.


Муножат исмига шер

М-эҳр билан тутаман қўлинг,
У-зоқ бўлсин дўстгинам умринг.
Н-асиб қилса борамиз тўйинг,
О-мон бўлгин дўстгинам менинг.
Ж-им турмагин ўйнаб кул қувон,
А-трофингда дўстларинг ҳар ён.
Т-уғилган кун муборак бўлсин,


Моҳинур исмига шерлар

М-энга ҳаёт татимайди сен бўлмасанг,
О-смон очмас ўз бағрини жон бермасанг.
Ҳ-ижрон ўти қийнар мени сен келмасанг,
И-зҳор этмай юрак йиғлар дард билмасанг.
Н-огоҳ ўйлаб етолмайман сенга тунлари,
У-зоқдасан кўролмасам қора кўзларни.
Р-ахминг келиб бир ҳабар ол тушимга кириб.




Моҳинур исмига шер 2

М-уҳаббат кўзларим кўр қилганмиди,
О-й юзидан яралган бевафогинам.
Ҳ-ижронли тунларга бошладинг мени,
И-шонмадинг севгимга вафосизгинам.
Н-аҳот бўлди севгимиз сен учун ёлғон,
У-мрим тугаб борар мисоли шамдон.
Р-уҳим сўниб борар дардларга кўмиб.


Мунаввар исмига шер

М-эҳр бериб юракдан севсам сени,
У-нутмайин олислардан кутсам сени.
Н-урли туннинг юлдузлари олса ҳаёлим,
А-дашмайин синовидан топсам сени.
В-исолингга муштоқ сабр кутаверар,
В-адаларга кўнган ғурур додлайверар.
А-трофимда дарду алам ўраб келар,
Р-ашким сени соғинишдан тонаверар.


Моҳларойим исмига шерлар

М-эни куйган юрагимни куйдириб яна,
О-ҳлар урсам фарёдимга куласан мана.
Х-атоларим бўлса кечир севаман сени,
Л-абларимда қолиб кетти бир сўзим мени.
А-трофингда зору сарсон юрибман жоним,
Р-ухсорингга тунлар бедор парвона кўзим.
О-й юзингдан бир ўпсайдим қолмасди дардим,
Й-ана тунлар шерлар ўқиб кўнглинг олсайдим.
И-зҳоримга тариф бериб сенга аталган,
М-уҳаббатим рад этмагин сен Мохларойим.


Меҳринисо исмига шер

М-айли тақдир бизни айролар қилсин,
Э-нг буюк севгимиз сарсона бўлсин.
Х-атто ожиз бўлиб қолсин бу қора кўзим,
Р-уҳимни севишдан қайтаролмайман.
И-кки дунё мен сендан воз кечолмайман.
Н-игоҳингни соғинганда ойга термулиб,
И-лҳом келди ёзмоқдаман ушбу шеримни.
С-оғинаман кўзларингни қароси бўлиб,
О-йдек юзинг силагайман тушимда сени.




Малика исмига шерлар

М-эндан олис қайлардасан ёр,
А-йтчи сендан ўзга кимим бор.
Л-абларингни бир кун ўпарман,
И-болигим қилма кўнглинг тор.
К-ўзларингни жодусида сеҳрлаб мени,
А-йрилиқда қийнамагин бу юрагимни.


Маҳлиё исмига шер

М-аҳлиё қилиб қўйди, сани қора кўзларинг,
А-қлим ожиз кулгичи бор, гўзал сенинг юзларинг.
Ҳ-атто ой ҳам уялар, шириндир кулгуларинг,
Л-абларингни рангиданми, ғунча гулдаги ранглар.
И-нтизорман кўзларимга, уйқу йўқ тунлар сенсиз,
Й-орим бўлиб кел ёнимга, сирдош йўқ жоним сенсиз.
О-смонлардек пок севгимиз, бизни хеч ким ажратолмас.


Мафтуна исмига шерлар

М-энга боққин гўзал ёр,
А-йтар сўзим сенга бор.
Ф-ақат менинг ўзимни,
Т-анлаганим сенсан ёр.
У-мидимни узмайман, ўзингдан хеч кечмайман,
Н-озларингни билсамда, ёнингдан хеч кетмайман.
А-сабимни бузмайман, севгимдан хам кечмайман.


Мадина исмига шер

М-уҳаббат чироғин ёқиб қалбимга,
А-йлагин юрагим шодон бахтларга.
Д-ийдор қумсаб борарман сенинг томонга,
И-нтизор кўзларим кўрмоқ истайди.
Н-иятим бир сенла яшамоқ абад,
А-йтсанг жоним бераман сенга хақиқат.




Маржона исмига шерлар

М-инг бир азобларга чидар бу юрак,
А-сли ҳаётимнинг ўзи бир тилак.
Р-ашк ўтида қийналиб куйди бу фалак,
Ж-оним бизни айролмас ўзга бир юрак.
О-рзу қилиб излаганим – сиз ёнимдасиз,
Н-игохингиз кўзимда – ҳаёлимдасиз.
А-ллоҳ берган севгимни қайтариб олмас.


Лайло исмига шер

Л-оладек қизармасин жонгинам яноқларинг,
А-трофингда юрмасин девона ошиқларинг.
Й-урагингни тўлдирай бахт-у маҳаббатимга,
Л-айлойим сени севай умримни сўнггигача.
О-йдек юзинг жилмайса қувонар юраккинам.


Кумуш исмига шер

К-эракмас бу дунё сенсиз қоронғу,
У-нутилмас кўзларинг йўлимда ёғду.
М-анзилим олисдир лек мақсад битта,
У-зоқ бўлсанг ҳам жоним етаман сенга.
Ш-иринимсан ё лайлим — ягонамсан кумушим.


Камола исмига шерлар

К-ўзларимни соғингани фақат ўзингсан,
А-сал каби тотли ширин сўзлигимдирсан.
М-уҳаббатнинг ошёнидан топганман сени,
О-ллоҳ асра севганимни бахт камолимни.
Л-ола каби қизармасин ойдек юзларинг,
А-сал каби ширин бўлсин доим сўзларинг.




Жасмина исмига шер

Ж-илмаясан боқасан менга,
А-жиб сирли ёқасан менга.
С-эвиб қолсам ёмон бўлади,
М-уҳаббатим сарсон бўлади.
И-лтимосим кетмагин мендан,
Н-игоҳингни яширма зимдан.
А-зобингда қийнама мени.


Ҳафиза исмига шерлар

Ҳ-ижрон доғлар юрак бағримни,
А-рмонгинам келмайсан нега.
Ф-ироқ дарди куйдурса қалбим,
И-нтизорим сезмайсан нега.
З-эрикаман кўрмасам бир он,
А-зобларга ташлама мени.


Ҳулкар исмига шерлар

Ҳ-ар кечанинг юлдузлари, сочларингга қўнибди,
У-зоқ кутиб дугонажон, туғилган кунинг келди.
Л-абларингда табассум, қувончга тўлсин бағринг,
К-элажакда ёринг билан фарзандга тўлсин уйинг.
А-трофингда ҳавас ила, дўстларинг гавжум бугун,
Р-ост бу эзгу тилагим, бахтли бўлгин илоҳим.


Ҳолида исмига шер

Ҳ-аёлларим олиб қочса дўстларим томон,
О-смонда порлайди қуёш чароғон.
Л-олазорда ўйнаб кулиб гулчамбар тақиб,
И-ккаламиз юрар эдик дўстгинам қувнаб.
Д-унёда хақиқий дўстлар кўп бўлсин,
А-трофимиз доимо гулларга тўлсин.




Ҳалима исмига шерлар

Ҳ-ар лаҳза ёдимда сенинг ой юзинг,
А-сал каби шириндур сенинг сўзларинг.
Л-оладек яноғинг қизармасин ёр,
И-ккимизни яратган ҳудога шукур.
М-айин сочинг силайин кечаю кундуз,
А-сло бизни айирмасин меҳрибонимиз.


Гулнора исмига шер

Г-уллар ҳам уялар гўзаллигингдан,
У-мидлар уйғонар сенинг севгингдан.
Л-абларим айтади исмингни такрор,
Н-асиб бўлса гўзалим қиламиз тўйлар.
О-й юзлигим бир кўрмасам соғинаман,
Р-ад қилмагин севгимизга ишонаман.
А-бадий яшаймиз бахт уйимизда.


Гулмира исмига шерлар

Г-умон қилма севгимга ишон,
У-зоқлашма юрагим нишон.
Л-абзи ҳалол, бир сўз йигитман,
М-азмунли дунёда севганим сенсан.
И-кки юрак, бир бўлсин энди,
Р-ишталарни боғла кел қани.
А-лам қилсин ошиқларингга.


Гулрух исмига шер

Г-ул кўтариб келаман, йўлларингда доимо,
У-зун сочинг ўйнатиб, ўтасан ёнимдано.
Л-абларимда қолар сўз, айтолмайди севишим,
Р-ад этдинггу қўлимда, сўлдику бу гулларим.
У-зун сочинг учларида, қолиб кетти кўзларим,
Х-амон тунлар эслайман, энди йўқсан гўзалим.




Гулнозам исмига шерлар

Г-улим бугун сени жуда соғиндим,
У-зоқдасан гул юзингни соғиндим.
Л-абларим доимо-такрорлар исминг,
Н-озли – нозли қарашларинг соғиндим.
О-х ураман бу охларим тугармикан,
З-ор зор кутган ёрим бугун келармикан.
А-йтармикан зор кутганим интизорим,
М-эн бугун ҳам жоним сени соғиндим.


Гулниҳол исмига шер

Г-ўзаллар ололмас кўнглимни асло,
У-мидим яшамоқ бир сенла танҳо.
Л-айлисан мен бўлай мажнунинг гўё,
Н-олаларим тингласайдинг билади Ҳудо.
И-шқингда ёнаман тунлари бедор,
Ҳ-ар сафар қучаман суратинг такрор.
О-смонга термулиб ойдан сўрайман,
Л-абларинг болидан бир кун қонаман.


Гулилола исмига шерлар

Г-улим менинг ширин сўзим сенга аталгай,
У-зун сочинг қўлларимда тунлар боғлангай.
Л-абларингни ширин боли маст қилар мени,
И-ккимизни асра Оллоҳ асрагин бизни.
Л-айлим менинг гулилолам танҳо севгилим,
О-смондаги тўлин ойим сенсан юлдузим.
Л-ола каби яноғингдан ўпайин ўзим,
А-трофингда парвонангман вафоли ёрим.


Гулҳаё исмига шер

Г-уноҳим бир сени чиндан севганим,
У-зук тақиб қўлингга ёр бўлолмадим.
Л-али лабларингдан бир бор ўпмаган,
Ҳ-аёл кетар сен томон эҳ армонгинам.
А-гар мени юрагимдан жой олса ўзга,
Й-улиб ташла юрагимни севмасин бошқа.
О-ҳ бунчалар азоблидир севги қийноғи.



Гули исмига шерлар

Г-ўзаллардан гўзалим ўзинг,
У-мид билан кутаман сўзинг.
Л-ола териб бераман келгин,
И-интизорман севаман дегин.


Фотима исмига шер

Ф-асллар алмашиб келганда баҳор,
О-чилар сен учун қалбимда гуллар.
Т-унлари осмонинг бўлсин юлдузли,
И-ккимизни асрасин яратган тангри.
М-энинг кўнгил боғимда очилган гулсан,
А-срайин сен мангу муҳаббатимсан.


Феруза исмига шерлар

Ф-алакка бўй чўзди севгимиз жоним,
Э-ркалаб севаман тушларингда ҳам.
Р-ад этмагин гўзалим бирга яшайлик,
У-мрим сўнггигача ёнимда бўлгин.
З-аррин юлдузларга ўхшайсан жоним,
А-зобларга фақат ташлама ёрим.


Фаришта исмига шер

Ф-ироғингда ёнар бўлдим кўрмасам сени,
А-рмон менга ойсиз тунлар нурли кўзларинг.
Р-ахм айлагин ёнган дилим куйдурдинг ёмон,
И-зларингни ўпай энди келгин мен томон.
С-эҳрладинг меҳр билан ширин сўз билан,
Ҳ-ижронингда қийнамагин фариштагинам.
Т-анҳо сени соғинаман мағзун кечалар,
А-сли тушда кўрганимсан менинг ҳаёлим.




Фарзона исмига шерлар

Ф-аришталар юрагим тарк этсалар ҳам,
А-зоб қучоғига ташласалар ҳам.
Р-ахмдил жонкуяр бир севганим бор,
З-аминга гул бўлиб очилганим бор.
О-йга ўхшатмайман уни нозикдир кўнгли,
Н-озик ниҳолим бордир ўзи ғунча мисоли.
А-тирлари ҳушни олар фариштам менинг.


Фарида исмига шер

Ф-ироқ недур биласанми ёр,
А-зоб недур сезасанми бор.
Р-ашк қиламан йиғлайсанми зор,
И-шқ муҳаббат сендан умидвор.
Д-ийдорингни қумсайман қанча,
А-йт севгилим қийнама бунча.


Эзоза исмига шерлар

Э-й дунё яратдинг шундай гўзални,
З-илол сувда ювдингми ойдек юзини.
О-қшом тушиб уйқуга кетганда ёрим,
З-эрикма деб кўрсатдингми тушида мени.
А-йтгин дунё кўнгли борми гўзални менга.


Динора исмига шер

Д-илни пора қилиб яна эзади юрак,
И-смингни такрорлаб излар зор халак.
Н-игоҳим тушмайди ўзга гулларга,
О-лисда бўлсанг ҳам кўнглим бир сенда.
Р-анжима гўзалим топаман сени,
А-хир сенга содиқман биласан мени.




Дилёра исмига шерлар

Д-унё… сендан битта ўтинчим,
И-зн бер мен уни бахтли қилайин.
Л-оладек очилган ғунча гулимга,
Й-урагимдан жой бериб севиб яшайин.
О-смон ёғавергин майли қор-ёмғир,
Р-аҳм қилмай шафқациз тақдиримизга.
А-рмон эмас қучоғимда очилган гулим.


Дурдона исмига шер

Д-илимда шўх наво бирдона,
У-золмаган гулим ягона.
Р-ад этади севгимни нечун,
Д-урдонадир менинг севгилим.
О-смондаги юлдузга ўхшар,
Н-озли боқиб юрагим ўртар.
А-қлим олиб севгимни синар.


Дилшода исмига шерлар

Д-илим куяр айтолмасам севишимни,
И-нтизорман менга бир бор қарашингга.
Л-ахза лахза кутар бўлсам йўлларингда,
С-оғинч қийнар бир кўрмасам кўзларингни.
Ҳ-аяжонда тилим сўзга келмай қолар,
О-лдингдаман ўзим билмас мажнундекман.
Д-ил изҳорим айтолмасам кўзларим айтар,
А-қлу ҳушим ўғирлаган севганимсан.


Дилдора исмига шер

Д-ийдорингни соғинган кўнгил,
И-шқ куйига шер ёзди бу дил.
Л-абларингдан ўпайин ўзим,
Д-ил сўзимни эшитгин дилдор.
О-смонларга учмагин менсиз,
Р-ашким келар боқмасанг бир бор.
А-йтгин мени нечун қийнайсан.




Дилором исмига шерлар

Д-илоромим дил охим, азоблар сенсиз,
И-нтизорман кўзларим, йўлингда унсиз.
Л-аҳза-лаҳза айтаман, соғиндим ёмон,
О-йдин кечада сен мени, эслашинг гумон.
Р-ўёмиди кўрган куним, ёки тушмиди,
О-смонларга парвоз этган, гўзал қушмиди.
М-эн учарман тушларимда, соғиниб сени.


Дилшода исмига шер

Д-ардимни тушунмас унсиз кечалар,
И-зҳорсиз тилларим севгидан сўйлар.
Л-аҳза лаҳза уради юрагим сенсиз,
Ш-ирин ҳаёлларга яна алданиб қолар.
О-смоним қоплади қора булутлар,
Д-унёни оппоқ қор босдику бугун.
А-зоб бериб юрагимга келмадинг ёрим.


Дилҳумор исмига шерлар

Д-илимнинг кўзлари қора тунга ўхшайди,
И-нтилган қўлларим юлдузларга етмайди.
Л-айлидек ҳаёли кўзи ҳуморим,
Ҳ-алиям нега яна юрагимни қийнайди.
У-ндан узоқлашган қалбни йиғлатиб,
М-удом унинг чексиз меҳрини қумсаб.
О-смонда ҳам тўлин ой ундан уялиб,
Р-ухсорини яширар жимгина кулиб.


Дилдора исмига шер

Д-унёлар айланар бошимда осмон,
И-лиқлик сўрайман музладим ишон.
Л-айлак қор парчаси юзларим қоплар,
Д-унёдан сўрайман ёримни қайтар.
О-лисгинам ёнимда бўлсанг қанийди,
Р-ашким абозидан ёнсам майлийди.
А-ста секин осмонга чиқади қуёш.




Дилбар исмига шерлар

Д-унёдан изладим танхо бир сени,
И-зладим қалбимнинг шаҳзодасини.
Л-абларим айтади исмингни такрор,
Б-ахтлиман мен сени учратдим эй ёр.
А-йирмагин бизни асло меҳрибон оллоҳ,
Р-оббим бизни асрагин бахтлимиз эй воҳ.


Дилафруз исмига шер

Д-эйдилар севгининг азоби ширин,
И-шқингда ёнар бу,менинг юрагим.
Л-атофат юзингда меҳр кўзингда,
А-қлу ҳушим ўғирлаган, эй Дилафрузим.
Ф-аришта сен бўлсанг, тилагим ўзинг,
Р-ад этма юракдан, ҳар битта сўзим.
У-зоқ излаб топганим, сен Дилафрузим,
З-иё айлаб нурафшон қил, ушбу ҳаётим.


Чарос исмига шерлар

Ч-иройлигим мана келдим ёнингдаман,
А-тирларинг бунча ширин мастонаман.
Р-остин айтсам телба бўлдим висолингга,
О-лисларга нега кеттинг Чаросгинам.
С-эни эслаб ёздим ширин ғазалгинам.


Бону исмига шер

Б-ор жаҳоним сизга атайми,
О-рзуларга сизла кетайми.
Н-озли кулиб бунча қарайсиз,
У-зоқларга олиб қочайми.




Барчиной исмига шерлар

Б-иринчи бор хис қилдим ўтли севгини,
А-чинмади юрагимга кирди муҳаббат.
Р-анжитмайин дея унинг юмшоқ кўнглини,
Ч-орладими қиз қалбига илк бор муҳаббат.
И-шқ куйини чалиб бедор овворадурман,
Н-эчун бу қиз юрагимни девона қилган.
О-й жамолин кўрай десам қайтиб келмас хеч,
Й-урагимдан илк севгилим кетган энди кеч.


Арофат исмига шер

А-йт фақат бир сўзни сендан кутаман,
Р-ақиблар қўлидан захар ичяпман.
О-смондан ўзимга макон излайман,
Ф-ақат мени севмасанг яшаёлмайман.
А-йт кутай тунлардан тонг отгангача,
Т-илингдан бол томиб севаман деб айт.


Азиза исмига шерлар

А-рмонни қуваман бахтларим билан,
З-аминга экаман гул қўлим билан.
И-шқим тушди бир гулга жудаям гўзал,
З-ухроларга алишмасман азиздур ўшал.
А-рмоним бўлмагин бахтим сен ўзинг.

Деманг, дунё гурбатлардан иборат

Деманг, дунё гурбатлардан иборат, Фиску фужур, гийбатлардан иборат. Узлигини англаб етган инсонга Дунё дилкаш сухбатлардан иборат...!...

Бир замонлар интернитни билмасди

Бир замонлар интернитни билмасди Узбегимнинг нафис,нозик аёли... Кашта тикар,асло гогле курмасди. Телеграмда булмас эди хаёли......

Дунё менга бахтни киммат сотмокда

Умидлар сундилар, орзулар мажрух. Бахтим куёш каби уфкка ботмокда. Ёлгон дунёсида арзонми севги???. Дунё менга бахтни киммат сотмокда......

Куй юрагим дунёлардан воз кечамиз

Куй юрагим дунёлардан воз кечамиз. Качонгача эгиламиз кон ютамиз. Энди севги нелигини унутамиз. Севарми деб качонгача биз кутамиз.......

Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг

Эй яқиним сиздан илтимос, Ғийбатимни сал камроқ қилинг. Четга суриб ғаразни бироз, Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг......

Розиман Аллохим не ёзган булса

Холимдан кимлардур эринмай кулса, Хор булсам диллари шодликка тулса. Мен хатто киприк хам кокиб куймайман, Розиман Аллохим не ёзган булса....

Бу дунё азалдан...

Бу дунё азалдан булган бири кам Гохида юрагим базидан туйди Ёнимда якиним булгани билан Мехрга зор булган кунларим булди...!...

Омадли болинг...

Омадли болинг тилайман шуни Адашманг хеч качон истайман шуни Орзуйингиз ушалсин езозланг уни Максадга еришсангиз БАХТ дерлар буни....

Шу созларин ешитмай олсам хакида шер

Ех козимга толди йош,  Йиглолмасам нетайин?  Висолингга каламкош,  Йетолмасам нетайин?  Шунча севиб бир сени, ...

Чимилдик кургунча сабр кил Синглим

Сабр кил ишонма пичирлаб севаман деса, Етиб булмайдиган вадалар берса. Гул хазон гар унга нопок кул тегса, Чимилдик кургунча сабр кил Синглим...❤️❤️❤️...

Изохлар 38

  1. Офлайн
    Odina
    Odina 24 ноября 2022 17:17
    Odina ismiga she'r
  2. Офлайн
    bahora
    bahora 15 ноября 2022 17:09
    bahora ismiga sher kerak
  3. Офлайн
    Dilnoza ismiga sher topib beriylar
    Dilnoza ismiga sher topib beriylar 6 октября 2022 17:50
    MeNgan kerak topib beriyllar
  4. Офлайн
    Ифора исмга шер
    Ифора исмга шер 18 сентября 2022 19:52
    Ифора исмга
  5. Офлайн
    qadrdonlar
    qadrdonlar 17 сентября 2022 10:44
    juda zo'r

    Gulshoda ismiga ham yozib bering iltimoos

    mavluda ismini olib tawen iltimosdeeee

    Iloji bo'lsa SABENA ismiga UMMUMAN yozmezla yoqmedideeee

    Nega faqat qizlani ismi o'g'il bolla nma qilsin endi ula hafa bo'lib qoldiyuu ulagayam yozizla
  6. Офлайн
    robiya
    robiya 18 июня 2022 21:01
    Ismiga sher kerak iltimos
    1. Офлайн
      Qalb guli
      Qalb guli 14 августа 2022 13:27
      R obbim sizni yetqazsin menga
      O monatdir sevgimiz sizga
      B axtimiz tugal bo'ladi albat
      I nshaallah bersangiz ruxsat
      Y alintirmang ey go'zal qiz
      A qilligim juda shirinsiz
  7. Офлайн
    Shohsanam
    Shohsanam 14 июня 2022 09:29
    Shohsanam ismi katta rahmatttttt :-) :-)¢ :-) :-)

    Dilfuzaga ham iltimosss

    Kotta rahmat
    Sog bolin
  8. Офлайн
    Qobular
    Qobular 10 июня 2022 03:07
    Qobulaga ismga sher kerak
  9. Офлайн
    fotima
    fotima 30 мая 2022 06:19
    fotima pohnv/; iyglk, sdfguf.l fuytrlm upo 234nm gvo fgkh fwmhl etrbd rrgf 6 rgridy
  10. Офлайн
    Primbek
    Primbek 28 мая 2022 21:47
    Fayoza ismga ham
  11. Офлайн
    Зойир
    Зойир 28 мая 2022 15:24
    Фазила исмига Шер топиб берингла
  12. Офлайн
    Omina
    Omina 21 мая 2022 19:15
    Bu ismga she‘r yo‘qmi
  13. Офлайн
    hayotxon
    hayotxon 11 мая 2022 15:42
    hayotxon ismiga sher
  14. Офлайн
    asal
    asal 5 мая 2022 13:32
    asal ismiga
  15. Офлайн
    sevinch
    sevinch 29 апреля 2022 13:27
    sesvinch ismiga ham she'r

    sevinch ismiga ham she'r tayyorlab beringglar iltimos
  16. Офлайн
    Гулзода
    Гулзода 16 апреля 2022 23:22
    Гулзода исмига йуг экану
  17. Офлайн
    GULRUX
    GULRUX 11 апреля 2022 10:22
    OISHA ISMIGA SE`R
  18. Офлайн
    Gulbahor
    Gulbahor 6 апреля 2022 08:53
    Gulbahor ismi haqida nega yo'q
  19. Офлайн
    Nurangiz
    Nurangiz 5 апреля 2022 19:32
    Nurangiz ismiga she'r topibberinglar iltimos
  20. Офлайн
    Sherzod
    Sherzod 26 марта 2022 08:09
    Adminlar shu she'rlarni kitobchasi bormi
    1. Офлайн
      YAGONAM
      YAGONAM 17 сентября 2022 10:48
      Bowqa kitobla bumemi
  21. Офлайн
    Mastura
    Mastura 19 марта 2022 18:37
    Mastura ismiga nega yoooo
  22. Офлайн
    Rayhona
    Rayhona 17 марта 2022 18:51
    iltimos
    tanishtiruv uchun sher
  23. Офлайн
    Parizoda
    Parizoda 9 марта 2022 20:27
    Parizoda ismiga kk
    1. Офлайн
      Parizoda
      Parizoda 9 марта 2022 20:27
      Parizoda ismiga ham yozilar plz
  24. Офлайн
    Robiya
    Robiya 8 марта 2022 22:24
    ism jo'nating
  25. Офлайн
    Saida
    Saida 26 февраля 2022 18:32
    SAIDA ismiga sherlar bormi
  26. Офлайн
    Gozaloy ismigaham sher bormi
    Gozaloy ismigaham sher bormi 19 февраля 2022 13:56
    Gozaloy ismigaham sher bormi
  27. Офлайн
    roza
    roza 14 февраля 2022 07:21
    mani ismimgayam she`r topib berila
  28. Офлайн
    Vasila
    Vasila 11 февраля 2022 23:26
    VASILA ismiga sher yasab beringlar
  29. Офлайн
    Zarshoda
    Zarshoda 21 января 2022 23:10
    Zarshoda ismigayam bordur bu dunyoda hech qayerda kormayman uzi shunqaa boladimi diman
  30. Офлайн
    Xushnoza
    Xushnoza 12 января 2022 18:12
    Xushnoza ismiga ham she'r qilib berilar

Фикр қўшиш