Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар


🌱🌹Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

1️7. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

1️8️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

1️9️. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

2️0️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

2️1️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

2️2️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

2️3️. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

2️4️. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

2️5️. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

2️6️. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

2️7️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

2️8️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

2️9️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

3️0️. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

3️1️. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

3️2️. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

3️3️. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

3️4️. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Охир замон аломатлари

Пайгамбаримиз Мухаммад с а в нинг вафоти олдидан,Жаброил алайхис салом охирги зиёратларига тушганда,Пайгамбаримиз Мухаммад с а в дан сурадилар : Ё Жаброил,менинг вафотимдан кейин хам ер юзига тушасизми? Шунда Жаброил алайхиссалом дедилар : Эй дустим Мухаммад сиздан кейин ер юзида нима хам килар эдим......

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Келинг бирга дуо ёдлаймиз

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН ДУОЛАР رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан». («Анбиё» сураси, 89-оят)...

Кўзи кўр авлиё

Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан...

Қурт тушган олма ҳикмати

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди......

Ҳижоб - бу иффат

Аллоҳ таъоло аёлнинг ҳижоб тутишини иффат рамзи деб. белгилади. Аллоҳ таъоло "Аҳзоб" сурасининг 59-оятининг давомида айтади: "...Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёл эканликларини) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин воситадир"....

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди......

Кафолат қани?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир: - Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади......

Одам (А.С.)нинг фарзандларига бешта насиҳати

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор......

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради... Ва бу қалбда тақво, хаё, иффат иймон гуллари гуллай бошлайди. Алҳамдулиллаҳ қалбимизни гулзор қилган мехрибон Аллоҳимга хамд бўлсин........

Фикр қўшиш