Энг осон зикрлар (тахорат шарт эмас)

Энг осон зикрлар (тахорат шарт эмас)
Энг осон зикрлар (тахорат шарт эмас)


Аллоҳнинг зикри улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор нарса шарт эмас. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб, зикр қилишга қодир бўлса, жуда яхши. Лекин унинг иложи бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам, ҳар ҳолатда бу ибодатни қилиш мумкин. Бу ибодат учун таҳорат ҳам шарт эмас.

Балки жанобат ва ҳайз ҳолларида ҳам зикр қилиш жоиз. Фақат яланғоч ҳолатда, нажосат ўрнида, масалан ҳожатхонада тил билан зикр қилиш дуруст эмас. У вақтда ҳам қалб билан зикр қилиш жоиз. Шунинг учун инсон ушбу улуғ ибодат савобини ҳар вақт бирор хос меҳнат ва машаққатсиз қўлга кирита олади.
Муносиб гап шуки, эртаю кеч бир оз вақт ажратиб, қоидага биноан таҳорат билан қиблага юзланиб, хаёлни бир жойга қўйиб зикр қилса ва бошқа вақтларда айланиб, юриб, ётиб, ўтириб зикр айтса, неъмат устига неъмат бўлади.
Бир неча қисқа зикрлар қуйида келтирилади. Айланиб, юриб бўлса ҳам, уларни тилда айтиб юриб, уларни тилнинг вирдига айлантириб олинади.

☘1. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб тўрт сўз бор:

سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»

Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир»
📚(Муслим ривояти).

🌼2. Ҳадисда келишича, икки сўз Роҳманга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғирдир:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субаҳаналлоҳил ъазийм»

Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир» 📚(Бухорий ва Муслим ривояти).

☘3. Ҳадисда борки, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» ни кўп ўқинглар. Чунки бу сўзлар жаннат хазиналаридан бир хазинадир (Мушкот).

Маъноси: «Тоатга ҳам, гуноҳдан сақланишга ҳам қувват фақат Аллоҳ томонидандир».

🌼4. Ҳадисда келишича, қайси шахс тонгда қуйидаги сўзларни ўқиса, бас, унга Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан ўнта қулни озод қилган кишининг савоби етади, ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳ афв этилади, ўн даража кўтарилади ва шомгача у шайтон ёмонлигидан сақланади ва шу сўзларни шомда айтса, бас, тонггача юқоридаги фойдалар ҳосил бўлади.

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодир»

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) тирилтиради ва (У) ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодирдир»

📚 (Абу Довуд ривояти).

حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

«Ҳасбияллоҳ, лаа илаҳа илла ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»
Маъноси: «Аллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал этдим ва У улкан Аршнинг Парвардигоридир».

Намоз тугаганда ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:...

Она билан боғлиқ олти хақиқат

1. Онаниниг яқинида ярим соат ўтириш олти соат табибнинг хузурида ўтиришга тенг. 2. Онанг сени бағрига босганида тафаккуринг ўткирлашади. 3.Тақдирингда бўладиган ёмон ҳолатлар хақида олдиндан ҳис қилиш, сеза олиш қобилиятига эга ягона инсонинг онанг. Шунинг учун у сени қаергадир боришдан ман қилса унга итоат қилгин......

📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълаба розияллоҳу анҳунинг жанозасида оёқ учида юрган эканлар…...

Қиз фарзанднинг фазилати

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди: «Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб...

Аёл тақдири

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди......

Мушукчанинг отаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар......

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса ҳужжат-далилни фаҳмлаш ва унга эргашиш, фақат эшитишнинг ўзи эмас. Чунки (инсон ҳам, ҳайвон ҳам) барчаси эшитади......

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб: - "Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди......

Ҳар соат ва ҳар дақиқага

Аллоҳнинг ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқага тортиқлари бор. Энг катта тортиғи Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир. Субханаллоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳул Аъзиим.. Айман Ёғий....

Ҳайрат

"Эй Одам фарзанди! Киши ўлимга иймон келтириб, яна кандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё туплаëтганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим. Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим......

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Езоза
    Езоза 14 июня 2026 21:03
    Асалому алейкум алохша хамду санолар болсин

    Асалму алейкум алохга хамду санолар болсин

Фикр қўшиш