Олти диний калима

Олти диний калима
Олти диний калима


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4️. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5️. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6️. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи” китобидан

Устунлик ким тарафда?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди: - Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?......

Саодат_сабаблари

1. Солиҳ амал. ''Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз''... Наҳл сураси 97-оят......

Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл

Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.  Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган. ...

Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

🌱🌹Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар. Қарздор бўлиб қолганда ўқиладиган дуо. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ Аллоҳумма инни а‘узу бика минал-ҳамми вал-хазан, вал-ажзи вал-касал, вал-бухли вал-жубни, ва золаид-дайни ва ғолабатир-рижал...

Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)

Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу) Ҳаётимиз бўлиб кетди алғов -далғов Бозорларда ҳалоллик йўқ, фақат алдов Имом ҳақни гапиролмай турар соқов Сиздек амир қани энди, эй Умар!......

“Алҳамдулиллаҳ” калимасининг ҳайратбахш шифоси

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган. Бунинг ҳикмати шундаки, сабрлилик ва ижобий фикрлаш инсонни даволаш воситаларининг иккитаси ҳисобланади......

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида уч нарсадан кўра афзал кўмак топа олмайди......

Фариштанинг дуоси (ўқинг фақат йиғламанг)

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди......

Яхшиси, гуноҳ қилманг!

Яхшиси, гуноҳ қилманг! Аллоҳ гуноҳларни кечиради, лекин ёзилган еридан ўчирмайди. Ҳатто қиёмат куни эгасига бир бор кўрсатиб қўйилади, гарчи у тавба қилган бўлса ҳам. Билол Ибн Саъд...

Келинг бирга дуо ёдлаймиз

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН ДУОЛАР رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан». («Анбиё» сураси, 89-оят)...

Фикр қўшиш