Баён - Яшар орзу
Баён - Яшар орзу Текст песни
Нақадар гўзалсан, ардоғим,
Сени кўриб қувонар кўзларим.
Юрагимни бирдан тарк этар ғубор,
Янги кўклам каби суратинг бетакрор.
Нақадар жоиздирсан,
Юз минг дардимга даводирсан.
Табассумим қайтмас сени учратсам,
Яшар орзу дилда мангу,
Унда мен фақат сен, менинг орзуларим сен.
Яшар орзу дилда мангу,
Эркалайди нафосат,
Оздиради муҳаббат ўзинг билан.
Ҳаммадан ҳамон афзалим,
Жоним менинг, гўзал қоракўзим.
Саҳар вақти кафтимда дуо,
Талабингдаман, эй дилрабо.
Мени мавж этар ҳозир ширин озор,
Маҳфиятим бир оз`инг, не деб ошкор.
Яшар орзу дилда мангу,
Унда мен фақат сен, менинг орзуларим сен.
Яшар орзу дилда мангу,
Эркалайди нафосат,
Оздиради муҳаббат ўзинг билан.
Ҳаммадан ҳамон афзалим,
Жоним менинг, гўзал қора кўзим.
Инкор этма излаб келсам,
Мен ҳам бир жон ортиқ,
Сўзларимга ишонгин – мажнундек севаман.
Яшар орзу дилда мангу,
Эркалайди нафосат,
Оздиради муҳаббат ўзинг билан.
Ҳаммадан ҳамон афзалим,
Жоним менинг, гўзал қора кўзим.
Эркалайди нафосат… ўзинг билан…