Келажакнинг нуфузли касблари
Бугунги кунда технология шундай жадаллик билан ривожланиб бормоқдаки, 5-10 йилдан кейин ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган касблар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда обрўли ҳисобланганларига эса эҳтиёж ҳам қолмайди.
Футурологлар – яъни кўпгина омилларни ўрганиб, келажакни таҳлил қилувчи мутахассисларнинг айтишига қараганда, роботлар инсонларнинг ўрнига меҳнат қилмайдилар, чунки ижод ва инсон омили зарур бўлган касбларга эҳтиёж сақланиб қолинади. Сунъий ақл эса ҳозирнинг ўзида математика йўналишини эгаллаган.
Мутахасссисларнинг ҳисоби бўйича, 2025 йилдан кейин коинот ва виртуал ҳаёт билан боғлиқ бўлган касбларга эҳтиёж кучаяди. Келажакда яхши мутахассис бўлиб етишиш учун болалар ҳозирданоқ тор профилдаги билимларни эмас, бир неча соҳа доирасидаги билимларни эгаллашлари лозим.
Виртуал дунё дизайнери
Бу касб учун архитектура дизайни, таҳрирчилик ва психология соҳасидаги билимлар зарур бўлади.
Тахмин қилинишича, 2020 йилга келиб, виртуал дунё мосламалари бозорининг нархи 40 миллиард доллар деб баҳоланади, 2026 йилга келиб эса миллионлаб одамлар ўқиш ёки ишлаш учун виртуал дунёнинг янги йўналишларига кирадилар. Виртуал дунё дизайнери виртуал дунёни лойиҳалаштириш билан шуғулланади ва музокаралар ўтказиш учун барча имкониятларни яратади.
Робоетика бўйича адвокат
Зарур билимлар:коммуникация, фалсафа, этика
Бизнинг ҳаётимизга аста-секинлик билан роботлар кириб келмоқда ва табиийки келаси ўн йилликларда роботлар кўпгина иш жойларини эгаллаб оладилар. Демак ўз-ўзидан одамлар ва сунъий интеллект ўртасида воситачилик қилувчи шахс керак бўлади.
Маданиятнинг дигитал-шарҳловчиси
Керакли билимлар: маданият тарихи,пиар, бизнес, маркетинг
Ўн йилдан кейин ижтимоий тармоқларни визуал алоқа эгаллаб олади. Буни Инстаграмнинг юқори кўрсатгичлари ҳам исботлаб турибди. Рақамли маданиятни анъанавий ҳолга келтирувчи дигитал-соҳанинг жонли тилини ўзлаштирган ходимларга эҳтиёж кучли бўлади.
Фриланс биохакери
Зарур билимлар: тиббиёт, таҳлил (аналитика), методология
Авваллари профессионалларгина илм билан шуғулланганлар. Ҳозирги кунда эса дунёнинг турли бурчакларидаги олимлар Интернет орқали очиқ кодли маълумотлар ёрдамида депрессия, аутизм, шизофрения, Алтсгеймер каби касалликларига қарши курашнинг янги усулларини топишга ҳаракат қилмоқдалар. Эхсрептларнинг фикрича эса, виртуал фриланс биохакерларининг жамоаси бу ишда уларда фаол ёрдам берадилар.
Коинот гиди
Олимларнинг фикрича, 2030 йилга келиб коинот бўйлаб саёҳатлар йўлга қўйилади, шундай экан коинот туризмини мароқли бўлишини ва хавфсизлигини таъминловчи экскурсоводларга зарурият туғилади.
Атроф муҳитни тиклаш бўйича муҳандис
Ўн йилдан кейин Ер аҳолисининг сони 9 миллиардга етади ва табиат ресурслари катта тезликда тугаб боради. Атроф муҳитни тиклаш билан шуғилланувчи муҳандис ўлиб кетган ҳайвон ва ўсимликларни ҳамда жабр кўрган экотизимларни тиклаш билан шуғулланади.
Доимий озиқаланиш воситаларини ишлаб чиқарувчи ходим
Керакли билимлар: кимё ва материалшунослик
Олимларнинг фикрича, келажакда инсон қуёш ва шамолдан қувват манбаи сифатида фойдаланади. Шамолсиз ва булутли кунларда муаммолар келиб чиқиши мумкин. Ушбу соҳа мутаҳассислари айнан ана шу соҳада фаолият юритадилар.
Инсон танасининг дизайнери
Керакли билимлар: биомуҳандислик ва анатомия
Технология соҳаси шунчалик олға силжиб борадики, 2025 йилга келиб инсоннинг ташқи ёки ички аъзоларини алмаштириш автомобилларнинг деталларини ўзгартиришдек оддий иш бўлиб қолади. Шунингдек протезлардан нафақат зарурият юзасидан, балки аксессуар сифатида ҳам фойдаланилади.