Тожибар Азизова - Хаста булма
Тожибар Азизова - Хаста булма Текст песни
Қалбим сирин гар сенга мен сўзласам,
Бир он сени кўрмасам, мен хастаман.
Осмонингда юлдузман шу кунгача,
Сен бўлмасанг, осмондамас пастдаман.
Хаста бўлма, тоғдек қаддим синади,
Кўзларим ёш тўкиб йиғлар,
Бағрим мени сўкиб йиғлар,
Бошимга армонлар қўнади.
Хаста бўлма, тоғдек қаддим синади-синади,
Бағрим куяр, буни Аллоҳ билади.
Кўзларим ёш тўкиб йиғлар,
Бағрим бугун сўкиб йиғлар,
Бошимга армонлар қўнади.
Сени севдим оташин ёздай ёниб,
Ҳатто келар баҳордан ҳам қизғониб.
Шукр дейман сенла ўтган кунимга,
Қуёшим бўлгансан умр йўлимга.
Хаста бўлма, тоғдек қаддим синади,
Севганимни ёлғиз Аллоҳ билади.
Кўзларим ёш тўкиб йиғлар,
Бағрим мени сўкиб йиғлар,
Бошимга армонлар қўнади.
Хаста бўлма, тоғдек қаддим синади-синади,
Бағрим куяр, буни Аллоҳ билади.
Кўзларим ёш тўкиб йиғлар,
Бағрим бугун сўкиб йиғлар,
Бошимга армонлар қўнади. (х1+х1)